Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Ҳамма вазиятларни мен бошқаришим керак, ҳамма ва ҳар ким менга бўйсуниши керак деган фикрдан қайтинг. Агар сиз тушунмаётган ҳолат бўлса, вазиятнинг қоқ ярмидан гувоҳ бўлиб турган бўлсангиз, яхшиси аралашманг. Фарзандингизнинг ўзига қўйиб беринг.
Сиз фарзандингиз тарбиясидаги хато ва камчиликларни кўриб, ўзингизни айблашга шошилманг. У ҳам инсон экани,шахсий дунёқараши борлигини унутманг. Қўлдан келганча тарбия қилишга ҳаркат қилинг, аммо ўзига ҳам танловни қўйиб беринг.
Агар тинмай фарзандингиз сабабли асабийлашаётган бўлсангиз, муаммо унда эмас, балки сизда бўлади. Сиз талабларни жуда катта қўйган бўлишингиз, ёки вазиятни ҳар доим мен бошқаришим керак деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин.
Агар ҳаддидан ошган фарзандингиз сабабли ўзингизни йўқотиб қўйсангиз, сизнинг бу қадар асабийлашишингиз бола тарбиясида салбий изларни кўпайтиради.
Агар бирор бир вазиятда сизга қаттиққўллик керак бўлса, албатта қаттиққўл бўлинг. Ҳис туйғуларга берилманг. Агар фарзандингизга бирор нарсани тақиқласангиз, буни меҳрибонлик ила бажаринг.
Агар сиз ўзингизни ҳар доим қийналаётган шахс сифатида сезсангиз, машаққат тортяпман деб ўйласангиз, фарзандингиз устидан ҳукмронлик, ўзингизга бўлган ҳурматни йўқотасиз. Шахсий ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.
Сизнинг ҳатти ҳаракатларингиз фарзандингиз тарбиясини яхши томонга ўзгартиришга йўналтирилган бўлиши керак. Сиз ўзингизни юмшоқ, меҳрибон ва ҳазилкаш инсон сифатида намоён эта билишингиз лозим.
Агар сиз фарзандингизнинг ҳатти ҳаракатига нисбатан ўз муносабатингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда ўғил ёки қизингизнинг камчиликларини ҳадеб эслатаверишдан тийилинг. Унга ўзининг салбий жиҳатларини айтавериб, безор қилиш яхши эмас.
Сиз фарзандингиз билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун етарли даражада ақлли бўлишингиз керак. Ўзингизда вужудга келган ёмон кайфият муоммони ҳал қилиш ўрнига, аксинча янада катталаштиради.
Сиз ҳамиша фарзандингизни ўзингиз орзу қилган даржада деб тасаввур қилинг. Унутманг, орзулар албатта рўёбга чиқади. Чин дилдан сўранг ва бунга ишонинг.
<<
<
7
8
9
10
11
12
13
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa