Gozalik | Гўзалик

Агар дўкондан сарёғ харид қилсангиз одатда 200 грли бу маҳсулотни 20га бўламиз, яъни 10 грдан. Мана шу бир кунлик меъёрингиз бўлмоғи керак. ундан ортиғи билан озишни орзу ҳам қилманг.
Организм бир литр сувни 10 даражадан 37 даражага кўтариб олиш учун 30 ккалория сарфлайди. Бир суткада ўрта ҳисобда 2 литр сув ичилишини инобатга олсак (ёзда ундан ҳам кўп) озиш учун бу ҳазилакам қадам эмас.
Овқатланаётганда ўта қайноқ эмас, балки илиқ таомларни танланг. Чунки организмимиз ҳамма таомларни ўз ҳароратига мослаб, иситиб олади. Бу жараёнга ҳам калориялар сарф бўлади.
Овқатланишдан олдин белингизга чўзилмайдиган бирор нарсадан белбоғни маҳкам боғлаб олинг. Тўйишингиз билан у сизга белги беради. Ортиқчасини ейишга йўл қўймайди.
Озиш учун энг аввал олдингизга унча қийин бўлмаган мақсадларни қўйинг. Масалан: 1 ҳафтада 1 кг га озиш. Агар буни уддаласангиз, кейин бироз қийинроқ натижаларни кўзлай бошлайсиз.
Агар сизни семиртирадиган бирор нарсани жуда ҳам егингиз келса ўзингизга “Келгуси уч ҳафта ичида қийин диета билан қийналиш шу уч дақиқалик лаззатга арзийдими?” деб савол беринг.
Дам олиш пайтингизда ўзингиз устингизда ишланг. Ўзингизга: мен чиройлиман, мен соғломман, кам овқат билан кифояламан деб қайта қайта айтинг ва бу фикрга ўзингизни ишонтиринг. Ғаройиб натижаларни эса тез орада ўзингиз кузатасиз.
Кундалик маҳсулотларингиз оддий, кам калорияли бўлишига аҳамият беринг. Реклама қилинаётган барча маҳсулотлар ва ҳали сиз татиб кўрмаган “ажойиботлар” иштаҳани очиб, семиртиришдан ўзга нарсага ярамаслигини унутманг.
Агар жуда ҳам пирожний ёки шоколад ейиш истаги сизни ўз ҳолингизга қўймаса, ўзингизга: “Бўпти, 20 дақиқадан кейин” деб руҳсат беринг. 20 дақиқагача балки фикрингиз ўзгариб қолар.
Агар бўш вақтингиз бўлса, бекор ўтирманг. Уйларни йиғиштиринг, шкафларни бошқатдан тахланг, келаси ойга режалар тузинг. Ҳаракатда бўлсангиз кўпроқ калорияларни сарфлайсиз ва таом ҳақида камроқ ўйлайсиз.
<< < 19 20 21 22 23 24 25 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика