Gozalik | Гўзалик

Агар сочингиз тўкилаётган бўлса ва сиз қуруқ соч соҳибаси бўлсангиз, унда сизга “Соч учун ниқоб”ни тавсия қиламиз: 1 та тухум сариғига 2 ош қошиқ зайтун мойи қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ниқобни бош терисига яхшилаб суртамиз. 40 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташлаш мумкин.
Ҳафтада бир кун худди уйларда “Катта тозалаш” қилинганидек, ўзингизга “Катта эътибор” қилинг. У куни сочларингизга ниқоб, юзингиз учун ниқоб, бадангиз учун турли ёғлар воситасида суртмалар тайёрлаб, жисмингизни яхшиланг ва ёшартиринг!
Пресс учун яна бир машқ. Уйингизда осилиш мумкин бўлган бирор горизонтал мослама топинг (бунга узум сўриси ҳам бўлаверади). Шу мосламага икки қўллаб осилиб, оёғингизни 90дражага кўтаринг. Учгача санаб, аста пастга туширинг. Бу машқни 5 тадан бошлаган мақул. Ҳар бир машқни кунига биттадан кўпайтириб бориш мумкин.
Қорини йўқотиш учун мунтазам равишда пресс мускулларига тегишли машғулотлар ўтказиб туринг. Ушбу машқларни оз оздан кўпайтириб борган мақул. Биринчи кун кучингиз етганча пресс машқини бажаринг: ерда осмонга қараб ётиб, қўлингизни бошингиз тагига қўясиз ва оёқларингизни 90 даража юқорига кўтаришга ҳаракат қилинг, кейин яна оёқларингизни туширинг. Биринчи кун ушбу машқни 10 марта бажарган мақул.
Озиш ва гўзал қоматга эга бўлиш учун энг аввал овқатланишингизни тартибга солишдан бошланг. Биринчи бўлиб жуда тўйимли кечки овқатлардан воз кечинг. Кечки таом енгил ҳазм бўладиган, ўта ёғли бўлмагани мақул. Кун давомида оч юрганингиз билан кечки таомнинг юқори калорияда бўлиши бу ҳаракатингизни йўққа чиқаради.
Гўзал бўлмоқ учун аввало соғлом бўлиш керак. Соғлиқ эса жуда кўп нарсаларга боғлиқ. Соғлом бўлиш учун овқатланиш тартиби, кун тартиби ва бадантарбияга ниҳоятда аҳамиятли бўлмоқ даркор. Чунки буларнинг бири иккинчиси билан узвий боғлиқ. Қачонки сиз бу уч тамоийлга тўлиқ амал қилсангиз, соғлик ва гўзаллик сизга ҳамиша ҳамроқ бўлади.
Ёғли терида ҳам беш босқичли парвариш мавжуд бўлиб, улардан биринчисига, яъни тозалашга алоҳида аҳамият бериш керак. Бунда ёғли тери соҳибаларига кремли тозалаш воситалари асло тўғри келмайди. Улар албатта совунли тозаловчи воситалардан фойдаланишлари керак. Баъзан ёғли тери соҳибалари кунига бир неча бор тозалашга эҳтиёж сезишлари мумкин.
Ўртача турдаги тери соҳибалари энг омадли аёллардир. Чунки қуруқ терига эрта ажин тушади, ёғли терига эса кўп нарса тошади. Аммо ўртача тери бундай нуқсонлардан ҳолидир.
Тери парваришининг сўнгги босқичи ҳимоя бўлиб, у турли тонал кремлар кўринишида бўлиши мумкин. Бугунги кунда бундай кремларнинг бир вақтнинг ўзида кўп вазифаларни бажарувчиларини топса бўлади. Хусусан қуёшдан ҳимоя қилувчи, доғларни яширувчи, ажинларга қарши ва ҳ.к.
Агар сиз ниқоб ёрдамида юзингиздаги бирор бир муаммони бартараф қилмоқчи бўлсангиз (масалан тошмалар) у ҳолда сиз бир курс ўтказишингиз керак. Одатда бу ўн маротаба деганидир.
<< < 4 5 6 7 8 9 10 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика