Gozalik | Гўзалик

Агар кутилмаганда ҳуснбузар ҳуснингизни бузмоқчи бўлса, чой дарахти ёғидан бир томчисини унга суртиб қўйинг ёки бугунда сотувда кўп учрайдиган шу ёғ қўшилган воситалардан фойдаланинг.
Агар сиз фойдаланаётган тушда қумоқлар ҳосил бўлган бўлса, у қуриб қолган ёки фойдаланиш муддати тугаганлигидан дарак беради. Бундай ҳолатга дуч келмаслик учун туш қопқоғини маҳкам ёпиб юринг
Гўзаллик Ёноқларингизни тепароқ жойлашгандек кўрсатиш учун ёноқ остига тўқ рангли(бронзер) ва устига оч рангли(хайлайтер) махсус румяна суртиш тавсия этилади.
Кўзингизни бир текис бўялишини истасангиз, бунинг учун маҳсус ишлаб чиқарилган мўйқаламдан фойдаланинг. У кўзингизга текис ва ингичка чизиқ торта олади.
Агар кўзингиз уйқусизликдан ёки бошқа сабабга кўра қизарган бўлса, унинг пастки чизиғидан оқ қалам суртиб, бу қизаришни “беркитиш” мумкин.
Текис соч соҳибалари бирор муддатга жингалак сочга эга бўлмоқчи бўлсалар, уларга бунда жуда кўп воситалар ёрдам беради. Энг муҳими жингалак қилинган сочларни тароқ ёрдамида эмас, бармоқлар билан тараш яхши натижа беради.
Агар декоратив косметикадан фойдалансангиз, у ҳолда юзингизда шиммер, яъни, ялтираб турувчи рангни камайтиринг. Кўзингизда ялтироқли бўёқ бўлса, лаб бўёғи оддий бўлмоғи керак.
Агар сиз румяна суртишни ихтиёр этсангиз, уни бурундан икки бармоқ узоқликдан бошлаб яноққа суртилади.
Кўз учун қалам ёки сурма “оқиб кетиши”нинг олдини олиш учун уларни аввало қуруқ терига суртинг, айниқса иссиқ кунларда ёғли тенлардан фойдаланманг, шунингдек қаттиқ(қуюқ)роқ воситалардан фойдаланинг.
Агар терингизга крем суртган бўлсангизу, бир оздан сўнг иссиқда юзингиз ялтираб қолишидан ҳижолат тортсангиз, ўзингиз билан махсус салфетка олиб юринг. Уни юзингизга босиб, ялтирашни йўқ қилсангиз бўлади.
<< < 16 17 18 19 20 21 22 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика