Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Агар сиз шоколадни яхши кўрсангиз, битта плитка шоколад 500 ккалория эканлигини унутманг. 1 ойда бу 15000 к.кал дегани( 2 кг ёғ), бу аҳволда бир йилда 24 кг ёғ йиғиш мумкин. Жуда чиройли!
Озиш учун сизга халақит қилаётган энг зарарли одатингизни топинг ва унга нарх белгиланг. Ҳар битта ейилган шоколад учун 1000 сўмдан алоҳида идишга солиб қўйинг. Бу сизга жарима. Ҳар бир ёғли таом 2000 сўмдан. Яқин орада зарарли таомларни батамом емай қўясиз.
Ўз кийимларингиз орасида бирорта торроқ(эски) кийимингиз бўлгани яхши. Унинг ёрдамида ҳар доим қанчага озиб, қанчга семирганлигингизни текшириб туришингиз мумкин.
Организмдаги ортиқча сувларни чиқариб ташлаб ҳам озиш мумкин. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун пешоб ҳайдовчи дамламадан 1 стакандан ичиб туриш тавсия этилади.
Имкон қадар кўпроқ ўт дамламаларини ичишга ҳаракат қилинг. Улар ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишини фаоллаштирмасдан, балки овқат ҳазм қилишни яхшилаши кераклигини унутманг.
Ҳафтада бир ёки икки марта ёғсиз ва шакарсиз таомларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Бундай кунда 0,5 кг га озиш мумкин.
Агар уйингизда бирор маросим туфайли зиёфат бўлаётган бўлса, аввал гўштли кесмалар(совуқ маҳсулотлар),кейин ичимликлар, сабзавотлар ва меваларни истеъмол қилинг. Ана ундан сўнг иссиқ овқатларга ҳам ўтишингиз мумкин бўлади. Хавотир олманг, кўп ея олмайсиз, ошқозонингизда унча кўп жой йўқ.
Нон маҳсулотларидан буткул воз кечиш тўғри эмас, шунчаки қора нон ёки янги эмас, балки қуритилган нонни истеъмол қилинг.
Агар ҳовлида яшасангиз омадингиз бор экан. Чунки уйингизда қўра топилади. Гўштли ва товуқли таомларни ёғда қовурмасдан, қўрада тайёрлаш мумкин. Бу мазали ва фойдали.
Уйда овқат тайёрлаётганда ёғ идишини ҳам маркерда 10 қисмга бўлиб қўйинг. Ҳар куни овқатга 100 грдан ортиқ ёғ ишлатманг. (ўртача 5 киши учун). Шунда ҳар бир оила аъзосига бир кунда 20 грдан ўсимлик ёғи тўғри келади.
<<
<
18
19
20
21
22
23
24
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa