Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Агар терингиз қуруқ ёки ўртача бўлса, юз учун ниқоблардан ҳафтада бир марта фойдаланганингиз мақул. Ёғли ва аралаш тери соҳибалари учун бу жараён бир ҳафтада икки марта ўтказилиши мақсадга мувофиқдир.
Юз териси учун озиқлантирувчи ниқоблар одатда 15 дақиқага, намлантирувчи ниқоб 20 дақиқага, тозаловчи эса 10 дақиқага суртилади. Соч учун ниқобларни одатда 20 дақиқадан 30 дақиқагача ушлаб туриш мумкин.
Юз териси парваришида ниқобларга ҳамиша катта аҳамият берилади. Улардан фойдаланаётганингизда ўзбошимчалик қилманг. Солинадиган маҳсулотлар миқдори ва ниқобни ушлаб туриш вақтига қатъий амал қилинг! Акс ҳолда тескари натижани қўлга киритишингиз мумкин.
Агар сизда айнан сизнинг терингизга тўғри келадиган бирорта гиёҳ топилмаса асло қайғурманг. Ҳамма юз терилари учун умумий бўлган бир восита бор. У ҳам бўлса маъданли сув. Ҳамма тери соҳибалари учун маъданли сувда ювиниш фақат ижобий натижа келтиради.
Ёғли тери соҳибалари учун атиргул, жасмин, ялпиз, петрушка дамламалари ниҳоятда яхши ёрдам беради. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун улар билан юзингизни чайсангиз, тез орада ижобий ўзгаришларни кўришингиз мумкин.
Ҳар доим ўзингиз учун янги рецепт топганингизда унинг қандай тери учун ёзилганлигини диққат билан ўқиб чиқинг. Акс ҳолда тескари таъсирга эга бўлишингиз мумкин. Ёғли тери баттар ёғланиб кетиши, қуруқ тери эса шўралаб кетиши ҳеч гап эмас.
Агар сизга берилган рецепт ўт дамламаси билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бундай дамламани сирли ёки чинни идишда тайёрлайсиз.
Ўз қўлингиз ва меҳрингиз билан тайёрлаган турли ниқобларингизнинг яхши натижасини кутсангиз уларни албатта чинни ёки шиша идишда тайёрланг. Чунки турли металл ва елим идишлар нотўғри реакцияга сабаб бўлиши мумкин.
Соч учун тайёрлаган ниқобингизни ўша заҳотиёқ ҳаммасини ишлатиб юборишга ҳаракат қилинг! Агар ҳар қанча уринсангиз ҳам ундан ортиб қолса, ҳеч иккиланмай уни ташлаб юбораверинг! Чунки сақлаб қўйилган бундай ниқоб фойда ўрнига зарар келтиради.
Ёдда тутинг! Уй шароитида тайёрланган ниқобларни узоқ муддат сақлаш асло мумкин эмас! Энг узоғи билан совутгичда 2 суткагача ушлаб турсангиз бўлади. Шунинг учун ҳар доим ниқоблар озгинадан, бир сафар ишлатишга етгулик қилиб тайёрланади.
<<
<
5
6
7
8
9
10
11
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa