Gozalik | Гўзалик

Бугунги кунда деярли ҳар бир шаҳарда “яшил” дўкон бор, яъни фақат табиий маҳсулотлардан тайёрланган косметик воситалар сотилувчи дўкон. Агар сиз ҳам уй шароитида мустақил равишда ниқоблар тайёрлашга эринсангиз ва тайёрини маъқул кўрсангиз, шундай дўконни суриштириб кўринг.
Гўзал бўлиш учун ҳам соғлом бўлиш, ҳам тўғри овқатланиш, ҳам чиройли кийиниш керак. Бу жабҳаларнинг барчасида бугун табиийлик юқори ўринда экан, уйингиздаги таомномага, кийим жавонингизга ва дори-дармонларингиз рўйхатига бир кўз югуртириб чиқинг!
Бугунги кунда кўпчилик соғлом бўлишнинг нақадар муҳимлигини яхши тушуниб етди. Аввал аёллар кўпчилик танлаган мода деб кимёвий кремларни танлаган бўлсалар, ҳозир табиий маҳсулотлар яна юқори поғоналардан жой олмоқда. Чунки табиий маҳсулотлар хавфсизлиги аниқ.
Перманент усулдан фойдаланишдан аввал унинг таъқиқларини билиб олиш керак: иситма, узрли кунлар, ҳомиладорлик, эмизиш, гормонал воситаларни қабул қилиш, аллергияга мойиллик.
Перманент кимёвий усулнинг устун жиҳатлари ҳам бор. У сийрак сочларни қалин қилиб кўрсатади, узоқ муддат ўз натижасини ушлаб туради. Бу усулда “пуржинасимон” сочларга эришиш мумкин.
Сочни жингалак қилишнинг перманент усули. Ундан сўнг, албатта, “кимёвий жингалак қилинган сочлар учун” деган соч ювиш воситаларини сотиб олиш керак. Очиқ қуёш нуридан сочларни эҳтиёт қилиш керак. Гуллаган учларини тез-тез кесиб туриш керак.
Карвинг орқали жингалак қилингач, сочлар бу ҳолатни 2 ойдан 6 ойгача ушлаб туради. Кейин аста-секин текис сочларга айланади. Бу усул айниқса сийрак сочлар учун самарали, чунки уларни қалин қилиб кўрсатади, ҳатто илдизига яқин жойларни ҳам.
Сочни жингалак қилишнинг яна бир усули: карвинг! У ҳам био усулга ўхшайди. Жингалаклар юмшоқ кўринади, улар катта эмас. Шунинг учун карвинг калта сочларга кўпроқ ярашади.
Сочни жингалак қилишнинг био усулнинг бундай аталишига унда фойдаланилувчи маҳсулотлар сабабдир. Унинг бир неча хил турлари бор: италянча (бамбукни сиқиб тайёрлангани), шойи (шойи экстрактидан фойдаланиладигани), японча (япониядаги махсус ўтлардан тайёрланган).
Агар табиатан сочларингиз текис бўлса, уларни жингалак қилишнинг йўллари кўп. Бу натижа сизга 1 ойдан 6 ойгача ҳамроҳлик қилади. "Био" усул энг бехавотири бўлиб, унинг натижаси узоғи билан 2 ойга етади. Унда аммиак, кимёвий кислоталар ишлатилмаганлиги учун "био" усул деб аталади. Унда сиз сочларингизнинг рангини ўзгартиришингизга рухсат берилади.
<< < 26 27 28 29 30 31 32 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика