Умр (ҳикоя) [Uchqun Nazarov]

Умр (ҳикоя) [Uchqun Nazarov]
Умр (ҳикоя) [Uchqun Nazarov]
Мухтор кўп ҳунар билан шуғулланди. Балиқчилик қилди, ғишт қуйди, тунука коқди, электр тузатди, мактабда бадан тарбиясидан дарс берди — хуллас қўлидан келмаган иш йўқ. Ҳозир сават тўқийди. Ўн йил аввал Зумрад исмли қизни яхши кўриб қолди. Зумрад раён кутубхонасида ишлар, чиройли қиз эди. Мухтор китоб баҳонасида кутубхонага борар, Зумрадни кўриш учун китобни тез ўқир, Зумрад билан асарни муҳокама қилар, мулоҳазалари Зумрадга ёқарди. Бироқ қиз Мухторнинг кутубхонага тез киришини кутса-да, одамлар миш-мишидан ҳайиқар, бошқа жойда учрашишни эп кўрмас эди. Мухтор Зумрадга совчи кўйишни чамалаганида, Зумраднинг онаси дунёдан ўтди, совчи юбориш ноқулай кўринди, йили ўтишини кутишга тўғри келди; йили ўтгач, Мухторнинг онаси ўлди. Вақтни яна суришди. Шу орада Зумрад бошқа оилага узатилиб кетди.
Онасининг вафотидан кейин Мухторнинг отаси ҳам кўз юмди, Мухторнинг ўзи танҳо колди. Шунда ака-укаси йўқлигидан ўксинди. Қўшнилар теварак-атрофдан қиз топишди, лекин Мухтор Зумраддан бошқасига уйланишга кўнмади. Бир неча йил ўтди.
«Кўкбулоқ» қишлоғидан иш чиқди — янги уйнинг томига тунука қоқиш керак экан. Мухтор рози бўлди, томга чиқди, тунука қоқа бошлади. Уй эгалари олдинги ҳовлида туришар эди. Туш пайтида ўша ҳовлидан овқат келди, овқатни Зумрад олиб келган эди. Мухторнинг кўзи тинди, томдан қулади. Зумрад чинқириб юборди.
Мухторнинг бўйдоқ ўтишини, ҳамон севишини Зумрад билар, ёшлик туйғуси деб ўйлар эди; чўнтагидан сочилган қоғозлар орасидан Зумраднинг расми чиққач, саросимага тушди. Фото-сувратни эрига кўрсатмади.

Мухторнинг ўлигини ўз ҳовлисидан кўтаришди. Ҳовлида хивичдан тўқилган тўрт ғилдиракли фойтун турар, унинг ёнига новдадан «Зумрад», деб ёзилган эди. Зумраднинг эри Фозил новдадан терилган исмга ажабланди, тасодиф деб ўйлади.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика