Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Гўзаллик ажинсиз юзлар, чиройли тери, гўзал қоматдангина иборат эмас. Гўзаллик аввало гўзал қалбдан туғилади. Агар қалбингиз чиройли бўлса, атрофдагиларга унча бунча нуқсонингиз сезилмайди.
Уй шароитида оёқ терисини парваришлаш учун йирик тузни бадан учун лосьон билан аралаштирасиз ва товон ҳамда оёқ терисини бу скраб билан яхшилаб ишқалайсиз. Кейин лимон бўлагини тирноқлар четидан юргазиб чиқамиз. Қуригунча артамиз.
Агар оёқларингиз чарчаса унда қуйидаги ваннани тайёрланг: 1 ош.қ. денгиз тузи, 1 ош.қ. истеъмол содаси, 1 та лимон шарбати, ялпиз. 20 дақиқа оёқларингизни шу сувга солиб ўтирсангиз, анча енгил ҳис қиласиз.
Товонлар учун энг тез таъсир этувчи ва синалган скраб рецепти: денгиз тузига шафтоли ёғини аралаштириб, товонингизни шу билан ишқалайсиз. Бу ўлган ҳужайрларни кетказиб, янгиларини озиқлантиради.
Бугунги кунда урф бўлган солярийларга бориш биз учун шарт эмас. Чунки шундоқ ҳам қуёшли юртда яшаймиз. Баданимизни эса либос билан ёпиб юрамиз. Лекин шундай бўлса ҳам, ўзингизни “қорамағиз” ролида синаб кўрмоқчи бўлсангиз, қорайтирувчи кремлардан фойдаланиб кўришингиз мумкин.
Ҳар куни душ қабул қилаётганингизда ишқалагичдан фойдланишдан эринманг. Ахир бу терингизга қўшимча уқалаш, қон айланишини яхшилаш ҳисобланади.
Ёғли тери учун энг яхши ниқоб: 2 та аспирин таблеткасини майдалаб, 1 ош.қ. суюқ асал билан аралаштирамиз. 20 дақиқа тургач, илиқ сувда ювиб ташлаймиз.
Агар уйқудан турганингизда ҳали ҳам чарчоқ аломатлари кетмаган бўлса, юзингизга 20 дақиқага қатиқ суртиб қўйинг. Уни илиқ сувда ювиб ташлаб, юз, бўйин терисини муз бўлакчалари билан артинг.
Ҳар тонг кундузги кремингизни суртишдан аввал лойиқ миқдорда кремдан олиб, унга узум данаги ёғидан бир томчи қўшиб, аралаштириб, кейин юзингизга суртинг.
Ёдда тутинг: сочларингизни гўзаллик салонида эмас, айнан уйда парвариш қилсангиз, бу ҳам тежамли, ҳам фойдалидир. Зеро сиз уйда кимёвий воситалардан эмас, табиийларидан фойдаланасиз.
<<
<
9
10
11
12
13
14
15
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa