Қизил тилла, қип-қизил тилла (ҳикоя) [Abduqayum Yoʻldosh] |
Бу энди азаддан кўпчиликка маълум ҳақиқат: пул, бойлик одамнинг белини бақувват, тилини узун қилади. Ахир белига олтин тугиб олган мардикорнинг бир пудлик кетмонда тупроқни уч газ юқорига отиб ишлайверганию, белидаги олтинидан айрилгач, тупроқни бир газ юқорига ҳам отолмасдан ожиз, нимжон кишига айланиб қолганлиги ҳақидаги ривоят бежиз тўқилмагандир. Ўзбековуллик Салима аяни орқаворатдан «Бой хотин» деб чақиришарди. Аслини оладиган бўлсак, ая шу номга муносиб эди. Салима аянинг аждодлари катта эшон сулоласига мансуб дейишади. Балки шу сабаблидир, ўтган асрнинг етмишинчи йилларида, мактабни битирганидан сўнг Салима бир йигитни суйиб қолганида, йигит «қора«лардан, яъни оддий фуқаролардан бўлганлиги боис аввалига қизнинг ота-онаси ҳатто бу ҳақда эшитилни ҳам истамаган. Аммо Салима ўжарлик қилиб туриб олган, »Тегсанг ҳам шунга тегаман, тегмасам ҳам!» деган. Ота-она қарасаки, аҳвол чатоқ. Сўнг бир муддат йигит томондан совчи келишини кутишган. Лекин йигит томон эшонларга совчи бўлибкелишга журъат қилишолмаган. Ана шунда урф-одатга кўра эшон тараф, яъни қиз тараф йигит тарафга совчи бўлиб борган, дейишади. Нима бўлганда ҳам яхшигина тўй бўлиб ўтди. Салима у пайтлари санамараста, қадди тик, юзи сутга чайиб олингандай оппоқ, сочи тақимини ўпадиган, юрганда кўчани тўддириб, андак виқор ила қадам ташлайдиган қиз эди. Аҳли қишлоқ янги келинчакнинг ҳуснини, одобини анча пайтгача мақгаб юрди, унинг озгина кўксини кериб, дадил юришини эшонлар сулоласига мансублигига йўйишди. Айтиб ўтганимиздай, Салима оддийгина, ҳаттоки айтиш мумкинки, фақирона ҳаёт кечириладиган оилага келин бўлиб тушганди. Бироқ янги келин билан уйга барака ҳам келган шекилли, тез орада куёв бўлмиш Хайрулланинг ишлари юришиб кетди. Хуллас, биргаликда яшаган ўн тўрт йил ичида улар олтита қизлик бўлишди. Биринчи қизни хурсандчилик билан кутиб олишди, иккинчисидан сўнг «Кейингиси ўғил бўлар», деб умид қилишди. Учинчи қизга Ўғилой деб исм қўйишди. Эр-хотин фарзандларидан айланиб-ўргилишди, уларни оқ ювиб-оқ тарашди. Хайрулла далада оддий сувчи эди, шунга қарамай, хотинининг саратон офтобида қорайиб, жизғинаги чиқиб юришини истамади чоғи, уни далага қўймади. Шунга қарамай, ҳали айтганимиздай, оилада қут-барака ҳукмрон эди. Жажжи қизалоқлар энг чиройли либосларда юрардилар, улар учун ўйинчоғу қўғирчоқларнинг энг сараси сотиб олинарди. Ана шунда оғзига кучи етмаганлар: — Булар бунча пулни қаердан олади? — дея бир-бирларига савол берадиган бўлишди. Айниқса Хайрулланинг мудом тилла тошан гадойдай хурсанд аҳволда юриши ҳам кўпчиликни ажаблантирарди. Бундай синчков фуқаролар разм солиб юриб кўришдики, битта ойлик олишига қарамасдан Хайрулла тўй-маъракаларда эл қатори атаганини беради, бирон марта бўлсин бировдан тўрт сўм пул қарз сўрамайди... Хўш, бунинг сабаби нимада экан? Айни шу пайтлари қишлоқда Салима аянинг бобоси катта эшон бўлганию, бу эшонга мурид бўлган катта савдогар бир қоп олтин мерос қолдириб кетгани ҳақида гап-сўзлар ўрмалаб қолди. Тўғри, баъзи бировлар «катта савдогар« ўрнига "босмачи" деган атамани ҳам ишлатишди. Аммо зеҳни ўткирроқ ҳамқишлоқлар, айниқса оқсоқоллар бу гаша ишонишмади. Ҳатто улардан бири "Уруш пайти бир қоп тиллага бир қоп ун сотиб олиш мумкин эди. Салиманинг бобосида олтин бўлганида эди, туғишган жиянининг очлиқдан ўлиб кетишига йўл қўймасди", дея ўз ҳақли эътирозини билдирди. Аммо синчков зотлар бўш келишмади: »Бобойнинг калласи ишлаган, биров билиб қолишидан қўрққан...» Eр-хотин эса бу майда-чуйда гапларга эътибор бермасликни уддалашарди. Икковлон зориқиб ўғил фарзанд кутишарди. Аммо кейинги ва ундан кейинги фарзанд ҳам қиз бўлаверди. Аёллар шоҳид, бешинчи фарзандга ҳомиладор бўлиб юрган кунларининг бирида Салима ая ишонч билан: — Кўнглим сезиб турибди, нгуниси ўғил бўлади. Худо хоҳласа ўғлимни тиллага кўмиб ташлайман, — деб юборади. Қишлоқнинг табиатан гайирроқ аёллари бу гаша унчалик эътибор бериб ўтиришмайди. Аммо хотинлари кўмагида бу гапдан баъзи бир синчков фуқаролар энди қаддини гоз тутиб юриши боис орқаворатдан «Исполком момо» лақабини олган аяга синчковроқ ва гумонсираброқ қарай бошлашади. Бешинчи фарзанд ҳам қиз туғилади. Саноқ олтитага етганда ҳам Хайрулла умидсизланмади: — Кейингиси ўғил бўлиб қолар, — дея илжайиб тураверди. Афсуски, эрнинг бу умиди рўёбга чиқмади: у тез орада арзимаган шамоллаши кучайиб кетиши оқибатида тўсатдан вафот этди. Эрталаб уйдан одатига кўра жилмайибгина чиқиб кетган Хайруллани кечқурун... Қирқ олти ёшли Салима ая олти қизи билан ёлгиз қолди. Фарзандларнинг каттасининг ёши йигирма тўртда, кичиги ўн бир ойлик. Салима ая қолган умрини эри яшаб ўтган уйнинг чироғини ёқиб ўтказишга аҳд қилди. Элчилик, бировнинг ундай таниши бор, бошқасининг бундай. Қолаверса, қишлоқнинг ўзида ҳам хотини ўлган ёки хотин қўйиб, ўзига жуфт излаб юрган эркаклар анчагина эди. Шулар одам юборавериб чарчашмади, Салима ая уларни юмшоқлик билан қайтаравериб. Eркаклар, совчилар аввалига «Майли, эрининг қирқи ўтсин, кейин кўниб қолар«, дейишди, сўнг, аёл оёини тираб туриб олгач, »Хайрулланинг йили ўтсин-чи», дейишди. Хайрулланинг йили ўтса ҳам Салима ая бировни умидлантирадиган сўз айтмади. Совчилар нақ тўрт-беш йил эшикнинг турумини бузишди. Элликка яқинлаб қолган бўлишига қарамасдан, оппоқ юзига ажин тушмаган Салима ая ҳамон қаддини тик тутиб, андак виқор билан юрар, аёлнинг нигоҳидаги вазминлик, хотиржамлик беихтиёр суҳбатдошда унга нисбатан эҳтиром уйғотарди. Устига устак, ая кийимларни танлаб, ўзга ярашганидан кияр, бирон тўйга борадиган бўлса тақинчоқ, зеб-зийнатларни ҳам канда қилмас, ишқилиб, ўзига қараб юрадиган аёллар тоифасидан эди. Балки ушбу ҳол ҳам аянинг харидорлари сони ошишига, «Салимани тўшимга босмасам бу дунёдан армон билан ўтаман!» дегувчи эркаклар кўпайишига сабаб бўлгандир. Бироқ охир-оқибат Салима ая ҳеч кимга бўйин эгмай, қизлари билан яшайверишига ҳаманинг ишончи ҳосил бўлди шекилли, уни тинч қўйишди. Вақт эса шошқин шамол янглиғ елиб ўтаверди. Бу орада Салима аянинг тўнғич қизи мактабни битирдию, вилоят марказидаги педагогика институтига ўқишга кириб кетди. Eл разм солиб кўрдики, ая ҳовлисидаги соғин сигирини ҳам, тўртта қўйини ҳам, ҳаттоки биттагина ғунажинини ҳам сотмади. Бу замонда ўқишга киришнинг, тўғрироғи киритишнинг ўзи бўладими! Майли, тўнғич қиз мактабда яхши ўқиса ўқигандир, лекин бу дегани институтга бир тийин бермасдан кириб кетади, дегани эмас-ку! Ана ўшанда баъзи бир оғзига кучи етмаганлар катта эшон бобонинг муриди бўлган бой савдогарми ёки қўрбошими ҳақидаги эски гап-сўзларни эслаб қолишди... Албатта, қишлоқда гап ётармиди. Бу миш-мишларнинг бир учини Салима аянинг қулоғига ҳам етказишди. Бунга жавобан ая аввал ўйланиб қолди, сўнг бир жилмайиб қўйди-да, гапни бошқа ёққа буриб кетди. Аянинг аввалига ўйланиб қолгани кўпчиликни шубҳалантирди. — Тиллани гапирганимизда ая бўзариб кетди, буни ўз кўзим билан кўрдим! — дея қасам ичиб юрган аёллар сони ҳам ошди. Eҳтимол, вақт ўтиши билан бу гап-сўзлар ҳам унутилиб кетармиди. Бироқ кутилмаганда орага болалар аралашиб қолишди. Ўша ёзнинг иссиқ кунида овулнинг ўн-ўн беш чоғли ўсмирлари қишлоқ четидаги ҳовузга терлаб-пишиб чопиб борадилар-да, ўзларини сувга ташлайдилар. Ана шунда... ана шунда сувдан бошларини чиқарган болалар ҳовузнинг у четида, кунчувоқда ўтирган ая шоша-пиша ёнига ёйиб қўйган оппоқ белбоғжаги қизил тангаларни йиғиштириб олишаётганини кўришади. Саратон қуёшида тангалар ялтираб кетади. Оппоқ белбоғдаги қип-қизил тангалар. Баъзи болалар кейинроқ тангаларни бир белбоғ дейишди, бошқалари «Йигирма-ўттизтача бор эди-ёв», дейишди. Ўша лаҳзада эса ая жон алпозда тангаларни йиғиштиради-да, белбоғига тугасола ёв қувгандай, ортига бир бор ўгирилиб ҳам қарамасдан ҳовуз бўйини тарк этади. Аввал таъкидлаб ўтганимиздай, бундай шоша-шошарлик аяга хос эмасди. Ая шошилмай, салобат ва вазминлик билан юришни маъқул кўрарди. Болалар ҳам шоша-пиша чўмиласола қишлоққа қайтишади ва кўрганларини оқизмай-томизмай катталарга айтиб беришади. Кечга бориб бу воқеа бутун қишлоқда шов-шув бўлиб кетади. — Бу Некалай пошшо замонида қолган сўлкавой, — деди ишонч билан қишлоқ синчиси Анорбой ака калат соқолини тутамлаганча бир нуқтадан кўз узмай ўйланиб тураркан. — Бунга гарантия бераман. Чунки Некалай пошшо замонида тилла қизғиш бўлган, бизнинг замонда эса сариқ бўлиб қолган. — Анорбой ака, — деди синчининг гапларини диққат билан эшитиб турган келинчаклардан бири, — нега бундай бўлган? Анорбой акани бежиз «синчи« дейишмайди-да. Агар қистовга олаверсангиз, у киши »Товуқ олдин пайдо бўганми ёки тухум?» деган сўровингизга ҳам ўхшатиб, батафсил жавоб беради. Ҳозир ҳам синчи ўз одатига оғишмай амал қилган ҳолда, сира иккиланмай, икки карра иккининг тўрт бўлишини ёш болага тушунтираётгандай оҳангда деди: — Чунки ўрис пошшо сўлкавойни чистий олтиндан қилган, шунинг учун сўлкавой қизил бўлган. Бизникилар тиллага мис қўшади, шунинг учун тилламиз сариқ бўлиб қолади... Синчининг бу гапидан кейин овулда Салима аянинг обрўйи янада ошди. Зеро, чоризм давридан қолган тилла сўлкавойга эгалик қилишнинг ўзи бўладими? Аммо бу борада бошқача фикр биддиргувчилар ҳам бор эди. Чунончи, синчининг мулоҳазасини сал кечроқ эшитиб қолган овул адоғида турувчи Раббим чўлоқ кескинлик билан дедики: — Бекор гап! Бу ўзимизнинг тилла! Исполком момонинг отаси олтмишинчи йилнинг қишида бизнинг қозонни сўраб олиб кетмаганди. Мана шу қозонга отасидан қолган бор тиллани эритиб, танга қилиб кетган у писмиқ чол... — Крзон-чи, қозон? — дея сўрарди тингловчилар қизиқиб. — Нима, тагида тилла юқи қолган эканми? Раббим чўлоқ таассуфлар ила бош чайқайди: — Чол ўлгудай писмиқ эди. Бизнинг қозонни атай қайтариб бермаган. Тиллани эритиб бўлгандан кейин бир чуқурга кўмиб ташлаган. Қайтиб берганда-ку... Гапнинг шу ерига келганда Раббим чўлоқ ҳузурланиб кўз юмади, сўнг афсусланиб, армон билан бош чайқайди: — Ҳай аттанг-а, қозонни қайтариб бермаган-да у номард! Берганда-ку... Бизга юқиям етарди... Ажабки, Раббим чўлоқнинг мазкур эътирофи ҳам қишлоқда Салима аянинг иззат- ҳурмати янада ортишига олиб келди. * * * Бу орада аянинг иккинчи қизи ҳам мактабни битирди ва ғийбатлар оловига мой сешандай институтга кирди-кетди! Энди аввал салгина шубҳаланиб турганлар ҳам бирданига иқрор бўлишди: ҳа, бу аяда бир гап бор! Ахир бошида эри йўқ, қишлоқ тили билан айтганда, есир бир аёл қандай қилиб иккита қизини шаҳарда ўқита олади? Ахир, мана-ман деган не-не эркаклар битта фарзандни ўқишга киритолмай оворайи сарсон бўлиб, фиғони фалакка чиқиб юрибди-ку!.. Eнди Салима аяни тўй-маъракаларга канда қилмай чақирадиган бўлишди. Қайдаки аёллар дастурхон бошига йиғилишади, аянинг ўрни тўрда бўларди. Вақтида эрсиз қолган аяга қайта-қайта совчи юбориб ҳам эгалик қилолмаганлар ичларига уриб қолаверишди. Дарҳақиқат, тилланинг бир ҳикмати бор шекилли, ая ҳусни, қомати, ҳаттоки дадил-дадил гапириши, кўчада кўкрагини кўтариб, қаддини тик тутиб юриши билан ҳам тенгдошларидан кескин фарқланиб турарди. — Мендаям... ўҳ-ҳў, ўҳ-ҳў... ўша тиллаларнинг иккитагинаси... ўҳ-ҳў... бўлсайди, — деб қодди бир куни нечанчи маротабадир вилоят марказидаги шифохонада икки ой ётиб келган Абдурасул ўпка армон билан, — ўзим билардим... ўҳ-ҳў... Касаллик дегани мендан қочарди... Абдурасул акадан бир ёш кичик Наби отанинг ҳам армони чексиз эди. — Биз нгу Салима билан бир классдан ўқиганмиз, — дерди Наби ота аянинг уйига тамшаниб кўз ташлаб қўяркан. — Ўша пайтлариям одамнинг суқини келтириб юрарди-да бу... Ҳаммадан ажралиб турарди... Э, калла, шартта отга ўнгариб, тоққа олиб чиқиб кетмайманми... Ғийбатлар ўз йўлига. Eл-юрт аянинг ҳурматини жойига қўйиш баробарида энди у кишининг ҳар бир ҳаракатига, кўп ҳолларда ҳаттоки гап-сўзларига ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани-да чин эди... Овул унчалик катта эмас, кўпи билан ўн минг аҳоли истиқомат қилади. Неча асрлик ўтроқ ҳаёт одамларни ажриқ томирлари сингари бир-бирларига боғлаб ташлаганди. Бемалол айтиш мумкинки, қишлоқда бир-бирига қариндош бўлмаган одамнинг ўзи йўқеди. Шу сабабли кейинги пайтларда аянинг уйи одамга гавжум бўлиб кетди. Эркаклар, аёллар «Холамдан (жияндан, сингиддан, аммадда, опадан, холадан...) бир оғиз ҳол-аҳвол сўраб ўтай деб кирдим-да». деб кун-туннинг исталган маҳалида бу ҳовлига бостириб кираверишар, зеро, Салима ая меҳмонни қучоқ очиб кутиб олиши ҳаммага аён эди. Ая меҳмон оддига дастурхон ёзар, қанд-қурс, конфет-шоколад, майиз қўяр ва, албатта, қизларига айтиб, бирон иссиқ таом тайёрлатарди. Келган қўноқлар бир тўкин дастурхонга, бир ҳамроҳларига қарашар, бошларини маънодор чайқашар ва гўёки: «Кўрдингизми, тилласи бор бу хотиннинг, тилласи, бўлмаса шу-унча нарсага пулни қаёқдан топади!» дейишарди. Бора-бора аянинг олдида ўз ночор аҳволида шиква-шикоят қилгувчи хеш-ақрабо сони кўпайиб кетди. Одатда, Салима ая уларнинг гапини тоқат билан эшитар, мабодо, арзи-ҳол ҳаддан ошиб кетса: — Кўйинг-е, —деб меҳмонни гапдан тўхтатарди. — Тўрт мучангиз бут, фарзанд бор, уй-жой бор, унчалик ношукрчилик қилаверманг-да... Ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади... Балки ушбу тасаллидаги темир мантиқ боис арзиҳол ила келгувчилар кўз ёшларини тўкиб, дардларини достон қилиб сўйласалар-да, юрак ютиб асосий мақсадга, яъни қарз сўрашга ўтолмасдилар. Ким билади дейсиз, аянинг салобати босармиди... Аммо кейинги пайтларда ая саҳар соат нечада ўрнидан туради, кейин қаёққа боради, умуман, кун бўйи нима иш билан машғул бўлади, қўноққа ёки тўйга кетаётганида қизларига нималарни тайинлайди — буни билишга қизиқувчилар сони тобора ортиб борарди. Бемалол айтиш мумкинки, бундай эркак-аёллар учун аянинг уйи, энг асосийси — аянинг ўзи узлуксиз кузатув манбаига айланганди. Ҳатто айрим устомон аёллар арзимаган нарсаларни баҳона қилиб бир неча бор аянинг уйида тунаб ҳам кетишди... Табиийки, бу аёллар кечаси билан мижжа қоқишмади, ая ярим тунда ҳовлига чиқса ҳам бирга чиқишди, сўнг эса уй бекасининг бир текисда нафас олиб, хотиржам ухлашини кузатган кўйи жониқиб, асабийлашиб тонг оттиришди... Кўпчиликнинг назарида тилла тангалар шундоққина уйнинг ўзида, қўл узатса етгулик бир жойда яшириб қўйилган эди. Зеро, аёллар аллақачононлариёқ сабаб бўлса-бўлмаса қучоқлайвериб, бечора аяни пайпаслайверишиб, белини шилиб, кўкартириб юборишди ва тилла тангалар белда олиб юрилмаслигига тўла иқрор бўлишганди. Худди шундай қисматга толиба ва уйдаги қизлар ҳам рўбарў бўлишди. Бечора қизлар хеш-уруғларнинг бу қадар меҳрибон бўлиб қолишганидан, шартта бағрига босиб олаверишларидан ва нечукдир зўр бериб белларини пайпаслайверишларидан ҳайратда эдилар... Салима ая тилига маҳкам аёллардан чиқиб қолди. Зеро, тўй-маъракаларда ёинки қўноққа чақирувларда Анорбой синчи ёинки Раббим чўлоққа ўхшаш овулдошлар гап орасида элнинг пешона тери эвазига бунёд бўлган бойликлар охир-оқибат мана шу элнинг ўзига бўлиб берилса мақсадга мувофиқ бўлиши лозимлиги хусусида имо-ишорали, қочиримли гаплар қилишар, аммо Салима ая гапдонлар қатори бошқа ҳамқишлоқларининг ҳам ўзига синчков-синчков тикилиб қолганликларини сезмагандек жилмайганча ўтираверарди. — Бу хотин бало! — дея эътироф этди бир куни Анорбой синчи эркаклар орасида кечаётган гурунг чоғи. — Бизга ўхшаган андиларни сувга олиб бориб, суғормай олиб қайтади. Шунча гапираман, сира сиртига сув юқтирмайди-я! Бир туки қилт этмай ўтираверади... * * * Тўнғич қиз институтни битириш арафасида оиладаги учинчи қиз ҳам бир уринишда институтга кирди-кетди. Кишлоқ аҳли бир гуриллаб олди. — Ҳа, ана, биттаси кирар ўз кучи билан, — дерди ёқасига туфлаб-туфлаб олган Анорбой синчи ҳовлиқиб, — ҳа, ана, нари борса иккитаси кирар! Лекин учтаси... Йўқ, ўламан саттор, лекин мен бунга ишонмайман. Ҳали мени айти дерсизлар, бу хотиннинг бир балоси бор... Албатта, «бир бало» дейилганда нима назарда тутилаётганини ҳамма англаб турарди. Аммо... Баайни овулдошларини ҳайратда қоддиришда давом этаётгандек шу йили кузда Салима ая тўнғичини турмушга узатди. Салима аянинг ёшлик йилларини эслатадиган, сулувгина, Нодира исмли бу қиз ўзи билан бирга ўқиётган йигит билан суйишиб қолган экан. Буни эшитган Раббим чўлоқ жўшиб кетиб, бир даврада қаттиқроқ гапириб ҳам юборди: — Бу нима деган гап, оғайнилар? Яхши қиз маҳалласидан нари кетмайди, дердик-ку. Шундай қизни бегона жойга бериб юбораверамизми? Ўзимизда йигит йўқми? Албатта, ғишт қолипидан кўчиб улгурган, яъни Нодиранинг тўй куни ҳам белгиланиб улгурилган эди. Аммо Раббим оқосоқолнинг гапи ўғиллари бўй етиб қолган оталарга ўзига хос огоҳлантиришдай янгради: «Eсинг борида эгаллаб қол...» Тез орада тўй бўлиб ўтди. Кишлоқ оқсоқолларининг, кайвониларининг шунча ҳаракат қилишига қарамасдан, Салима ая куёв томон олиб келган майда-чуйдалар хусусида бирон марта бўлсин норози бўлиб гапирмади, «Ёшлар бахтли бўлса бас, нарса топилади», дея жилмайиб тураверди. Бу қадар тантилиқдан ҳайратга тушган аёллар ўйлай-ўйлай охири бир хулосага келишди: «Бу ёғида йиғиб қўйгани бор-да, бўлмаса-ку... Ўшанақа қизил тилладан биздаям бўлганида эди, ўзимиз билардик...» Тўй оддидан кўрпа қавиш учун ҳашарга чақирилганда, Салима аянинг уйини қиз-жувон босиб кетди... Бунча одам келишини кутмаган аянинг боши осмонда эди. Аёллар... кўрпа қавиш баҳона ҳар бир хонага қайта-қайта кириб чиқишди, ҳатто уларнинг ичидаги баъзи бир ғайратлилар молхонага қадам ранжида қилиб, молларнинг тагини тозалаб қўйишга ҳам улгуришди. Айни пайтда ҳашарга келган аёлларнинг диққат-еътибори елиб-югуриб хизмат қилаётган Салима аяда бўдди. Аммо ая бу гал ҳам сир бой бермади, жилмайиб юраверди. — Бу хотиннинг асаблари темирдан экан, — деган хулосага келишди баъзи аёллар. — Ё бўлмаса тилласини ишончли бир жойга кўмиб ташлаган. Ширингина тўй бўлиб ўтди. Стоддаги тўкин-сочинликни кўрган қишлоқдошлар лаб тишлаб қолишди, сўнг бир-бирларига маънодор кўз ташлашди: «Бор-да, бор... Йўқ бўлганда-ку...» * * * Келаси баҳор серёғин келди. Узлуксиз ёққан жала туфайли кўпчилик қатори Салима аянинг ҳовлисини ўраб турган пахса деворнинг бир неча жойи ҳам нураб қолди. Кун сал исиб, ерлар қурий бошлаганидан сўнг безовталаниб қолган ая яқин қариндошларнинг уч-тўрт фарзандини ҳашарга чорлади. Нураган деворни тиклаш учун нари борса тўрт ўғлон бир кун ишласа етарли эди. Айтайлик, эрталаб лой қорилса, тушга бориб лой пишийди, тушдан кейин деворни бемалол тиклаб қўйса бўлади. Салима аянинг безовталаниб нураган девор ёнида қайта-қайта пайдо бўлаётганини кўрган Анорбой синчи биринчи бўлиб: — Бу ерда бир гап бор... — деди маънодор тарзда ва, чақирилмаган бўлса-да, ўзи бош бўлиб, ўгилларини ҳашарга бошлаб келди. Худди шундай мулоҳазага борган Раббим чўлоқ ҳам икки боласини бошлаб етиб келди. Ҳатто ўҳ-ўҳҳўлаб йўталаётган Абдурасул ўпка ҳам бир кетмонни елкасига қўйганча келаверибди. Хуллас, ҳовлига одам тўлиб кетди. Ҳам қувониб кетган, ҳам ҳайрон қолган ая бунча одамни тузукроқ меҳмон қилишни ўйладими, ишқилиб, собиқ синфдоши Наби отани бир чеккага тортди-да, оғилда турган қўйларнинг ичидан семизроғини танлаб олиб, сўйишни илтимос қилди. Меҳмонлар бу тантиликни ҳам табиий ҳол сифатида қабул қилишди: «Бор-да, бор, йўқ бўлганда-ку...» Хуллас, камида ўттиз чоғли ҳашарчи бир қўйни еб, кекирибгина, аммо деворни синчиклаб кўз ташлаб ўтиришди. Тўрт-беш чоғли серғайрат йигит ҳамма ишни уч-тўрт соат ичида битириб ташлашди. Аяни эринмай кузатиб ўтирган Анорбой синчи кеч маҳал, уйга қайтиш учун йўлга тушган маҳаллари Раббим чўлоққа шивирлади: — Бало бу, бало... Тиллани бошқа жойга яшириб қўйган... Бу гаша жавобан Раббим чўлоқ кемшик тишларини кўрсатиб илжайди: — Эгасининг минг пойлагани, оламан деганнинг бир пойлагани... Хотин барибир хотин-да, бир куни билдиради-қўяди... Бу гапни эшитган синчи худди қип-қизил тиллаларни қўлга туширгандек оғзи қулоғига етиб илжайди ва кафтларини бир-бирига ишқади: — Билдиради, барибир билдиради... Бу мулоқотга беихтиёр шоҳид бўлган Анорбой аканинг ўғли сўраб қолди: — Кейин нима бўлади? Синчи ўғлига ажабланиб қаради: — Нима нима бўлади? — Тилла қаердалигини билиб олганларингиздан кейин нима бўлади? Синчи бир лаҳза ўйланиб қолди. Дарвоқе, шу ҳақда ҳеч мулоҳаза юритиб кўрмаган экан. Аммо синчи ўғлининг олдида сир бой бергиси келмай, жаҳл билан дўқ урди: — Сен катталарнинг ишига аралашма. Аввал топиб олайлик, нима қилишни кейин ўйлаб кўраверамиз... Салиманинг бобоси бу тиллани осмондан олмагандир, бизнинг боболаримизни ишлатиб тошандир... — Тўппа-тўғри, — дея тенхдошининг фикрини маъқуллади Раббим чўлоқ. — Менинг бобом Салиманинг бобосининг қўлида қарол бўлган. Демак, тиллада менинг ҳиссам бор... — Бизнинг улушимиз кўпроқ, — деди ишонч билан синчи. — Чунки Салиманинг бобосининг бобоси бизнинг бобомизнинг бобосининг ерини тортиб олиб, кейин сотиб юборган экан... Буни менга отамнинг отаси айтиб берган... * * * Орадан яна бир йил ўтди. Овулдошларининг шунча саъй-ҳаракатларига қарамай, Салима ая барибир сир бой бермай юрган эди. Кутилмаганда... Кўкламнинг бошлари эди. Кишлоққа сел келди. Салима аянинг уйи сал пастликда эди. Сел аянинг уйига етмаган, аммо ертўласини сувга тўлдирган. Уйи баландроқда бўлган Наби ота синфдошидан хабар олай деб келса... Ертўлани босган тизза бўйи лойқа сув ичида юрган Салима ая қизариб-бўзариб: — Синфдош, сиз бораверинг, мен ўзим... — деганмиш. Наби ота... фаҳмлигина одам эди. Синфдошининг бу илтифотидан андак шубҳаланган ва индамай қайтиб кетиш асносида ўз гумонини йўлда учраган Анорбой синчига айтган. Синчи ўйланиб қолган, сўнг ишонч билан: — Тилла ертўлада! — деган. Иккала қария худди келишиб олгандай нгу заҳоти катта-катта қадам ташлаб Салима аянинг уйига келишган. Келиб кўришадики, ая ҳамон тизза бўйи лойқа сув босган ертўласида сувни шалоплатиб кечиб, тез-тез энгашган кўйи афти лойга беланиб, бир нимани излаб юрибди... Синчи йўталиб, овоз беради. Йўтални эшитган заҳоти кескин қад ростлаган Салима ая меҳмонларни кўриб, бирдан қазариб-бўзаради ва ноилож: — Вой, келинглар, — дейди. Синчи аёлга диққат билан тикилшда давом этган кўйи: — Бир хабар олиб кетгани келгандик. Ёрдам керакми? — дейди. Салима ая довдираб, эснкираб, жон ҳалпида: — Йўқ, йўқ, сизлар бораверинглар, мен ўзим... — дейди. Синчи бир нарсага эътибор беради: ҳали нгу пайтга қадар ая бирон марта уйига келган меҳмонга «Бораверинглар...» демаган, аксинча, кулиб, хуш-хандон кайфиятда кутиб олган. «Бу ерда бир гап бор...» деган тўхтамга кедди синчи. Шу боис: — Ёрдамлашиб юборайлик эмаса, — дея бир қадам оддинга юрди. Ранги қув ўчиб кетган ая жон ҳолатда қўлини юқори кўтарди ва: — Йўқ, йўқ, — деди баттар эсанкираб ва ҳаттоки ҳаяжондан овози титраб. — Сувга тушиб ўтирманг. Муздай экан. Мен ўзим... — Мен маҳсидаман, — дея бўш келмайди синчи. — Менинг ўнг оёгимни совуқ уриб кетган, энди совуқ ўтмайди, — дея орага қўшилади Наби ота. — Ўзим кирай эмаса... — Йўқ! — дея ҳайқириб юборади Салима ая жон алпозда. Сўнг, овози қаттиқ чиққанидан ўзи хижолат чеккандай, сал мулойим гапиришга уринади: — Авал сув силқисин, кейин ўзим... Шу гапни айтгандан сўнг Салима ая шалаббо уст-бошида, юзи лойга беланган ҳолда ертўладан чиқиб келади ва ўзига айрича диққат билан термулиб турган иккала эркакни ажаблантирган кўйи тизза бўйи лойқа сув тўпланиб ётган ертўланинг ёғоч эшини... ёпишга уринади. Айниқса ушбу ҳолат синчининг ўй-хаёллари бир жойларга улоқиб кетишига сабаб бўлди. Табиийки, остонага лой тўпланиб қолганлиги боис эшик ёпилмади. Салима ая эшикка бир муддат шуурсиз ҳолатда тикилиб тургач: — Уйга кирингизлар, меҳмонлар, — дея ўзи йўл бошлади. Аммо сезгир синчи яна бири нарсани англаб улгурган эди: Салима ая бу таклифни ўлганининг кунидан, тил учида айтди-ёв... Бошқа пайт бўлганда-ку, ая тилидан бол томиб, хуш-хандон кайфиятда қўноқларни уйга чорлаган, ўзиям елиб-югуриб хизмат қилган бўларди... Синчи бир амаллаб тилга кирди: — Майли, раҳмат, бошқалардан ҳам бир хабар олайлик... Ажабки, Салима ая қўноқларни қайта уйга чорлаб ўтирмади. Синчи бунга ҳам эътибор берди. Бошқа пайт бўлганда-ку... Ертўла тарафга қайта-қайта орзиқиб қараб, ноилож йўлга тушган Анорбой синчи орадан ярим соат ўтар-ўтмас нгу ерга қайтиб кедди ва... Не кўз билан кўрсинки, ертўланинг ёпилмаган эшиги ёнида Салима аянинг баҳайбат Бўрибосар ити боғлаб қўйилган эди. Ертўлада недир бир ҳаракат бўлаётганлиги ҳам аниқ эди. Синчи узоқдан бўлса ҳам зингил солиб қаради ва фонус кўтариб олган Салима ая яна тизза бўйи лойқа сувни кечганча бир нималар қилаётганини кўрди. «Тамом! — дея ўйлади Анорбой синчи. — Кампир ўзини фош қилди. Тилаллар шу ерда!..» Дарвоқе, қайд этиб ўтайликки, қишлоқда синчков одамлар кўпчиликни ташкил қиларди ва айниқса Наби отанинг учраган одамга бўлган воқеани оқизмай-томизмай атиб бераверганидан сўнг Анорбой синчи сингари хулосага келганлар анча-мунчани ташкил этарди... * * * Қизил, қип-қизил тиллалар бор ва улар шундоққина қўл етгудай жойга, ертўланинг бирон кавагига яшириб қўйилган эди... Бу ўй, бу мулоҳаза кўпларнинг ақл-ҳушини ўғирлади. Атиги бир ҳафта мобайнида камида ўн-ўн беш киши келиб, Салима аяга ертўлани кенгайтириб қазиб беришни таклиф этди. Ертўлани кенгайтириш қишлоқда урф бўлган эди. Ахир ертўла қанча кенг бўлса шунча яхши-да: тайёр жой, тайёр музхона. Саратон чоғи ҳам ош-қатиқлар муздайгина бўлиб, айнимай тураверади. Аммо уйга келганлар айтаётган ҳақ кулгули даражада паст эди. Дейлик, бил қулоч ер қазиш ўртача саккиз юз сўм бўлгани ҳолда, ая ҳузурига келганлар беш юз, тўрт юз, уч юзгача бўлган миқдорни айтишди. Анорбой синчининг фарзандлари эса: — Бизга бир сўмингиз керак эмас. Бу ҳашар, биздан арзимаган ёрдам, — деб туриб олишди. Бироқ Салима ая ертўласини текинга қаздиришга ҳам кўнмай туриб олди. Eл-улус ўзича бир хулосага келди. Раббим чўлоқ башорат қилган экан. Чиндан-да, яхши қиз маҳалалсидан, қишлоғидан нари кетмас экан. Салима аянинг уйидан совчилар аримай қолишди. Эшикнинг турумини бузгудай даражага етган совчилар шу қишлоқнинг ўзидан эди. Кейин буларнинг сафига қўшни қишлоқдан, кейин эса туман марказидан, ниҳоят қўшни туманлардан, олис-олис қишлоқлардан келганлар қўшилишди. Салима аянинг вақти чоғ эди... Кейинги толиба қиз институтни битириш арафасида қўшни қишлоққа, ўзи билан бирга ўқийдиган йигитга тушди. Тўй тўкин-сочин ўтди ва бу қишлоқ аҳлини асло ажаблантирмади: «Бор-да, бор... Йўқ бўлганда-ку...» Балки шу хулоса таъсирида бўлса керак, тўйда қишлоқ аҳли астойдил хизмат ҳам қилди. Худди шу тўй оқшоми аянинг ертўласига ўғри тушди. Бу ғалати ўғрилар ертўлани ағдар-тўнтар қилиб ташлашган, яъни ертўланинг барча бурчакларини ковлашган, бунинг учун кетмон ишлатишганми ёки тешами, ишқилиб, ковланган жойлар унчалик чуқур эмас эди. Ўғирликдан хабар топиб, кўп қатори ертўлага тушган Салима аянинг бир жилмайиб қўйганини кўрган синчининг юраги орқасига тортиб кетди. Сўнг ўзича бир қарорга келди: "Бало бу... Тиллани аллақачон бошқа жойга яшириб қўйган... Худди шу йили Салима аянинг кейинги қизи ҳам институтга ўқишга кирди. Қишлоқ аҳли буни ҳам худди шунақа бўлиши шартдек қабул қилди. Фақат баъзи оғзига кучи етмаганлар уер-буерда сасиб қолишди: — Бор-да, бор... Йўқ бўлганда-ку... * * * Фурсат аталмиш шиддатли оқим тинмай олдинга, номаълум томонга интилгани-интилган эди. Қайд этилган воқеалардан сўнг ҳам орадан йиллар ўтди. Қишлоқда Салима аяни орқаворатдан «Бой хотин» деб чақиришарди. Шунга яраша, аянинг обрўси ҳам баланд эди. Айтиб ўтганимиздек, бирон тўй-маърака аянинг иштирокиисиз ўтмасди. Ая овулнинг кайвони аёлларидан бирига айланиб улгурганди. Бу орада кампир кейинги қизини ҳам бир баобрў хонадонга турмушга узатди. Ҳолбуки, совчи деганининг сони бор эди-ю, саноғи йўқ эди. Қизил, қип-қизил тиллалар эса кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган экан. Аянинг шу қизига уйланаман деб роса ҳаракат қилган, аммо омади юришмаган йигитлар орасида Анорбой синчининг ўғли Азим ҳам бор эди. Шу йигитча бир куни қайсидир тўйда ичиб олган-да, ўртоқлари билан биргалиқда тўйдан тугунини кўтариб қайтаётган Салима аянинг йўлини тўсган ва тўғридан-тўғри: — Салима ая, қийналиб қолдим, тилла тангангиздан ҳеч бўлмаса биттасини қарзга бериб туринг, — деган. Жўраларнинг ҳаммаси ҳам ғирт маст бўлмаган экан. Ўша ақли-ҳуши жойида йигитларнинг айтишига қараганда, ая Азимга диққат билан, ҳаттоки ачиниб қараган. Сўнг: — Сен бола бир жойда ишламасанг, ўқимасанг, тиллани кейин қандай қайтарасан? — деб сўраган. Бир томондан, аянинг овозидаги меҳрибон оҳанг, иккинчи томондан саводдаги темир мантиқ боисми, Азим ногоҳ қип-қизариб кетиб, гўё аянинг фикрини маъқуллаётгандай бош ирғагану, дарров бу ердан узоқлашиб қолган... Ана шу воқеадан кейин «Ая бировга қарз бермайди», деган гап овулда тез тарқадди. * * * Орадан йиллар ўтди. Салима ая ҳамма қизларини ўқитди, олий маълумотли қилди. Ўғилой шаҳарда қодди — институтни битирганидан сўнг, ўша ернинг ўзида муаллималик қила бошлади. Ўғилойнинг тўйи айниқса дабдабали бўлди. Ўзиям никоҳ кечасига Тошкентдан артист олиб келишди. Куёв шаҳарда ишларкан, тадбиркор экан. Иккита фабрикаси бор экан... Аммо бир нарсага тан бериш керак, Салима ая «Қуда тарафим бой-бадавлат экан» деб қўл қовуштириб ўтирмади, ўзининг обрўйини сақлади, қуда тарафдан қолишмади. Бутун овул аҳли ҳам тўйда елиб-югуриб хизмат қилди. Тўғри, тўйнинг маҳобатини кўрган Анорбой синчи анча вақтгача сиқилиб, эзилиб юрди, дўст-жўраларига, яқинларига: — Тилланинг камида иккитаси кетди-ёв, — деди эзилиб. Синчининг тиллаларга бу қадар куйинишидан ажабланганлар ҳам бўлди. Аммо бошқа бировлар «Ҳаммаси тушунарли» дегандек маънодор бош чайқаб қўйишди: синчи ўлсам ўламан, аммо Салиманинг қизларидан бирини биронта ўғлимга олиб бераман, қуда-анда бўлганимиздан кейин секин-секин сирлашиб, тиллаларни топиб оламан, дея ўзига ўзи ваъда бериб қўйганди. Аммо тақдир экан, Анорбой синчи шунча елиб-югурганига қарамай Салима ая билан қуда бўлолмади... Салима ая ҳамма қизларини уйли-жойли қилди. Буни қарангки, кенжа қизи Нозима нгу қишлоққа келин бўлиб тушди. Қизи тушмагур Абдурасул ўпканинг кенжатойи билан институтда бирга ўқиган кезлари суйишиб қолишибди. Тўгрисини айтиш керак, Анорбой синчи аввалига тўй хабарини эшитиб кўзи қонга тўлган аҳволда ярадор шердек хонасида уёқдан-буёққа бориб келаверди, ўзича бир нималар деб ғудранди, ҳатто булдозер олиб бориб, Салима аянинг уйини таг-туги билан қўпориб ташламоқчи ҳам бўлди. Аммо орадан уч-тўрт кун ўтгандан кейин синчи ўзини босиб олди. Абдурасул аканинг аллақачон ўпка касаллигидан ўлиб кетганини эсларкан: — Ҳали ҳаммаси тамом бўлмади, — деб қўйди минғирлаб. * * * Салима ая қишлоқнинг баобрў кайвониси сифатида, барча қизларини турмушга чиқариб, ўн иккита неваранинг меҳрибон бувиси бўлган чоғларида, олтмиш тўққиз ёшида ҳаётдан кўз юмди. «Худога шукр», деган иборани ая умрининг охирига қадар такрорлаб юрди. Салима аянинг қирқи ўтгандан кейин қариб, бели букчайиб қолган, кўзларидан нур кетган Анорбой синчи яна ўша қизил, қип-қизил тиллалар ҳақида гап очди. Зеро, ая фарзанларига ҳам, невараларига ҳам тилла мерос қилиб қолдирмагани маълум эди. Бу гап бировга ёқди, бошқа бировнинг энсасини қотирди. Аммо Анорбой синчи туриб одди: — Тиллани кўрмасам армонда кетаман... Qariyaning istagi ado etildi. Анорбой синчи бола-чақали бўлиб кетган иккала ўғлини олиб, Салима аянинг уйида ўн беш кун ғимирлаб юрди. Фарзандлар ота кўрсатган жойни эринмай ковлашди. Салима аянинг уйи ҳам, машҳур ертўласи ҳам ўнқир-чўнқир бўлиб кетди. Ахийри, синчи янглишмаса, ўн бешинчи кун эди, фарзандлар норозиланиб, «Кетамиз»га тушиб қолишиб, кетмон-чўкичларни зардалироқ тарзда ишлатиша бошлашган эди, ертўланинг кун чиқар тарафидаги бурчақда... Чўкич бир нимага «қарс» этиб урилди. Сўнг чўкичга бир парча оқ латта ўралиб чиқди. Бу оқ латта нимаси биландир ҳов ўша ҳовуз ёнида болалар кўрган оқ белбоғни эслатарди. Анорбой синчи ҳаяжонланиб кетди. Фарзандлар ҳам. Тез орада чуқурча кавланди. Бу... ҳақақатан ҳам оқ белбоғга тугилган бир ҳовуч танга эди... Уларни қип-қизил деб атаб бўлмасди. Тўғрироғи, моғор босган, ранги ўчган қизғиш тангалар эди... Синчи энтикиб тангаларни кўзига яқин олиб борди. Бу... шўро пайти зарб этилган беш тийинлик мис тангалар эди... Фарзандлар кулиб юборишди. Аммо синчи таслим бўлмади. Тангаларни йиғиб олиб туман марказига, таниш тиш шифокорига олиб борди. Тангаларни текшириб кўрган шифокор узил-кесил хулоса чиқарди: — Оддий мис тангалар. Бир мисқол ҳам олтини йўқ... Шифкор синчининг «қизил, қип-қизил, ялтираб турган тилла тангалар» ҳақидаги саволига ҳам ўхшатиб жавоб қайтарибди: — Бу тангани ҳам гиламга ярим соат ишқаб туринг-чи, ялтираб кўзни оладиган бўлади... Анорбой синчи туман марказидан харанхсиб, карахт аҳводда қайтиб келди ва нгу куни кечқурун қаттиқ хасталаниб, ётиб қолди. Иссиғи қирқдан ошиб кетхан синчи ярим кечасиха бориб алаҳлай бошлади: «Тилла... Қип-қизил тилла... Меники...» Анорбой синчи вилоят марказида узоқ вақт даволанди. Қишлоқда эса бу борада ҳамма ҳар хил фикрда эди. Айримлар «Салима аяда умуман тилла бўлмаган, ая шунчаки ҳазиллашган« деса, бошқалар "Йўқ, тиллалар бўлхан, ая уларни тўйларха ишлатиб юборхан", дейишарди ишонч билан. Яна баъзи бировлар эса »Ая болаларининг бахтини ўйлаб нгундай қилган, ахир бизда бой одамнинг ҳурмат-еътибори катта бўлади-ку, қишлоғимизда аслида бой бўлмасанг ҳам, бойга ўхшаб яшасанг яхши», деб ҳам қўйишарди. Хуллас, яқдил хулосанинг ўзи йўқ эди ўша қизил, қип-қизил тиллалар масаласида... Ўтхан ҳафта Анорбой синчини дафн этдик. Бечора шифохонада қийналиб жон берибди. Синчининг оғзидан чиққан сўнгги сўз ҳам «Тилла...» бўлибди... 2005 |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62295 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 56243 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40387 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36130 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23148 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23071 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 20677 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19385 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18502 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14379 |