Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Тушлик қилиб бўлганингиздан сўнг дастурхон олдида яна 15 дақиқагача ўтириб туринг. Зеро, шунда сиз ўзингизни хотиржам ва анча пайтгача тўқ ҳис қиласиз. Шошилиб ва йўл-йўлакай ейилган овқат сизни кўп вақт тўқ ушлаб тура олмайди.
Назарингизда ошқозонингиз сал тўйганга ўхшаганда қошиқни қўйиб қўйишни ўрганинг. Масалан, бир дона қайнатилган тухум, озгина пишлоқ ва салат барги анча пайтгача тўқлик ҳиссини бера олади.
Ҳар сафар овқатланаётганда кичкина тишламда, узоқ чайнаб ейишга ўрганинг. Тасаввурингизда ҳар бир қошиқдаги овқат охиргиси бўлсин! Шунда чиндан ҳам таом яримламасдан тўйганингизни ҳис эта оласиз.
Агар имкон бўлса, тушлик ёки кечки овқатни икки қисмга бўламиз. Масалан, сабзавотли гўштли таомни ва чегараланмаган миқдордаги яшил салат билан истеъмол қиламиз. Меваларни эса икки соатдан сўнг еймиз.
Бир таомланиш вақтида икки хилдан ортиқ таом еманг. Масалан, гўшт ва сабзавотли таом ҳамда мевалар. Овқатларнинг кўплиги иштаҳани қитиқлайди. Айнан шунинг учун ҳам аччиқ зираворлардан фойдаланилади.
Агар таомни керагидан ортиқроқ тайёрлаб юборган бўлсангиз, “увол бўлмаслиги учун” еб қўйишингиз шарт эмас. Ортиқчасини совутгичга қўйинг.
Овқатланиш маҳалида ҳар бир луқмадан сўнг қошиқни бир зумга қўйиб туришга одатланинг. Бу овқатланиш тезлигингизни пасайтиради, табиийки камроқ овқат ейсиз.
Овқат пайтида бошқа нарсага чалғиманг. Телевизор кўрманг, китоб ва газета ўқиманг. Таомга диққатингизни қаратинг. Унинг таъми ва тўйимлилигини ҳис этинг. Кейин ёқтирган сериалингизга анқайиб, ўйлаганингиздан кўра 3 карра кўпроқ еб қўйганингизни сезиб, сиқилиб юрманг.
Агар қорнингиз ниҳоятда очиб кетган бўлсаю, чидашга бошқа тоқатингиз қолмаса, бирорта мева ейиш билан чекланинг. Масалан, олхўри. Охиргисини еб бўлиб, данагини оғзингизда қолдиринг. Бу билан сиз ошқозонингизни чалғитиб турасиз.
Иккинчи нонушта ёки толма чойга ўзингиз учун аввалдан егулик тайёрлаб қўйинг. Масалан, кичкинагина ёғсиз бутерброд ва бир пиёла ичимлик (ёғсиз сут) яхшигина тамадди. Ҳамиша аввалдан тайёрланган маҳсулотингиз бўлсин, акс ҳолда, семиртирувчи маҳсулотларни танаввул қилиб қўясиз.
<<
<
24
25
26
27
28
29
30
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa