Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Агар сиз сочларингизни текислашда соч учун махсус дазмолдан фойдаланадиган бўлсангиз, ундан олдин сочларингиз табиий усулда қуритилган бўлиши керак.
Юз терисидаги тешикчаларни кичрайтириш учун жуфт маҳсулотлардан фойдаланинг: ювиниш учун гель ва тешикчаларни кичрайтирувчи тоник. Бунда тоник таркибида спирт бўлмаслиги керак.
Агар бронзер ёрдамида юзингизни кичикроқ кўрсатишга эҳтиёжингиз бўлса, унда уни даҳанга ва унинг остига, қулоқ ёнига вертикал ҳолда, буруннинг икки ён томонига суртиб, чегараларини сездирмай қўйинг.
“Кўпдан кўра, кам яхши” деган ибора айнан макияжга нисбатан ишлатилса тўғри бўлади. Агар кўзгудаги аксингиз сизга ёқаётган бўлса, демак сурганингизнинг ўзи етарли. Бошқа ҳеч нарса қўшманг.
Бир ойда ҳеч бўлмаганда бир маротаба сочингизга табиий неъматлардан ниқоблар қилиб туринг. Масалан турли шифобахш ёғлар сочингизга энг зўр дўст бўлиши мумкин.
Йил фаслига кўра юз парваришингизни ўзгартириб туринг. Масалан баҳорда ва ёзда озиқлантирувчи эмас, балки намлантирувчи воситалардан фойдаланган мақул.
Ёз кунларида ҳамиша лабингизга SPF белгиси бор ёғ ва бўёқларни суртинг. Улар лабингизни қуёш нури зарарлаши ва эрта ажин тушиб кетишидан ҳимоя қилиб туради.
Косметик воситалар сақланадиган қутичангизни ҳеч бўлмаганда бир йилда бир маротаба кўздан кечиришни унутманг. Ундан ичидаги маҳсулоти тугаган идишларни, эскириб қолган воситаларни, фойдаланиш муддати тугаган нарсаларни олиб, ҳеч иккиланмай чиқинди қутисига ташланг.
Ҳар сафар фойдланганингиздан сўнг кисточка, тароқ ва шу каби воситаларни ювиб қўйишдан эринманг.
Ҳар 6 ёки 8 ҳафтада бир марта сочларингизнинг учини қайчи билан текислаб туринг. Шунда сиз уларнинг гуллашини олдини олган бўласиз. Гуллаган сочлар эса сочларнинг парваришга муҳтожлигини кўрсатади.
<<
<
14
15
16
17
18
19
20
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa