Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад [Alisher Navoiy] |
Бисмиллоҳир-Раҳмонир-Раҳим Эй чарх, не даврларки даст эттинг, Даврингда муҳаббат аҳлини маст эттинг, Ҳар кимники, оламда забардаст эттинг, Охир ажал илгида ани паст эттинг. Тариқ фаносида муфаррад ва фано тариқида мужаррад, жаҳондағи паҳлавонларнинг паҳлавони жаҳони ва паҳлавонлиғ жаҳонининг жаҳон паҳлавони, сурат ва маънида бешабиҳ ва беназир, яъни Паҳлавон, шамсул-миллати ваддин[1] Муҳаммад Куштигир[2] сийрат ва суратида. Паҳлавоннинг насабида саёдат шарафи бор, аммо чун тағойиси Паҳлавон Абусаид[3]ким, замоннинг паҳлавон ва мусаллам куштигири эркондур ва Паҳлавон кичик ёшлиғ эрконда ул фанда кундан-кунга андин ғарибосор ва ажиб намудорлар зоҳир бўлур эркондир. Андоқки, оз фурсатда жамиъ абнойи жинс борини мағлуб қилиб, бориға фоиқ ва ғолиб келибдур. Чун рўзгор ҳарунлиғидин ва лайлу наҳор буқаламунлиғидин[4] Паҳлавон Бусаид ҳаёт вадйатин муқтазойи ожил[5]ға топшурубдур. Паҳлавон истиҳқоқ била паҳлавонлиқ сартакиясига ўлтурубтур ва бу тойифа сарҳалқалиғин тавъ ва рағбат била қабул қилибдурлар. Невчунки ул, агарчи куч ва забардастликда замоннинг мунфариди эркондур, аммо куштидонлиғ ва забардастлиғда ҳам андоқ экондур ва бу тойифадин бу ўтган тўрт-беш юз йил, балки минг йилда анингдек ҳеч ёд бермайдур ва нақл қилмайдур. Бовужуди улки, ўз фанидаки, кушти бўлғайким, шуҳрати ул исм биладур ва онча якфанлиқда ва мардум афканлиқда кичик ёшлиқ эркондурким, шогирд куштигир эркондур ва бу фанда не варзиш қилур эркондур. Чун қобилияти баланд тушгандур ва мулоямати табъи борча фунунға муносиб ва баҳраманд воқеъ бўлғондур, кўп фазонил ва камолот ҳам касб қилғондурким, замон аҳли борчада Паҳлавонни мусаллам тутар эрдилар. Ул жумладин адвор[6] ва мусиқий илмидурким, чун лаҳжаси ва ҳусни савти хўб экандур ва усули мазбут ва ҳаракоти ва саканоти марғуб. Ул дақиқ фанда кўшиш ва саъй кўргузуб, дахли том ва маҳорати молокалом топиб эрди ва дилкаш нақш[7]лар ва амал[8]лар ва дилписанд қавл[9]лар ва ғазаллар тасниф қилур эрди ва хўб айтур эрди. Андоқки, эшитган хавос ва авом хушҳол бўлмоқда беихтиёр ва ўрганмоқда беқарор эрдилар. Ул асрнинг бу фанда моҳирлари мисли: Устод Муҳаммад Хоразмий ва Мавлоно Нуъмон ва Мавлоно Соҳиб Балхий ва Шайх Сафойи Самарқандий ва Хожа Юсуф Андижоний[10]дек кишиларнинг таснифоти муқобаласида ишлар ясабдур ва нақш ва суфия ва амал ва қавл ва жир чорзаблардек ва чун ўзи аларнинг кўпидан ҳам хушгўйроқ ва ҳам хушхон эрмиш, ишларининг шуҳрати кўпроқ воқеъ бўлур эмиш. Машҳур амалларидан бири «чаҳоргоҳ» амалидурки, Мавлоно Тўтий[11] (алайҳа раҳма) нинг ул шеъридинким, матлаи будур: Соқиё, де рафта ҳасту аҳволи фардо нопадид, Хешро имруз хуш дорему фардоро ки дид?[12] ким, Мир Бузург Термизий[13] отиға боғлабдурким, бағоят хушоянда ва мулойим эшитилур ва далил буким, Хуросон мулкида, балки Самарқанд ва Ироқда ҳамул ишни билмас гўянда йўқтур, балки ғайри гўянда дағи беҳад ва ҳаср халойиқнинг ёдидадур. Яна «сегоҳ» амалидурким, Мавлоно Хусрав[14]нинг шеъриға боғлабдур ва матлаи будурким: Эй зи тоби оразат шамъе ба ҳар кошонай, В-эй асири пурхами зулфат дили девонай[15] ким, Бобур[[16] отиға боғлабтурки, ул дағи бағоят муассир ва хушоянда ишдур. Яна «сегоҳ» амалидурки. Мавлоно Котибий[17]нинг ул шеъридинким, матлаи будурким: Гаҳики, тиғи ту дар қатли аҳли дид барояд, Ба як мушоҳада мақсуди сар шаҳид барояд[18]. Бу ишни боғламоқдин ғарази бу матлаъ эрмишким: Маноли Котибий аз шоми ғам ки субҳи саодат Ба юмни давлати Султон Абусаид барояд[19] ким, Султон Абусаид мирзо[20] отиғи боғлабдур, ниҳоятдин ташқари дилпазир иш тушибдир. Ва улким, Султони Соҳибқирон[21] хизматиға мушарраф бўлди, Машҳаддин «сайди ғазол»[22] шўъбасида ул ҳумоюн ҳазратнинг исмиға ўзининг бу шеъринки: Онжо ки бар даргаҳат рўи ниёз овардаем, Рўи дил дар каъбаи иқбол боз овардаем[23] |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62484 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 58307 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40527 |
4 | Guliston [Sa’diy] 36752 |
5 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 23375 |
6 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23215 |
7 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 22338 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 19610 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 18699 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14513 |