Поезд (ҳикоя) [Salomat Vafo] |
Ҳеч ким йўқ, ҳамма кетган.Юнон мақоли Вокзалга етиб келганимда баланд-баланд бинонларни туман чулғаб олган «Тошкент« деган ёзув чироқлари ҳира порларди. Шимолий поезднинг жўнаши энди эълон қилинаёттган экан. Катта майдонда одамлар югуришар, ёш эр-хотин жамадонларини кўтаролмай судрашар, саёҳатга чиққан бир тўп талабами, мактаб боласи шаҳдам қадам ташлаб вагон эшикларига сингиб кетишарди. Спорт кийим кийган ўрта яшар қоп-қора эркак, кабобпазнинг қўлидан кабобларни йўлқиб олиб поезд томон чопади. Бурнимга оловда пишган гўштнинг ёқимли хиди урилади. Оғзимда сўлак пайдо бўлиб, жағларим оғриб кетади. Афтимни буриштирганимча поезднинг бошига қараб юриб кетаман. "Шимолий поезд биринчи йўлдан жўнайди". Ёқасига темир йўл белгиси қадалган хизмат кийимидаги назоратчилар ола- була таёқларини силкиганича кечикаётган оломонга норози тикилишарди. Эшигига 5 рақами ёзилган вагоннинг олдига бориб тўҳтадим. Кичик майдончада патта текшираётган назортчига икки қўлимни кўксимга қўйиб ҳиёл жилмйдим. "Худо, хайрингизни берсин, олиб кетинг". У замонавий қимматбаҳо кийимлрим ва келишган қадди-қоматимга бир қўр кўз ташлаб, каттакон ойнаванд эшикка ҳавотир билан қараб олдида, »тез чиқинг» деди. Вагоннинг қизил гилам ташлаган йўлаклари, ойнасидаги оҳорли пардалари одамга аллақандай осудалик ва ишонч бағишларди. 2 рақамли купеда бўйлари баланд, тўладан келган эр хотин ва худди ўзларигаўҳшаган бақалоқ болакай ўтиришарди. Эркак хурсанд бўлиб, дарров жой кўрсатди. Хотининг юзларида аввал қандайдир саросима, сўнг совуқ туйғунинг сояси кўринди. У эътибор бермаётганлигини кўрсатиш мақсадида, боласини ечинтира бошлади. — Кел-чи. . мў-мў,- аёл беш олти яшар болакайнинг қип-қизил яноқларидан ўпиб қўярди. — Йўқ, йўқ, буни киймайман, бу қизларники... - дерди оёғини тапиллатиб бола. — Қайсини киясан унда болам... мана бу чавандозлиними?. — Пауклисини. . пауклисини. . ,- дерди болакай сакраб. - Человек паук. — Истаганини кигизсанг-чи, болани қийнамасдан, - деб боласини ҳарҳашасидан ҳижолат бўлиб гапга қўшилади семиз эркак. — Ҳа. . пауклиси ўлсин буни, ювиб қўйсам, ҳўл ҳолида кийиб кетади. Жўралари зўр, деворда ўрмалайдиган одамнинг расми шу деганмиш. — Қаёққа юрдингиз, синглим, - дейди семиз хотининг оғзи шалоқлигидан оғрингандай юмшоқ оҳангда. — Нукусга, - дейман гапирган сари оғриётган жағимни ушлаб. — Тишингиз оғрияптими, - дейди бақалоқ меҳрибонлик билан. Ойналаридан поезд ғилдаракларининг тарақ-туруғи ва дикторнинг «Тошкент-Нукус» поезди биринчи йўлдан жўнаб кетяпти, деган овози киради. Худога шукур, одамлар ўрнашиб олганидан сўнг юқорига чиқаман. - Ҳа. . умуман. . — Болани ушлаб ўтиринг, нарсаларни жойлаштирай, - дейди бақалоқнинг семиз хотини ўриндиқда ўйнаб ўтирган болани «пўп» этиб, эрининг тизасига қўяди. Бу бегона хотинга меҳрибончиликнинг оқибати эди. — Шамоллатган бўлсангиз керак, ё тишингизни олдирдингизми, - дейди ҳира бақалоқ. Вагон деразасидан сирпаниб ўтаётган кўпқаватли уйлар ва сон-саноқсиз симёғочларга тикилиб бошимни лиқиллатаман. Йўлакда поезд радиосининг қитирлаган саси эшитилади. «Сомсалар борр». — Иссиқ сақлаш керак, - бақалоқ яна аллақандай ички бир оғриқ билан узун қора сочларимга қараб қўяди. — Мана буларни ушлаб ўтиринг, - хотин яна иккита катта тугунни эрининг тизасига қўяди. — Эй, қўясанми, йўқми... ол болангниям. . Булкадай қизил болакай қўрқиб йиғлаб юборади. — Нима қилдим мен сизга. . Купе эшигини аста суриб, йўлакка чиқаман. «Бало қилдинг«. Иккита ёш қиз танбурга яқин турган эркакларга муқом қиларди. Ўзимнинг аксим тушаётган ойнага тикилиб турдим. »Тарақа-туруқ» этиб кетаётган поезд оппоқ борлиқни иккига айириб олға интиларди. Қор қоплаган уйлар, томлар, кўчалар орқада қоларди. Одамлар машинада ва пиёда кечки тирикчилик ташвишида ғимирлаб юришарди. Шовқин суръон Билан ўтиб кетаётган поездга қарашмайди ҳам, ўрганишиб кетишган. Биз эса кетиб борардик. — Ҳа, қизи нега бу ерда турибсиз?, - деди вагон эшигидан кириб келаётган ёши олтмишларга бориб қолган назоратчи Олим. — Бошқа жой йўқмикан, хотин эрини рашк қилаяпти... — Онасини уйида рашк қилади бу поезд, жамоатчилик жойи. . — Тўғри, лекин жуда чарча... - сўзларни иложи борича ютиб қолардим. - Озроқ дам. . Бутун вужудим оғриқдан тиришиб қолганга ўҳшарди. Олим қора спорт дўпписини кўтариб сочини «киртиллатиб» турди. — Тушундим. Ҳимм. Кўрайчи. . Кўп ўтмай назоратчининг салқиган юзи кўринди. Яна радио қитирлади. — Ҳали ёшсиз-ку... қайтанга зерикмайсиз. . - дерди у минғирлаб ўзига таскин бераётгандай. 3 рақамли купенинг эшиги очилиши билан бурнимга гуп этиб, атир ва яна аллақандай ғалати ҳидлар урилди. Ўнг томонда бошини рўмол билн танғиб олган иккита қиз қотиб ётишарди. Эшикни очганимизни ҳам билишмади. Юқорида сочини сариққа бўяб олган йигитча қулоғига эшитгичларни тиқиб, оёқларини ликиллатиб ётарди. — Ҳа, ёшлар, ёшлар. . , - деди Олим ака бош чайқаб. — Озгина, шу ерда ётсам бўлармикан, - дейман Тиш орасида гапириб. — Нафақат ётасиз, уҳлаб ҳам олсангиз бўлади кечки овқатгача... Булар, - тепага ишора қилиб. - пастни хуш кўришмайди. Кўзимни юмишим билан қотиб қолибман. Вагон «тақа-туқ«и аллаларди. Миямнинг мудраётган қаватларида оғриқли ҳаёллар сузиб юрарди. "Энди қаёққа боради. Ота-онаси аллақачон дунёдан ўтиб кетган. Кенжа укаси хотини билан ўша мулкни илондай қоравуллайди. Битта синглиси Гулнора - телба. Келган кетганни билмайди ҳам. Укасини товуғини, қўйларини боқади. Энди у ерга ота-онаси ёди учун боради. Уникида уч кун турар, бир ҳафта, сўнг қаёққа боради. Ўзи қаёққа боряпти?. Кимдан қочиб?. Яна азобли ўйларни ўйлагиси келмасди. Ҳаётида даҳшатли ҳодиса содир бўлди... Тушида кимдир, ёш болами "оҳ,оҳҳ" дерди. Мудраётган олам қарида тебранаётган нарса ва ёлғиз ўзи қолгандай бўлди. Ёлғизлик нақадар ёмон. Нима кераги бор ҳаммасини, болаларини ҳам. Ўзи ҳеч ким қеч кимга керак эмас экан?. Бира тўла ҳаммасидан қутулса-чи?. Олисларда нимадир "тақилларди". Ҳамиша қулоғига тақиллаётган эшик овози келарди. Овоз тобора кучаярди. Қаронғи оламларда сирғана-сирғана аранг кўзини очди. Купе эшиги тақиллаётган экан. Ойнадан "... гийўл" деган бекатнинг ёзуви »лип» этиб ўтиб кетди. Эшик очилиши билан турли-туман башаралар, шовқин-суръон солиб кириб келишди. — Вой, булар ҳали тўйишмабди, - тўда кириб бемалол пастки ўриндиқларга ўрнашиб олди. Шундагина қаршимда ётган рўмоллиларнинг бирини эркак эканлигини англадим. Уларнинг иккаласининг ҳам иштони йўқ эди. Тўда аллақандай егулик ковшанар, кимларидир пиво ичар, яна бошқасининг кўзлари, бу ерга адашиб кирган ўғрникиидай «аланг-жаланг» эди. — Киса, сюда, зўр нарса бор,- деди юқоридаги малла соч, сил касалига учраган одамдай рангпар йигитга. — Ну, ҳватит, туринглар, ковшанамиз. Елим ҳалтанинг шилдираши ва шишаларнинг бир-бирига урилиши эшитилди. Жуда кучли хорижий мусиқа янгради. Сариқсоч мушукдай пастга сакради-да, ирғишлай кетди. «ну,ну Хўжик, давай«. Хўжик борган сари жазавага тушиб мисоли эчкидай сакрарди. "Кто она такая". "Это. Соседка наша". "Старуха, пасажирка". Шу маҳал юқорида биров " қақ-қаҳ" отиб кулди. Таҳталар силкиниб кетди. »Все, опят передозировка». — Ма, ич, яна қорани сифатсизидан олгансан. - кўз ойнак таққан йигит юқорига чойми, минерал сув узатди. — Намунча ҳасиссан, шу шипритсдан иккинчи кун урвотсан. Гиегена деган нарсани биласанми?. — Ўзбекча психология. — Радик, нима дедим ман санга, йиғиштир укол, пуколларингни. Паханингга айтиб бераман. — Отстан-а, ҳаммасини чизиб қўйганман - пастга қонга беланган исқирт шпритс тушди. Миям айлана бошлади, купе ҳавоси оғирлашади. «Тўҳтат, тўҳтат, ифлос». — Оғзигизга қараб гапиринг мамаша. — Ман сани онанг тенги бўламан. Онангни ҳурмат қиласанми ўзи?. Бу ерда одам ётибди деб ўйламайсизларми?. — Жа, жонга тегди шунақа «нататтсиялар». Қачон қутуларканмиз шулардан. — Уйда шу гап, кўчада шу гап. «Катталарга гап қайтарма... улар ноҳақ бўлса ҳам-а». — Ҳатто поездда. Ми не думаем толко катаемся. — Қоч, қоч чиқиб кетаман. — Ҳали ҳам ушлаб қолаётганимиз йўқ ҳола. — нам старухи ненужно. — Бизга пулли бор ёш қизлар керак. — Сенларни ҳам болаларинг шундай қақшатсин. — Унас дети не будет. Толко секс. Толко удовлетворение. Ичкаридан отилиб чиқиб, биров қувгандай йўлакнинг оҳирига чопдим. Ҳасираб нафас олардим. Купедан қаттиқ кулги эшитилди. У ерда кўрганларимни ҳазм қилолмасдим. Балки тушга ўҳшарди. Поезд туя ўркачидай оқариб ётган қирлар, адирлар, олис-олисларда қақайиб турган темир минораларнинг, шамолда учиб юрган туссиз ёнтоқ, елим ҳаталарнинг ёнидан вашат солиб ўтиб борарди. «Ер юзи қанчалар кенг». Қўшни хонадан яхши яшаши афти-ангоридан билиниб турган ўттизларидан ошган бир йигит чиқди-да, танишини кўргандай жилмайди. — Сиз Сабоҳат Камолми?. Кўзларимни бир оз қисганимча нотаниш қўшнимга тикилардим. Шу лаҳзада на бирон одам билан танишиш, на гапириш истаги бор эди. Дунё, ҳаёт жонимга теккан эди. 3 чи купедаги ёшлар кайфиятимга жуда қаттиқ таъсир қилган, улар нотаниш, бировнинг боласи бўлса-да, куфримни қўзитарди. Ҳар хил жойларда семинар,учрашув ўтказиб юраверибман. Дунё ўзгариб кетибди. — Аёл ва эркак психологияси ҳақидаги китобингизни ўқиганман. Сизга раҳмат айтадиган ва баҳслашадиган ҳам жойлари бор экан. Жағимни ушлаб бошимни чайқадим. «Худо хайрингни берсин, фақат баҳслашма. . ». Поезд секинлаб келиб тўҳтади. Вагонларнинг эшиги очилиб йўлбоннинг юпунгина кийинган ёрдамчилари пақир олиб пастга тушишди. Қор босиб ётган дўнгликни кураб-кураб кўмир олишди. Кўмир қорнинг ёнида янада қорароқ кўринарди. Тўсатдан поезд юриб кетиб, ёрдамчлар қолиб кетсая... Бечоранинг ҳоли не кечаркан?. Поезд юрмади , назоратчи қолмади ҳам. У бир пақир кўмир билан вагонга сакраб чиқди. Афтидан у бу ишини йиллар давомида қилиб юрганга ўҳшарди. Кўп ўтмай «Дарғонота» деган бекат аста-секин орқада қола бошлади. Бекат қорли саҳронинг ўртасида жойлашгани учун унда инсон зоти кўринмас, ўзи уни бу ерга қуришган экан деган ўйга бордим. Вагон узра қачонлардир дунёдан ўтиб кетган Отажон Худойшукуров деган машхур хофизнинг қўшиғи янграрди. "Тушса ҳамки боғларга кузак, Ораласа сочларимга оқ, Эшигингдан ўтарман бир кун, Эшигингдан ўтарма бир кун. " Наҳотки, бундай классик мусиқалар янграйди бу ерда дея ўйладим, аста учинчи рақамга кўз ташлаб. — Хўш, яна нима бўлди? - деди Олим салқи юзларини яқинроқ олиб келиб. — У ерда на фақат уҳлаш, ҳатто нафас олиб бўлмайди. — Яна бир жой бор, ўзингиз тенги аёллар. . Лекин сизга тўғри келмайди. Ҳозир бекат нозирларига хизмат қилишяпти. — Қанақа хизмат?. Олимнинг кўп нарсани кўрган кўзлари жимгина тикилиб турди. Аста юриб кетаркан ўз-ўзига гапиргандай «сени замонавий хотин« деб ўйлабман. »Замонавийлик деганда нимани тушунади , замонавийлик ҳамма фаҳш ва бузғунчиликларга бош қўшишми?. Вагонларни тортиб юрадиган электовознинг асбоб ускуналарида магнит кўп дейишади. Бу чолнинг поездда юравериб бошқа аъзоларига қўшилиб мияси ҳам магнитланиб қолганга ўҳшайди. Ҳали ҳам эркак ва аёл муносабати тўғрисида жавобимни кутиб турган фаравон қўшнимга қўлимни кўксимга қўйиб имо қилдим. «Раҳмат«. Сумкамдан тезгина блокнот олдим ва ўйланиб қолди. »Олим ака, жаҳлингиз чиқмасин. Кўп гапимролмайман. Яқинда бахтсизлик юз бериб жағимдан оператсия бўлган эдим. Наркоз олганман. Шовқин-суръон ёқмайди. Ўзимнинг ҳам шулар тенги иккита ўғлим бор. Улар ҳам туну-кун кўчадан бери келишмайди. Наҳот улар ҳам бошқа бир жойда менга ўҳшаган бир аёлни беҳурмат қилишади деб қўрқиб кетдим. Ҳали чиққанимда йўл пулини киссангизга солиб қўйгандим. Айтишга уялдим. Мени кечирасиз. Мен катта даргоҳда ишлайдиган жуда обрўли одамман». Сўнгги гапларим ўзимга ёқмай ўчириб ташладим. Обрўлиманми, обрўсизманми, каттами, кичикми, поездда оддий йўловман-да. Кўпеда машмаша қилавериб Олимниг ҳам жонига тегдим чоғи, у бир тоғора тўғралган савзини ёрдамчисига бериб нима ҳақидадир узоқ гаплашди. Имлаб чақирдим-да хатчани бердим. Унинг чарчаган юзида ажабланиш пайдо бўлиб ажинлари янада қуюқлашди. Яна деразадан у қорли дунёни кузата бошладим. Яна яккам-дуккам бинолар, ташландиқ қўралар чўзила-чўзила ўтиб кетади. Купеда тинчгина ўтириб, бир хилдаги оппоқ манзарани кузатсанг, ташқари неча даражада совуқ экан. Қуёшнинг сўнгги нурларида қаққайган ёлғиз уйлар, темир йўл светафорлари кўринади. Уйларнинг олдида аллақандай рўдапо кийим кийган эркак ва аёлнинг қораси кўриниши билан кўздан йўқоларди. Олис-олисларда қор қуюнлариинг ортида «Конимех« деган сўзлар аранг кўзг ташланади. Мовий ялтироқлик кўринади. Сув бўлса керак. Қайси кўл бўлди экан?. Ҳеч қайсиси Оролга етмайди. Эй, худойим шундай шароитларда ҳам одамлар яшайди. Яна қўшиқ қулоғимга кирди. »Ул севар ёрдан айрилдим. Кўзлари дилдордан айрилдим». — Ўзингиз ҳам жуда инжиқ экансиз. Ҳозир уҳлаш мумкин бўлган жойга олиб бораман. Ё сизни анови 9 чига олиб борсаммикан?. — Ким бор ўзи у ерда?. — Йўқ, у ер сизга тўғри келмайди. Бошда ҳам айтвудим буни сизга. 5 рақамли эшикка кирганимизда купенинг ичи аллақандай овқатларнинг хидга тўлган эди. Тўрда купени тўлдирганича дўппили, семиз одам кичик таом столининг қаршисида ўтирар, ҳўриллаб чой ичар, қаҳратон қиш бўлса-да пешонасидан терлар оқарди. Шунда хонанинг ичидан тер ва яна дори-дармоннинг ҳам иси келаётганини англадим. — Мана сизбоп жой. Бу киши қори домламиз. Хотинларининг мазаси йўқ Тошкентдан олиб келяптилар. Шундагина қорининг ортида юзлари мумдай оқарган қари аёлнинг бир бурда бўлиб ётганини кўрдим. Аёлнинг устига юпқагина чойшаб ёпилган эди. — Янгамнинг мазаси йўқ экан. Нега кўрпа олмадингиз?. Ё яна бир одял берайликми? - деди йўлларда кўп юравериб дийдаси қотиб кетган Олим ҳам ийиб ва кўнглимни сезгандай. — Келинглар. Кучик-пучугингиз йўқми?, - деди дабдурустдан қори ҳузур қилиб чой симириб. — Қанақа кучук, поездда кучук нима қилади?. У оғир қўзғолиб олдидаги сал кам бир тоғора суякка ишора этди. Мен қўрқа-писа касални кузатардим. Эри босиб-янчиб қўймаса эди. — Беҳуда исроф бўляпти? - деди узун кекириб. — Суяклар исроф бўлмасин десак. Поездни ит босиб кетарди. Бу синглим сизлар Билан Нукусгача кетади. Қори чойни столнинг остига сепиб юборди-да, семиз қўлини тантанавор ҳолда дуога очди. Гўё биз йўқмиз. «Овмин, оллоҳу акба. . аар». . оҳирги акбаар сўзи худо ҳаққи яна кекиришга ўҳшаб кетди. — Ўтиринг. Энди. . аёллар учун фотиҳамни ёки намозимни бузолмайман. Мана шу элти. . шу қишлоғимизда мулланинг хотинини шундай дейди. Хуллас у ҳам бешинчи ўғлим Ҳусайинни туққанда машинада туғиб қолди. Бамдодни ўқидим дарди бошланди. Ҳуфтонни ўқидим яна дард тутади. Дод-вой кўтаради. Сўнг эшикни ёпиб қўйдим, у эса атайлаб қилгандай йўлда туғиб олди. Оллоҳнинг фарзини хотинимни дард тутса ҳам бузолмайман-да. Касал ҳудди шу гапларни эшитаётгандай, безовта бўлиб тамоғининг қаеридадир «қиқир-қиқир» деган сас чиқарарди. — Бўпти, жойлашаверинг, - деди Олим алланарсани ёқтирмай чиқиб кетди. — . . энди номозни бузаман десанг, ҳамиша баҳона топилади. Менинг шундай одатим бор, номозми…намоз…елти устимни ёпманглар. Ичим ёняпти дейди. Шу мАҳал нимадир «тирр. . ррр« деган сас чиқарди. Қори » астофурулло. . астофурулло. . ». Қайси бекат экан бу?. Газлимикан?. Йўқ, ҳали Газилига узоқ. . - сингил айбга қўшмайсиз гемарой бўлганман. Оператсиядан сўнг шундай ел чиқадиган бўлиб қолган. Дабдурустдан қимирласам чиқади, кетади. Жамоат жойда уяласан ҳам киши. Таҳорат ҳам бузилади. Бунинг устига сахарман, тез-тез ейишим керак. Илгарилари элти ич кийимларими ҳар кун ювиб юрарди. Энди кучи қолмади. Келинларга айтишга одам уялади. Уламолар сизнинг иссиқ совуғингизга қарайдиган ёшроқ жувон керак дейди. Қорининг ёқли юзига ярашиқсиз кулги ёйилади. — Сиз баҳузур. . баҳузур. . - уялгандай. Кампир қимир этмайди, ўлиб нетиб қолмадимикан деб кўз ташлайман. Агар ажали етмаса ҳам бу ернинг бузуқ ҳавосидан буғилиб ўлиши мумкин. Қори имиллаб-симиллаб,«астофурулло«ни айта-айта таҳоратини янгилашга чиқиб кетади. Гаранг бўлиб ўтирардим. Эшикни ланг очиб қўяман, йўлакдан тоза ҳаво ва мусиқа саси киради. Елкасига, бошига рангдор ўйинчоқлар осиб олган одам ҳар бир купега мўралайди. "Ўйинчоқ, ўйинчоқлар". "Нари кет қўрғироқчи ҳаётимиз ўйинчоқ". Қориинг улкан гавдаси мусиқани ҳам тўсиб турган экан. Фаровон қўшним эшикдан мўралаб ўтади. Кампир тош қотгандай чайқалади. Апил-тапил устки кийимимини алмаштириб, юқорига тирмашдим. Бақалоққа Раҳмим келганидан эмас, у кечаси кампирни янчиб қўймасин деб қўрқдим. Домла ўлса ҳам иккинчи ўриндиққа тирмашмасди. Кўзларимни юмдим, вужудим ва қаттиқ оғриётган бошим бир роҳат туйди. Овул. . кўлга қачон етаман?. Йўлакдан »иссиқ овқатлар бор» деган сас эшитилди. Бир маҳал рўпарамда Одил қорининг боши пайдо бўлди. — Ётдингизми?. Бирдан нигоҳларимиз тўқнашди, Сарғиш қорачуқларда одамни чўчитадиган, аллақандай бўшлиқ бор эди. Ичимда нимадир «шувв» этиб кетди. Шопа-пиша: — энамга нима…- имшора Билан қотиб ётган хотинини кўрсадим. — ҳа элтими. . Билмайман тупа-тузук юрган эди. Ўз оёғи Билан Тошкентга борди. Ориф ўғлимизникига, ўзи ҳам келини ҳам доктор. Элти Тошкентга келмасидан олдин қишлоқда икки уч ой ётиб қолган эди, - у пишиллаб Яна ўриндиққа чўкди. Бечора касал аёлнинг Яна юзи кўринмай қолди. — Ўшанда Орифни соғиниб роса ичикди. Менга телефон қилиб чақиринг. Орифни кўрмай ўлсам армонда кетаман деди. Энди ишлик одамни бир тумов бўлганга ҳам чақирадими. . Қўнғироқ қилмадим, қилсам ҳам келолмас экан. Чет элга кетган экан. Шунга ўзи келиб эди. Саёҳатдан олдин совуқда нон ёпишди. Товуқ сўйиб тозалашди. Ўшатда шамоллаган шекилли ётиб қолди. — Ўғлингиз?... - деб Яна иягимни чўздим. — Ҳа, улар биз борган куннинг эртаси болаларини билан Чимёнга бир ҳафтага кетишди. Қоғоз олиб қўйишган экан. Элти шу куни ётиб қолди. Кечаси билан йиғлаб чиқди. Қўй кампир, булар кўз ёшингга арзимайди, дедим. Йиғлайверди, Хотин-да… Нервичит қилганидан оёғида оғриқлар қўзғолиб, девордаги иситгичга уқалайверди. Ярим кечада келин келиб, иситгични тепмай ётинглар« деб кетди. Сўнг у кўрпанинг остидан бир оғиз гап айтди: «Тошкентдаги Ориф бошқа экан" деди. "Имм…". Бундай кекиради бу одам, деб ўйладим. Ичида ҳаво ҳам қолмагандир ҳар ёғидан ел чиқавериб. "Тошкентдаги Ориф бошқа экан" деб такрорладим. Миямда турли ўйлар аралаш-қуралаш эди. Деразадан қарасам, аллақачон қаронғи тушган, поезд гоҳ чироқлар "ғуж", гоҳ қаронғи жойлардан елиб борарди. Нега Дунё шундай адолатсиз тузилган. Кампирнинг Орифдай нодон ўғли бўлгунча мендай қизи бўлса яхшимасмиди?. Нега шунда экан?. Ёки менинг ота-онам вафот этмаган бўлганда,Гулнора касал бўлмаганида, қандай соз бўларди?. Носоз Дунё… Миямнинг аллақайси қаватлари уйқуга кетарди. Эримнинг ўйнаши. . жингалак сочлари. . жанжал. . жағимга мушт тушгани…еримнинг жаҳлдан олайган кўзлари. . Сўнг оператсия йигирма бир кун жағларимни тикиб қўйишгани…ўғилларим. . Мен қочиб кетган касалхона дарвозаси кўз олдимда айланар. Бир хил ўй ва фикрлар уҳлаётган миям қаватларини очиб такрор-такрор кириб келаверишарди. Нима кераги бор. Чекил эй қора фикрлар. Мен ҳали узоқ яшайман. Чала ярим уҳлайман. Поезд тўҳтайди. Купелар эшиги очилиб ёпилиб одамлар тушиб чиқади. Йўлакда йўғон овозли бир гадо: садақа қилинг яҳшилар деб ўтади. Бу ерда яхшининг ўзи йўқ, ҳаммаси эшигини беркитиб ётган ёмонлар. Нафас ололмайман, буғиламан. Наҳот эрим етиб келиб, "қаёққа қочасан ж. . " деб бўға бошлади. Қулоғимга ". . қиқир-қиқир", тикув машинасининг "шиғ-шиғ"дай деган саслар киради. Кофе қайнатгич. Кофе ичаман. "Тир. . тир-тирр". . Бирдан кўзларим очилб кетади. Кўп ўтмай поезда эканимни англайман. ҲИра ёруғликда кампирнинг юзи энди Сарғиш кулранг бўлиб кўринади. У гўё жон бераётгандай дағ-дағ титрар, жуда катта, ялтироқ кўзлри ҳар замон очилиб, аллақандай шивир эшитилади. Ўриндиғимнинг қоқ остида ётган қорининг Яна касал ел чиқаргичи ишга тушган, поезд чайқалишига монанд "тиррилаш" кучаярди. Назаримда кампирга ҳаво етишмасдан буғилиб ўлаёзган эди. Купе исиган ва сасиб-бижғиб кетган эди. Бир тоғора гўшт заҳарли газга айланиб, заҳарли оғуда кампир иккаламиз жон бераётган Эдик. Сакраб пастга тушдим бор кучим Билан эшини тортдим. Йўлкда пўсиб ўтирган тоза ҳаво бостириб кирди. Заҳарли ҳавога ўрганган кампирнинг ўпкаси тобора кучли қиқирлар ва ғичирларди. Аста бошини кўтариб бир пиёла сув тутдим. Ичимдан кўтарилиб чиқаётган ўкирикларни зўрға босиб турардим. У гўдакдай тамшана-тамшана ютиниб тинчигадай бўлди. Туалетга зўрға етиб олдим, "ўў. . ўў" ичак-чавағим ағдарилар даражада қайт қилардим. Иштоним ҳам ҳўл бўлди. "Ўў. . ўў". Назаримда ичимда Бирон аъзо ОМОН қолмади. Ҳаммасини қайт этиб юбордим. " Онажон. Воҳ жоним, она. . ". Кимдир бошимни ушлади. »Ў. . ўў. . ». Бошимни кўтариб қарасам Олиминг уйқусираган юзи кўринди. — Нима бўлди сенга қизим?. Қўлим Билан ишора қилдим. «Сасиб кетди». — Кўрдим, эшикни ҳам очиб кетибсан. Кампир бечора касал шамоллаб қолмаса эди. Олим мени йўлакдаги стулга ўтирғизиб қўйди. — Нима қилсам экан сани. Бу ерларда сенга сира жой йўқ. Ҳеч қаер тўғри келмайди. Олим уйқули кўларини уқалаб, ҳира ёриётган йўлакка, шамолда учаётган пардаларга қараб чайқалиб турди. — Уҳлаб турсанг бўлди-да сени. . унда ҳозир, - ўзи ётадиган купе томонга илдам юриб кетди. Деразалар совуқ ялтирар эди. Ташқари зим-зиё қаронғи, онда сонда олисларда чироқлар йилт этиб ўтиб кетарди. Дунё чайқаларди. — Ке манави ерда ёт. Бир оқшом минг оқшом эмас. Эрталаб ўзим уйғотаман. Булар уҳлаб қолишган, ҳозир деразани елим пардасини тортаман. Ҳар сафар Дарғонота бекатида синдиришади. Яна айнан шу ойнани…Товба қилдим. Бу ер энг сўнгги кўпе бўлгани учун совуқ. Ўраниб ёт, анна шундай. Чироқни ёқиб юрма. Олим меҳрибон отадай совуқдан дилдираётган танамни ва оёқларимни ўраб қўйди. Поезд тўҳтаб одамларнинг вағир-вуғури эшитилди. Бошимни кўтариб қарадим, ойнада ҳеч нарса кўринмасди. Назаримда номаълум бекатда тўҳтаган эдик. Тўғриси, ҳозир буларнинг сира аҳамияти йўқ эди. Қавоқларим тош осилгандай юмилиб кетаётган эди. Оғзи бурнимда буғ кўтариларди, бошимни кўрпага ўраб олдим. «Бу ердагилар жинни бўлган бўлса керак. Шу қаҳратонда ҳам синган ойна Билан юрадими?. Кун бўйи чарчаб бир дам оладиган жой тополмаганим учун даров тошдек қотиб қолдим. Бир мАҳал тушиммми, ўнгимми кўпеда бировлар, юрар, гапирар, «бошим. . қўлим қани. . акула. . акула. . " деган гаплар қулоғимга киргандай бўлдим. Кўзимни очишим Билан айланиб юрган шарпалар зим-зиё бўлиб қаронғилик қарига сингиб кетди. Поезд қаттиқ чайқалиб тормоз берди. Юқори ўриндиқдан пластик стаканча "пўк" этиб, таом столига тушди. Ярим кеча ёки эрта САҳар бўлгани учун купенинг ичи унча кўринмасди. Йўлак ҳам жим-жит . Чироқлар Билан ёритилган РАВОТ деган ёзувли бекат ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмай юқоридан биров қўлини чўзди. То стаканчани олиб бермагунча тураверди. Учинчидаги нашавандлардан бўлса керак деб уф тортиб қўйдим. Финжонни бошим узра икки минутча ушлаб турдим, қўл эгаси сира олай демасди. Афтидан уҳлаб қолган бўлса керак. »Касофатлар қайдан ҳам уйғотишди, энди уйқум келмайди» . Совуқ тунда дилдираб, ҳожатга бориб келишимни эриниб уйладим. Устимга курткамни илиб: — манна стаканингиз, ёки сув ичасизми, - дедим. Юқоридагилар ё маст, ё ўлгудай қаттиқ уҳлашарди. Поезд тормоз билан чийиллаб ўнг томонга қайрила бошлади. Бир мАҳал иккинчи ўриндиқдаги одам ағдарила бошлади. Уни жон-жаҳДим Билан ушлаб, итардим. У темир совут кийиб олгандай қаттиқ эди. «Ҳей,ҳей йиқилиб тушасиз«. Жавоб қайда қотиб ётишарди. Темир йўловчини амаллаб жойига ётқиздим-да, чироқни ёқдим. Юқоридаги икки ўриндиқда оғзи-бурни боғланган иккита эркак ётарди. Бечоралар оператсиядан чиққанмикан. Бармоқларимга ёпишган елимли қағоз шитирлаб ғашимга тегди. Ёруққа тутдим. "Солиев Отаназар. 1964 йил. Орол" деб ёзилган ва тушуниб бўлмас муҳр босилган эди. Иккинчи ўриндиқдаги ҳамроҳимга яқинроқ бориб тикилдим. Отаназарнинг бир кўзи скочланган, иккинчи кўзи чала ёпиштирилганми очилиб кетган эди. Бирдан даҳшатга тушиб иккинчи ўриндиққа қарадим. У ерда озғин юзига, атайлабдан соқол ёпиштириб қўйилгандай йигирма йигирма беш ёшларидаги соқолли йигит ётарди. Унинг иккита кўзи ҳам очиқ ҳолда шифтга қараб турарди. Дафатан ҳеч нарсани англамадим. Аллақаерларда правоз "вупиллаб" ҳаёт борлигидан дарак берди, Яна вагонлар тарақ-туруқ этди. . Сал товуш чиқарсам ётганлар ушлаб оладигандай кўзларимни мурдалардан узмасдан эшикни очдим. Энгаки, оёқ-қўли мисоли бир гўдакдай боғлаб ташланган таналар тобора тез чайқаларди. Тонги совуқ ҳаво танамга урилиб бирдан ўзимга келдим. "Эй, худо иккаласи ҳам ағдарилиб тушса нима бўлади". Атроф жим-жит, фақат бечора поездгина ҳансираб олдинга югурарди. … »онажон. . онажо…» даҳшат Билан ўликлар хонасидан қочиб чиқар эканман неча қадам юрганимни билмайман. Гурсиллаб йиқилдим. Бошим қайгадир тегди, назаримда ҳушимни йўқотдим. Яна қаердадир ётибман, бутун олам тебранади, ҳансирайди. Ён-веримдн кулгулар, мусиқанинг саси эшитилар ва ёқимли атир ислари бурнимга урарди. Атрофимда фаришталар ипак кўйлакларини шитирлатиб, у ёқ бу ёққа ўтишарди. Энди ҳеч қандай жасоралар ҳам керак бўлмай қолди. Ўлиминг муборак сенга, Ойсултон. Туғилган юртингга етдим деганда йиқилибсан-да, Ойсултон. Овулингга барибир етолмабсан-да. Озодлигинг муборак бўлсин. Қулоғимга фришталарнинг ёқимли саслари урилди. — Олимчик вагонда бир жинни Хотин бор. Ҳеч жойга ўрнашолмайди, фақат тинч жой излайди, деганди. Бу ўшав хотинмикан? - деди сал дағалроқ аёл овози. — Нега ундай дейсан, афти-ангорини қара сира жини хотинга ўҳшамайди. Кийимларини қара, қимматбаҳо, сийнабандининг ўзи ўн беш доллор туради. — Биз ҳам шу рейсдан сўнг кийинайлик Ҳоси…нима дединг. Ўлиб кетсин бу пулни танангга қўшиб ҳамма нарсангни сотасан-да, қўлингга майда-чуйда тегади. Олимнинг одамларига ҳам ҳизмат қиласан, ҳам пулимизни олади. Сволочлар. — Нарсалари бормикан?. Киссаларини қара-чи пули бормикан?. Киссасидан ўн минг доллор чиқса-я. Нима қилардинг Рави. Хонага бир оз жимлик чўкиб, афтидан Рови деганини дарди кўп шекилли, узун ҳамуза тортади. Поезд қари туядай чайқала-чайқала олға юради. — Энг аввало уй олардим. Алкаш эр Билан яшаш жонимга тегди. На ҳаётингда тинчлик, на еган-ичганингда маза бор. Болаларим Билан тинч яшасам дейман. Бир НАСА шақиллайди, сўнг сигаретни иси тарқайди. — Оҳ, Дубайдан келганимдан сўнг аллақачон уй олган бўлардим. Нилу келганидан сўнг вафот этди-ю, шундан сўнг ментлар ҳитланиб қолди. Ҳамма нарсамизни мусодара қилишди. — Қайси Нилу анув Ш кварталдагими?. — Ҳа, шу борганидан сўнг ўзича деловойлик қилиб, мама Розни айтганини қилмади. — У шу ишга олиб кетишаётганини билмабдими?. — Билмаганда, вот масала где?. Ўласам ўламан шу ишни қилмайман деб туриб олди. Ўй. . даже не хочу вспоминат. Бечорани ёмон қийнашган. Яна жимлик чўкади. Йўлак жонлана бошлайди. Афтидан тонг ота бошлаган шекилли…Шу мАҳал вагонга бомба тушгандай «Гурс. . гурсс» этиб кетади. — Ия, нима бу Хоси. . Билмасам Олимчикнинг ёрдамчиси уйқусираб кўмир соламан деб сомаварни ағдариб юборди шекилли…. Мен «гурсиллаш»ни нима эканлигини билиб ётардим. Ўликлар купесидаги Отаназар ва унинг шериги ниҳоят ағанаб тушган эди. Чунки кечаси Билан дераза ёпиқ тургани учун жасадлар эриган ва юмшаб ағанаб тушишган эди. Мен гапиролмсдим, чунки ҳали ёқилганимда бошимга бир нарса бўлганми, на оғзимни ва на кўзимни оча олардим. Аллақандай қоғозлар шилдираб, «қарс» этиб синади ва купега кофенинг ёқимли ҳиди тарқалади. — Нилуни нима қилишган дейсан, ол мазали фундуклиси экан- дейди Рови ёки Ҳоси. — Қиш кунида ваннага Кир порошоги солиб ўтқизиб қўйишган. Икки уч кун ўтмай ётиб қолди. Тошкентга ҳам кўтариб олиб келишган. — Вой бечора. . , - дейди Ҳоси чой шимириб. — Нимаси бечора уни ўлди кетди, биз рўзиғоримизни боқолмай, манавии…- мен ҳеч нарсани эшитмасдим. Лекин икки кафтини бир-бирига «пақ-пақ» этиб урилганини эшитдим. - анна шуни орқасидан юрибмиз ж…қилиб. Эшик шиғиллаб очилиб Олимнинг овози эшитилди. — Вой, манави сайҳ бу ёққа қачон келди?. Ким қўйди уни?, У купега киради жанжал қилади. Бунисини хотини рашк қилади. Яна бири «пингг. . гг» этиб ел чиқаради, дейди. . — Нима дейди, нима дейди?. — Пингг. . пингг. . - купени бошига кўтариб кулишади. Аллақайдан жуда таниш иҳраган-сиҳраган сас эшитилади. — Жон правадник ука. Умр бўйи дуонгизни этай элтини тушириб қолдирманг. Уйгача етиб борсин, аҳИр икки соатгина йўл қолди. Бу САҳронинг ўртасида қайга бораман?. — Буни қори ака, поездга ўтирмасдан олдин ўйлашингиз керак эди. Бойвучча ўғлингиз Чимёнда чанғи учгунча онасига самолётга билет олиб берса бўлмайдими?. — баҳузур. . баҳузур ука. . Энди ман Азроил эмасман. . — Азроилнинг ҳам падарига минг ланъат. Ука. . пукангизни қўйинг. Бу Оролга борадиган пассажир поезд, морг вагон эмас. Мана биттаси морг купеда ётиб не аҳволга тушди?. — Ука…- афтидан қори Олимнинг чўнтагига пул тиқади, лекин бизнинг виждонли йўлбошимиз қорининг пулини қайтариб беради. — Боринг, қори ака, боринг. Буни ўзим ҳал қилолмайман. Уфф. . Инфарк қилади мани булар. — Нима бўлди, жоним? - дейди эркаланиб Рови. - Ваш бос удовлетворена. — Ҳа. . ҳа. . Ҳозир жа шунга бошим қотадиган. Нима қилишимни билмайман. Ўзи шу чол кампир вагонга чиққанда кўнглим сезвудия. Анна айтганимдай бўлди, соппа-соғ кампир ўлиб, қанд касал тоғлора-тоғора овқат ейдиган қори ўтирибди «тиррриллатиб». . — Ну. . — Нимаси ну. . 5даги кампир ўлиб қолибди. Нуқул Орип, Орип деди бечора… жони сира чиқмайди бечорани. Орифи дегани чанғичи ҳезалак ўғли бўлса керак. — Бу Ким?. Йўлакдан беҳуш топдик?. — Э, Ким бўларди, бир жинни Хотин?. Тинч купе излаб бутун вагонни айланиб чиқди. Сўнг анави секрет купега ётқиздим. Эрталаб ҳеч нарсани кўрмасдан ўзим уйғотарман десам, Яна ишкал қилиб ўтирибди. — Олимчик, аёл кишини разве так можно. Ўлиб қолади-ю. . — Нима қилай ўзи ҳеч жойда ўрнашмаса. Ишқилиб бу ҳам ўлиб нетиб қолмаса бўлди, агар шудай бўлса, нафақагача етолмайман. Қамашади мени. . — Бу хотин қайсисини кўрган?. — Барибирмасми иккаласини ҳам кўрган. — Анови Россияга ишга бориб ўлган Отаназари ҳам ёшмиди?. — Ёш, ёш. . Ҳалиги каттаконнинг ўғли Сардор дегани, Индонезиями, Таиланддами тўфонда сувга чўкиб ўлди деганимчи. . Ўшанинг мурдаси эски эди. Иссиқда эриб пастга тушиб кетибди. Боланг ўлган экан, гап-сўздан қўрқиб нима қиласан. Уйдаги келин барибир бир кунмас бир кун эшитади. . Курортга ўйнаши билан бормай, хотини билан борадими?. Мана биттаси ётибди мани куйдириб... — Да. . ну. . хотинлар ўлмайди мани полвоним. Хотинларнинг жони қаттиқ бўлади. — Анна биттаси ўлди-ку. — А, у эди кампир. Олимчик илтимос. Тўҳта, тўҳта Ҳоси шу вагондаги энг яҳши одам Ким. . — ака Олимк. — Поезда энг яхши одам Ким?. — Ака. . — Мақсад, мақсад? - дейди Олим кайфияти ўзгармай. — Мақсад жоним илтимос, кампирни туширмагин. Ҳаммамиз бир кун ўламиз. Шу кампир ўлди деганингдан бери. . онам кўз олдимга келади. Ҳоси қачон ипподромдан бозор қилиб келади деб кутиб ўтиргандир. Олимчик пажалуста. . - Э, санларга нима,бировнинг онаси, бировнинг хотини. Мана яна биттаси тайёр бўлиб ётибди. Ё худо…тиззаларини «шап-шап» эттиради. Поездми бу… — Тишш. . - афтидан Ҳоси авввал Олимнинг лабига бармоғини босди сўнг қаттиқ бўса олиб гапиртирмай қўйди. — Бўпти, бўпти. Кечаси банд бўмаларинг. Лекин кечроқ келаман. Эшик шақирлаб ёпилади. — Ановини ол Ҳоси. . юрагим сиқилиб кетяпти. Қадаҳларнинг жаранглайди. Колбасами, қазининг ҳиди купега тарқайди. - Ҳоси тоғанг қарзингни бармаётвудими?. Ўзим ундириб бераман. Каратедан қора белбоғим бор. — Ў. . зўрсан-ку. Шуни олиб чиқиб зўр қилибсан. Анови семиз қишлоқини сира ҳазм қилолмадим. Бадани умрида сув кўрмаганга ўҳшайди. Ароқ яҳши бўлди дизенфектсия қилади. — Қайси анови фермерми?. Жинни бўлибсан у Билан яҳши гаплашишинг керак эди. Сенга нима ювинмаса… Фермерлар сода лекин пули кўп бўлди. Шуни доимий мижоз қилиб олишинг керак. — Фу. . ола. . Яна қадаҳЛар жаранглайди. Йўлакда мусиқа эшитилади. «Ул гўзал дилдординг айрилдим». Бу менинг қўшиғим, ҳамма нарсадан айрилган одамнинг. Жағи синган хотин эрига қайтадими. Муҳими бу эмас, юрагим дераза ортидаги борлиқдай бўш. . бўм-бўш. . На севги… Яшашдан маъно йўқ. . Кўнглим айний бошлади, яна ўзимдан кетдим. Кўзимни очганимда бир аср уҳлаган одамдай оғир эди. Купе бўм - бўш йўлакдан аллақандай хорижий мусиқанинг саси келарди. Вагон худи тарих музейига қўйилган экспонатга ўҳшарди. — Ойпопук тушарсиз энди. Куйдирдингиз лекин. Ўзингиз юраоласизми, тез ҳаракат қилмасак поездни бошқа йўлга олади - деди Олим ҳорғин кўзларини ишқалаб. Қаддимни ростлаб бир оз ўтирдим. Ўриндиқлардаги ўрин-кўрпалар дўмалоқ этиб ўралган эди. — Бошқалар қани?. Ажабланиб тикилиб турди. Ҳорғин юзи янаям кичрайиб кетганга ўҳшарди. — Ҳеч ким йўқ. Ҳамма кетди. Купедан чиқиб деразага кўз ташладим. Кун ҳам кеч бўлибди,овулга борадиган машина бормикан?. . Сўнг ҳеч нарсани англамадим. Поезд Тошкент вокзалида турарди. Саросима ва қўрқинч билан изимга қарадим. «Худога шукур, эсон-омон Тошкентга ҳам етиб келдик« деган сас ва супургининг »шиғ-шиғи эшитилди. . » |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62973 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 61340 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40737 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37459 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25580 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24118 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23712 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20326 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19132 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 15005 |