Gozalik | Гўзалик

Кўз остингиздаги терида халқоб ва шишлар ҳосил бўлмаслиги учун, бу нозик терини махсус крем билан озиқлантириб туринг.
Товонларингизни тозалаш ва юмшатишда махсус воситалардан фойдаланишни унутманг. Айниқса ёз кунларида.
Агар сиз бошқалар каби “бир текис” макияж қила олмаётганлигингиздан нолисангиз, юзингизнинг қанчалик текислигига аҳамият беринг. Ҳафтада икки марта скраб ёки пилингдан фойдаланиб туринг.
Сиз макияж қилаётганда ёноқларингизга аввал румяна, кейин бошқа воситаларни суртинг. Шунда сиз табиий соғлом инсондек кўринасиз.
Ёз кунларида юзингизда ёғли ялтирашлар ҳосил бўлмаслиги учун, намлантирувчи воситаларнинг ёғсизлантирилганини танланг.
Агар сиз фақат бир хил макияж қилишни билсангиз, ўзингизни ўзгартириб кўриш учун бошқа усулларни ҳам қўллаб кўринг. Қўрқманг, ахир бу шунчаки бўёқ! Уни исталган пайт ювиб ташлаш мумкин.
Гап сизнинг гўзаллигингиз ҳақида кетганда ва айниқса косметик воситалар билан боғлиқ бўлганда ҳеч қачон пулни тежаманг. Яхшиси қиммат ва ишончли маҳсулотни харид қилинг. “Арзоннинг шўрваси татимас” деган иборани ёддан чиқарманг!
Оёғингизда ҳидланиш ва касалликлар пайдо бўлмаслиги учун, ёзда ҳар куни оёқларингизни бармоқларингиз ораси билан қўшиб, яхшилаб ювинг ва қуримасдан туриб бирорта нарса кийманг.
Тонал крем харид қилмоқчи бўлсангиз кун ёруғида уни даҳангизга суртиб кўринг. Шунда танлаган рангингиз бўйнингиздан қанчалик фарқ қилишини дарҳол кўрасиз.
Сиз қанчалик соғлом бўлсангиз, соч, тери ва тирноқларингиз шунчалик чиройли бўлади. Витаминлар қабул қилиб туришни унутманг!
<< < 13 14 15 16 17 18 19 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика