Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Юз териси учун жуда ҳам фойдали ниқоблардан яна бири: банан, асал ва қаймоқ аралашмасини юз терисига суртиб, 15 дақиқа ёки ундан ортиқроқ ушлаб турамиз. Кейин илиқ сувга чайиб ташлаймиз.
Агар терингиз қуриган ва шўралаган бўлса, бу вазиятда зўр бир аралашмадан фойдалансангиз, муаммо ҳал бўлади: 1 та тухум, 1 ош.қ. ўсимлик ёғи, 1 ош.қ қатиқ. Бу ниқобни 15 дақиқага тоза юзга суртиб қўямиз ва кейин илиқ сувда чайиб ташлаймиз.
Юзни табиий тозалаш учун озгина қатиқ ва сут аралашмасидан фойдаланиш мумкин. Унга озгина ёрма қўшиб юборилса, майин скраб ҳосил бўлади.
Агар қуруқ терингизни яхшилаб тозаламоқчи бўлсангиз, у ҳолда сизга консервантларсиз, ҳид берувчиларсиз, спиртсиз ва сосунсиз тозаловчи воситалардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Кузда ва баҳорда терининг бироз қуриши кузатилади. Бу ҳатто юзи ёғли бўлган аёлларда ҳам учрайди. Агар сиз ҳам шундай ҳолга тушсангиз, юзингизни сув ва сут аралашмасига чайиб туринг.
Гўзал бўлишингиз учун албатта қимматбаҳо кремлар, антиқа шампунлардан фойдаланишингиз шарт эмас. Табиий маҳсулотлар бу борада ўзининг самарадорлигини минг йиллардан бери намойиш этиб келади. Қўл остингизда бор нарсадан фойдаланинг!
Агар сиз доимо фойдаланадиган косметик савдо белгисининг салқин кунлар учун махсус кремлари бўлса, ёмғир ва қорли кунларда улардан фойдаланинг.
Агар юзингиз шўралаб кетган бўлса, бунда сизга фақат қиммат кремлар эмас, илиқ сувга ботириб олинган пахта компресси ёки чирқаноқ (облепиха) ёғи ҳам ёрдам беради.
Ниқоб скраблардан фойдаланиш учун кечки пайтни танлаган афзал. Уларни қилгандан сўнг яхшиси кўчага чиқмаган мақул. Қуруқ терилиларга эса умуман скрабдан фойдаланмаслик маслаҳат берилади. Ундан кўра, ниқоблардан фойдаланинг.
Совуқ кунларда ҳеч қачон юзингизни муздек сувда ювманг. Яна салқин кунларда совун билан ювинишни ҳам тўхтатинг. Яхшиси косметик сутдан фойдаланинг.
<<
<
7
8
9
10
11
12
13
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa