Девпечак (ҳикоя) [Munavvarqori Abdurashidxonov] |
Бир кун бир деҳқон саккиз ёшли ўғлини етаклаб боғчасига кирди. Боғчада олма, нок, шафтоли, ўрик, анор, анжир ҳам узум каби ҳар турли емиш оғочлари ям-яшил бўлиб кўкарган. Урикларнинг довуччалари ёш болаларни қизиқтирадиган бир тусда осилиб турган эди. Ота-бола боғчада кеза-кеза бир ёш ўрик оғочининг тагига етдилар. Бола қўл узатиб, ҳалиги ўрикдан икки-уч дона узиб, оғзига солди. Ўрик думбул эди. Қарс-қурс чайнагандан сўнгра: «Отажон, бу ўрик қандай чиройлик ҳам қандай тотли!» — деди. Ота-си: «Ўғлим! Бу ўрик оғочини сен туғилган кунда сенга атаб эккан эдим. Ҳозирда бу ҳам сенга ўхшаб, саккиз ёшга кирди. Иккингиз тенгсиз, бу кундан бошлаб, оғочнинг эгаси сен. Сен ўзинг боқ, ўзинг суғор, емишларини истаганча е, ўртоқларингга бер, нима қилсанг, қил!» — деди. Бола отасининг бу сўзларига жуда севинди. Огочга яқинроқ бориб, диққат билан қаради. Остдан бир ўт чиқиб, оғочга чирмаша бошлаганин кўрди. — Отажон, бу қандай ўт, нима учун менинг ўригимга чирмашадир? — Ўғлим! Бу девпечак деган ўтдир. Буни тезлик билан юлиб тозаламаса, бир неча кун ичида бутун оғочни ўраб олиб, дарров қуритадир. Бу ўт учун илдиз ҳам керак эмас, оғочнинг бир шохида озгина бир бўлаги қолса ҳам ўсиб кетиб, бутун шохларни қоплайдир. — Бўлмаса, эртага кириб бу душманни бутун илдизларини юлиб, ўригимни тозалаб қўяман. — Балли, ўғлим, шундай қил, унутма! Ота-бола бу суҳбатдан сўнг қўл ушлашиб, боғчадан чиқиб кетдилар. Eртасига боланинг эсидан ўриги чиқиб кетди. Орадан ўн беш кун ўтди. Боланинг эсига бирдан боғчадаги ўриги ва унга чирмашган девпечак тушди.Югурганча боғчага кирди, ўрикнинг тагига бориб қараса, аллақачон девпечак ўрикни бутун шохларигача ўраб олган, яшил япроқларни сарғайтирган, тотли емишларини сўлдирган эди. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62934 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 61064 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40732 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37343 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25243 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24063 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23674 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20237 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19108 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14969 |