Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Агар сиз фойдаланаётган сув қаттиқ сув бўлса, у ҳолда ишлатадиган шампунингизга яримта лимон шарбатини солиб қўйинг. Фойдаланишдан олдин яхшилаб чайқатишни унунтманг.
Агар фойдаланадиган шампунингизга бир икки томчи эфир ёғи(ваниль, атиргул, иланг иланг)дан қўшиб юборсангиз, сочларингиздан ёқимли ифор таралиб туради.
Сочларингизни ювишдан аввал шампунни сув билан тенг миқдорда аралаштириб олинг. Бу ҳам иқтисод қилишда, ҳам сочларнинг яхши ювилишида қўл келади.
Сочларингизни ювишдан олдин уларни яхшилаб тараб, илиқ сувда ювинг, фақат шундан сўнггина шампунь суртиш мумкин.
Хитойлик аёлларнинг 38% мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришади ва ҳар куни албатта тишларининг оппоқ кўриниши учун ҳаракат қилишади. Бунинг учун эса махсус оқартирувчи тиш пасталари харид қилишади.
Ямайкалик гўзаллар юзларига ҳуснбузар тошганда истеъмол содасига озгина сув томизиб, бўтқа ҳосил қиладилар ва уни суртиб қўядилар. Айтишларича бу тезда ёрдам беради.
Исроиллик гўзаллар ниқоб сифатида махсус лойлардан фойдаланишади. Ўлик денгиздан олинадиган бу лой жуда ҳам таъсирли.
Грециялик гўзаллар йил давомида қуёш нури остида юришади ва турли куйишларнинг олдини олиш учун юзларига қатиқ суртишади. Мана энди бизда ҳам нега қатиқ суртилишини билиб олдингиз.
Туркиялик гўзаллар бош териси учун энг яхши даво деб рангсиз хнани биладилар. Бош терисига хна суртилгач, бошни иссиқ ушлаш энг муҳим жараён. Бу хна нафақат соч илдизини мустаҳкамлайди, балки саломатликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Агар терингиз офтобда куйган бўлса, худди бразилиялик гўзаллар каби сули ёрмаси солинган сувдан фойдаланинг. Куйган жойига шу сувни суртинг ёки имкон бўлса ванна қабул қилинг.
<<
<
10
11
12
13
14
15
16
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa