Gozalik | Гўзалик

Ҳар куни тонгда очиқ ҳавога чиқишга одатланинг. Ҳовлида яшайдиганлар учун баҳона: кўча ҳовлини супуриш; Кўп қаватли уйда яшайдиганлар эса узоқроқдаги новвойхонага иссиқ нон олиб келиш учун пиёда боришлари мумкин.
Агар уйингизда бирор ширинлик бўлса, уни еб қўйиш қийин иш эмас. Буни қилмаслик учун уйда ширинлик бўлмаслигига ҳаракат қилинг. Шунинг учун харидга отланганда рўйхатга ширинликларни киритманг ва энг муҳими дўконга борганда бу рўйхатдан ташқари нарсани харид қилманг.
Ҳар доим харид учун отланганда қорнингиз оч бўлмаслигига аҳамият беринг. Зеро, очликда ейишимиз лозим бўлмаган бирор ширинликни харид қилиб қўйиш эҳтимолимиз анча юқори.
Ликопчангиздаги таом сизга қанчалик манзурлигидан қатъий назар борига қаноат қилинг, устига яна солиш одатини тарк этинг.
Гўзал бўлиш учун чиройли қоматга ҳам эга бўлиш лозим. Бугундан бошлаб қоматимизни созлашга ҳаракат қиламиз. Овқатланганда фақат ўтириб ейишга одатланинг. Кўча-куйда, тик туриб, юриб овқатланиш одатдагига нисбтан кўпроқ таом ейишга олиб келади. Эсингизда турсин: филлар тик туриб овқат ейишади!
Ҳар бир аёлнинг соч парваришлаш бўйича ўз сири бор. Масалан, баъзилар тез-тез кестириб туриш, уларнинг тўкилмаслигига сабаб дейишади. Бир жиҳатдан тўғри, чунки соч қанча калта бўлса, илдиздан келаётган озуқа унга шунча кўпроқ тегади. Бироқ бу, сиз сочингизни 2 смга кестирсангиз, улар кучга тўлиб, 10 см га ўсади, дегани эмас.
Юз тозаловчи геллар таркибида кўп ҳолларда ўсимлик ёғлари ҳам мавжуд бўлади. Умуман олганда яхши, бироқ бундай воситаларга алоҳида аҳамият бериш керак. Айниқса ишлаб чиқарувчи тавсия этган ёшга муносиб эканига амал қилинг.
Тоза тери гўзалликнинг 80 фоизини ташкил этишини ҳамма билади. Лекин кўпчилик учун юз терисини совунда ювиш унинг қуришига сабаб бўлса, яна айримлар учун косметик сутлар етарлича натижа кўрсатмайди. Бундай ҳолда сизга юз терисини тозаловчи гель ва кўпиклардан фойдаланишни маслаҳат берамиз.
Агар сиз ўзингиз учун ҳамиша табиий косметикани лозим тутсангиз, жуда кўп тери касалликлари, хусусан дерматит, аллергия ва эрта ажин тушишининг олдини олган бўласин. Чунки синтетик суртмалар кўп ҳолатларда айнан шуларга сабаб бўлади.
Табиий маҳсулотлардан тайёрланган косметик воситаларнинг таркибига кўз югуртиринг. Унда бирор бир кимёвий қўшимча бўлмаслиги керак. Агар сиз олмоқчи бўлган маҳсулот алоэдан тайёрланган бўлса, ишонин, г унинг таркибида чиндан ҳам сиз ўстириб, сувини сиқишга эринган алоэ бор!
<< < 25 26 27 28 29 30 31 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика