Gozalik | Гўзалик

Куз бошланиши билан шамол ва совуқ ҳаво таъсирида теримиз парваришга кўпроқ муҳтож бўлади. Тезда қуриб, озиқлантирувчи кремларга эҳтиёжи ортади. Бу пайтда ўз терингиз ва ёшингизга тўғри келадиган парваришни албатта ўзингизга лозим тутинг.
Одатда узун ва қалин сочлар насл суради дейишади. Лекин генетикада сочларнинг фақат ранги ва тузилиши ҳақида маълумот бўлади холос. Уларнинг сони эса белгиланмайди. Сочларнинг сифатига турли нарсалар, ҳатто фойдаланиладиган сувнинг таркиби ҳам таъсир қилади.
Кўпчилик аёллар сочларининг узунлигини косметик воситалар ёрдамида таъминлашади. Лекин бу ерда гап асосан уларни узайтириш эмас, илдизини мустаҳкамлаб, узайганларини сақлаб қолиш ҳақидадир. Сочларнинг қалинлиги ҳам айни шу йўл билан таъминланади. Шунинг учун сочларингиз илдизини мустаҳкамлайверинг.
Сочлар тезроқ ўсиши учун уларни вақти вақти билан озгина кесиб туриш кераклиги айтилади. Бунда йилда бир маротаба эмас, ҳар 6 ойда бир марта сочнинг учидан 2 см узунликда кесиб, текислаб туриш фойдали ҳисобланади.
Агар сизнинг лаб ва кўз қаламларингиз аниқ из қолдирмаётган бўлса, уларни бир муддат, яъни 10 дақиқага музлатгичга қўйиб қўйинг.
Лаб учун чиқариладиган оч рангдаги бальзамларни қош остига ҳам суртиш мумкин. Тажриба қилиб кўринг, натижадан ўзингиз ҳайрон қоласиз.
Агар сиз танлаган лаб бўёғи идишда бошқачаю, лабингизда бошқача кўринса, дудоқларингизга тонал крем суртиб, устидан лаб бўёғини суринг.
Кўз остидаги қора доғларни яшириш учун 2 та консилер (кучли тонал крем) керак бўлади. Биринчи пуштисини, устидан сариғини суртамиз.
Иссиқ кунларда кўчага чиқаётиб тонал крем суртишни истамайсиз. Бундай вазиятда сизга крем пудрани маслаҳат берамиз. Уни упа кўринишида суртиб чиқиб кетасиз, аммо юзингиз терлаганда у ўзидан ўзи тонал кремга айланиб олади ва нуқсонларни яширишда давом этади.
Аёлларнинг бир эмас, бир неча паспорти бор деб бежиз айтишмайди. Ахир қўлларингизга қараб, аслида неча ёшда эканлигингизни билиб олса бўлади. Шунинг учун қўл териси парваришига бефарқ бўлманг.
<< < 8 9 10 11 12 13 14 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика