Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Халқаро миқёсда таъқиқланган гормонал косметикадан фойдаланиш оқибатида терининг ҳимоя хусусияти батамом йўқолиб кетиши, тана вазнининг ортиши, саратон касалликлари, гирустизм ва бошқалар эътироф этилади.
Гормонлар қўшиб тайёрланган косметиканинг катта қисми тармоқли маркетинг орқали тарқатиладиган маҳсулотларга тўғри келади. Шунинг учун ҳам бегона ва сизга нотаниш маҳсулотларни, айниқса ўзингизга таниш бўлмаган кишилардан харид қилманг.
Гормонал косметика асосан 30 ёшдан ошган аёлларга аталган махсус косметик воситалар, суртмалардир. Чунки айни шу ёшда аёллар ажинларга қарши шиддат билан кураша бошлайдилар.
Одатда, косметик маҳсулотларга ҳақиқий гормонлар қўшилганда, улар таркибида кўрсатилмайди. Чунки ишлаб чиқарувчилар қонун билан боғлиқ муаммолардан ўзларини олиб қочишади. Шунинг учун ҳам гормонал косметикани дўкон пештахталаридан излаб, овора бўлманг!
Аёлларга аталган баъзи интернет саҳифалари дўконлардан гормонал суртмаларни харид қилиш мумкинлигини айтади. Аслида эса бу кремлардаги гормонлар инсон организмидагига нисбатан анча суст бўлиб, саломатликка катта зарар туғдирмайди.
Гормонал косметик воситалар ҳақида: улардан фойдаланишда саломатлик учун жиддий хавф борлиги сабабидан халқаро ҳамжамият гормонал косметика ишлаб чиқаришни қонун билан тақиқлаган!
Ҳар бир инсоннинг гормонал ҳолати ҳар хил бўлганлиги ва ўзгаришларга нисбатан жуда ҳам сезувчанлиги учун кўпчиликка тўғри келувчи гормонал косметикани яратишнинг асло иложи йўқ!
Маълумки аёл кишининг саломатлиги ва ташқи кўриниши организмида гормонлар қанчалик мувофиқлигига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ишлаб чиқарувчилар гормонли косметикани тавсия этишади. Чиндан ҳам бундай воситалар тўғри ёндошувда калликни кетказиши, теридаги нуқсонларни йўқотиши, тошмаларни йўқ қилиши ва ҳатто кўз олдидаги ажинларни ҳам камайтириши мумкин.
Умуман олганда содали ванна фойдадан ҳоли бўлмагани учун уни қандай тайёрлаш керак деган савол туғилади: 36 даражали сув билан тўлдирилган ваннага 200 гр истеъмол содаси солиб, унинг эришини кутамиз. Кейин эса чарчоқларни чиқариб, 15, энг узоғи 20 дақиқа шу ваннада дам оламиз.
Содали ванналар бўйича рецептларнинг аксариятида ванна қабул қилишдан олдин тоза ҳавода камида бир соат юриш кераклиги эътироф этилади. Шунинг учун ҳам сиз натижани ванна кўрсатдими ёки бир соатлик сайрми унча фарқлай олмаслигингиз мумкин.
<<
<
27
28
29
30
31
32
33
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa