Gozalik | Гўзалик

Ҳар доим, ҳатто қишда ҳам SPF белгиси бор кремлардан фойдаланинг. Улар қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардир.
Ҳар куни сочларингизни ювишдан воз кечинг. Ҳар куни шампундан фойдаланиш соч ва бош терисини қуритади. Бунинг оқибатида тери янада кўпроқ ёғ ишлаб чиқара бошлайди.
Агар сочингиз ёғли бўлса, соч учун кондиционерни фақат сочларингиз учига суртинг, илдизига тегиб кетишдан эҳтиёт бўлинг.
Агар терингиз ранги оқ бўлса, у ҳолда сизга бронзер(тўқ рангли румяна)лардан фойдаланиш мумкин эмас. Унинг ўрнига хайлайтер(оч рангли румяна) ва упадан фойдланинг.
Уйқуга ётишдан олдин кундузи суртган барча макияжингизни ювиб ташланг. Бу қонун!
Ҳуснбузарларни эзманг, сиқманг. Бунинг оқибатида улар янда катталашиб, қизариб қолади.
Ёзда кўп ҳам кремлардан фойдалангимиз келмайди. Масалан тонал крем ортиқчадек туюлади. Терингиз ранги ёз кунларида ҳам чиройли бўлиб туриши учун “намлантирувчи ва рангини тиниқлаштирувчи” крем суртинг.
Қуёшдан ҳимоя қилувчи воситаларнинг ювилиб кетмайдигани бўлмайди. Шунинг учун уларни иссиқ кунларда вақти вақти билан такрор суртиб туриш керак. Чунки терлаш оқибатида у ювилиб кетган бўлиши мумкин.
Юзингизни тозалаш учун салицил кислота асосидаги лосьонлардан фойдаланинг.
Ёзда либос билан ҳамма жойингизни ёпиб юрганлигингизга қарамай, баъзан қуёш куйдириши мумкин. Масалан оёқларингиз бармоқлари ёки товонингизни. Уйдан чиқишдан олдин озгина бўлса ҳам очиқ қолган терингизга қуёшдан ҳимояловчи крем суртинг.
<< < 15 16 17 18 19 20 21 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика