Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Кўз атрофи учун мўлжалланган кремнинг ортиқча сиқиб чиқарилганини тирноқларингиз атрофидаги терига суртиб қўйинг.
Юзни тозалаш, ювиш учун крем кўринишидаги воситалардан фойдаланинг. Бундай тозалагичлар совун ва гелга нисбатан терини камроқ қуритади.
Бугунги кунда косметика оламида жуда кўп воситалар бор. Хусусан сиз қилган пардоз андоз узоқ вақт сақланиб туриши учун декоратив косметика ишлатишдан олдин суртиладиган крем “праймер” деб аталади.
Озиш борасида мақсадингиз улкан бўлмаслиги керак. Агар 70 кг ортиқча вазнингиз бўлса ҳам 5 кгдан ортиққа озиш режасини тузманг. Бу мақсадга эришгандан сўнггина янги режани тузинг.
Резавор мевалар моддалар алмашинувини яхшиловчи маҳсулотлардан бири. Пишиқчилик пайтида уларни ҳар куни истеъмол қилинг. Қишга эса музлатилган ҳолда олиб қўйинг ва ҳар бир бўтқага, салатга, чойга қўшинг.
“Кўринмас халқа” машқини бажаришни одат тусига киритинг. Ҳамманинг ҳам хонадонида маҳсус темир халқалар йўқ, уларни айлантириш учун кўп қаватли уйларда жой ҳам етмайди. Шунинг учун хаёлингизда уни айлантираётгандек тасаввур этиб, белингизни ҳаракатга келтиринг. Агар ҳар куни бу машқни 10 дақиқадан бажарсангиз, 1 ҳафтада бел айланангиз 3 смгача камайиши мумкин.
Агар сиз вақтингизни ёки маҳсулотларни тежаш мақсадида бира тўла кўпроқ таом тайёрлашга одатланган бўлсангизу, кейин овқат бемалоллиги учун катта катта ейишдан қайтмасангиз, яхшиси бундай тежамкорликдан воз кечинг.
Агар шкафда ўзингизга кичкина келиб қолган, аммо ҳалиям ичига сиғса бўладиган кийимингиз бўлса ҳар тонг уни кийиб ойнага бир қараб қўйинг ва кун давомида ўша ҳолатни кўз олдингизга келтириб туринг. Ширинликлар ва ёғли таомларга қўлингиз чўзилганда “Ўша кийим лойиқ келганда ейман” деб қўлингизни қайтаринг.
Агар сиз озишни энди бошлаётган бўлсангиз ва кундалик меъёрларни камайтириш сизга қийинчилик туғдираётган бўлса, овқатдан 15 дақиқа олдин сабзавотлар қайнаган шўрва(гўштсиз)дан ярим пиёла ичиб олинг. У иштаҳани анча ўлдиради.
Агар баъзан кимдир ҳафа бўлмаслиги учун овқат еб турсангиз (масалан келинингиз тайёрлаган кечки овқатни) яхшиси ўша инсонга одатларингизни ўзгартирганлигингизни тушунтиринг. Бу саломатлигингиз учун қилинаётганлигини айтинг. Сизни тушунишади, ишонинг.
<<
<
17
18
19
20
21
22
23
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa