Gozalik | Гўзалик

Уй шароитида мустақил равишда ниқоблар тайёрлашда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг! Агар сиз ўқиган рецепт таркибида сизда аллергия қўзғовчи маҳсулот бор бўлса, асло ундан фойдалана кўрманг!
Кўпчилик аёллар табиий маҳсулотлардан ниқоблар тайёрлаш узоқ вақтни олади, ундан кўра сунъий кимёвий воситалардан фойдаланиш ҳам вақтни тежайди, ҳам натижаси самаралироқ деб ўйлайдилар ва хато қиладилар. Аксинча табиий воситалар сизга ҳам арзонроқ тушади, ҳам терингизга ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмайди.
Ҳар бир хонадонда топиладиган мева ва сабзавотлар, дорихонадан харид қилиш ёки табиат бағридан шунчаки узиб олиш мумкин бўлган табиий гиёҳлар ёрдамида сиз турли ниқоблар, суртмалар тайёрлашингиз мумкин. Бугуноқ уларни кўздан кечириб чиқинг!
Гўзал бўлишингиз учун албатта қимматбаҳо кремлар, антиқа шампунлардан фойдаланишингиз шарт эмас. Табиий маҳсулотлар бу борада ўзининг самарадорлигини минг йиллардан бери намойиш этиб келади. Қўл остингизда бор нарсадан фойдаланинг!
Лаб гўзаллигида лаб учун ниқоб: зайтун ёғи ва сабзи шарбати аралашмсини тенг миқдорда аралаштириб, 5 дақиқага суртиб қўямиз. Нам салфетка билан артиб оламиз.
Юзни парлаш учун махсус ингалятордан фойдаланишимиз мумкин. Агар бунга имкон бўлмаса, оддийгина уй шароитида бирор чуқурроқ чинни идишга қуруқ гиёҳ солиб, устидан қайнаган сув қуямиз ва устини иссиқ чиқиб кетмайдиган қилиб ёпишга ҳаракат қиламиз. 10 дақиқа ўтгач, юзимизни унга тутамиз ва бошимиз устидан сочиқ ташлаб оламиз.
Лабларингиз ҳадеб қуриб, ёрилиб кетаверса, ёки аксинча тери ташласа, уларни тиш шеткаси ва бир неча томчи ёғ ёрдамида массаж қилиб туринг.
Кўз атрофидаги парвариш учун баъзан кўз атрофига крем, баъзан эса махсус гель суртиб турган мақул. Буни фаслга қараб алмаштирса бўлади. Иссиқ кунларда гель, совуқ кунларда крем.
Агар кўз остидаги тери ўз таранглигини йўқотган бўлса, ҳатто янги ажинлар пайдо бўлган бўлса ҳам ёшартирувчи кремлардан фойдаланинг. Кўз атрофидаги тери бошқа жойдагига нисбатан тезроқ қарийди. Тахминан 25 ёшдан кўз атрофидига ажинларни кетказувчи кремлардан фойдаланиш мумкин.
Юзингизни энергия билан таъминловчи ниқоб: 2 ош.қ. какао ва 1 ош.қ. сули ёрмасини аралаштириб, озгина қатиқ қўшинг. 10 дақиқага суртиб қўйиб, кейин илиқ сувда чайиб ташланг.
<< < 6 7 8 9 10 11 12 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика