Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Хитойлик гўзаллар гуруч сувидан фаол фойдаланишади. Гуруч ивитилган сувга докани хўллаб, юзингизга 20 дақиқага ёпиб қўйинг. Ҳафтада бир маротаба қилиб туриш яхши натижа кўрсатади.
Ҳинд гўзаллари турли қаламлардан эмас, балки ўзлари уйда тайёрлаган сурмадан фойдаланишни хуш кўрадилар. Бунинг учун қора куяга бодом ёғи қўшиб, аралаштирадилар. Сурма тайёр. Арзон ва фойдали!
Ғарбий Африка гўзаллари ройбуш чойидан жуда ҳам миннатдорлар. Чунки бу чой дамламаси теридаги қизаришларни кетказади, тошмаларни йўқотади. Таркибидаги цинк ва табиий кислоталар сабаб ройбуш чойи жуда шифобахшдир.
Япон гўзалларининг сири: Япониялик аёллар териси чиройли бўлиши учун ванна қабул қилгандан сўнг камелия ёғини суртишади. Агар сиз ҳам у ёғни топа олсангиз, тажриба қилиб кўринг.
Агар тирноқларингиз синувчан бўлса, руминиялик гўзаллар маслаҳатига амал қилинг. Улар икки ҳафтада бир марта зайтун ёғи ва А витамини аралашмасига тирноқларини солиб 15 дақиқа ўтирадилар.
Агар худди Коста Рикадаги қизларники каби сизларнинг ҳам юзингизда тери тешикчалари йирик бўлса, бунинг йўли бор. Лимон шарбати ва сув аралашмасини тенг миқдорда олиб, юзингизга суртинг. 2 дақиқадан сўнг чайиб ташланг.
Италиялик аёлларнинг ҳайратланарли даражадаги гўзаллигига кўпчилик зайтун ёғини сабаб деб билади. Чунки улар бу ёғни имкон қадар ҳар доим ишлатишади. Юзга суртишади, соч терисини шу билан озиқлантиришади, қўл ва оёқ ванналарида ҳам фойдаланишади.
Филлиппинлик аёллар сочларини парвариш қилишда алоэ шарбатидан фойдаланишади. Алоэни олиб, иккига бўлинг ва шарбатини бош терисига суртинг. Икки соатдан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг.
Швециялик аёллар доим балиқ еб туришлари ҳисобига терилари билан боғлиқ муаммоларга учрамайдилар. Шунингдек улар сув ости ўтларидан ҳам фаол фойдаланишади.
Буюк британиялик аёллар сочларини бир ҳафтада 3 мартадан кўп ювишмайди. Уларнинг сири қуруқ шампунларда.
<<
<
11
12
13
14
15
16
17
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa