Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Сингапурлик аёллар чиройли кўриниш учун сочлари учини ҳамиша кокос ёғи билан ёғлайдилар, юзларига эса авокадо ва папайя эзмасини суртиб туришади.
Француз аёллари сумкасидан ҳар доим термал сувни топиш мумкин, илиқ ванна қабул қилаётиб эса улар ҳар доим 20 томчи лаванда ёғидан томизишади.
Италияда аёллар ўртасида энг оммалашган декоратив восита тушь ҳисобланади. Жанубий Африкадаги 80% аёллар ҳар куни атирдан фойдаланишади. Японияда эса 80% аёллар атирдан фойдаланиш дидсизлик деб билишади.
Сиз гўзаллик салонига бориб турасизми? Оддий америкалик аёл ўрта ҳисобда бир ойда гўзаллик салонида 39 доллар сарфлайди, италиялик эса 71 доллар.
Англиядаги аёлларнинг 92% ҳеч қачон дерматологга мурожаат қилишмайди. 53% италян аёллар эса ўз ёшларига нисбатан анча ёшроқ кўринишади. Америалик ва англиялик хонимлар аксинча чарчаган кўринишади.
Ёзнинг иссиқ кунларида макияжни имкон қадар камайтиринг. Шунда ўз терингизга иссиқ ва дим билан курашишга ёрдам берган бўласиз.
Тушдан фойдаланишни бошлаган биринчи кунингизни унинг ўзига белгилаб қўйинг. Зеро роппа роса 3 ойдан сўнг фойдаланиш муддати тугайди.
Крем ёки лосьон суртиш учун энг қулай пайт бу душ қабул қилгандан сўнгги пайтдир. Бу пайт тери энг ёғсизланган ҳолати ҳисобланади.
Қизил сабзи соч учун фойдали. Ва умуман соғлом маҳсулотлар сизни гўзалроқ қилади.
Агар макияжингизни ювиб ташлашга ҳам ҳолингиз келмайдиган вазиятларга кўп тушсангиз, махсус салфетка харид қилинг ва ҳар кеч ундан фойдаланинг.
<<
<
12
13
14
15
16
17
18
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa