Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингиз ёнингизда йўқлигида у ҳақида ўйлаб кўринг. Агар шу хаёлларнинг ўзи ҳам сизни асабийлаштира олса, демак айб унда эмас, аслида айб сизда, тўғрироғи сизнинг ёмон хаёлларингизда.
Агар сиз фарзандларингиз томонидан кўп асабингиз бузилаётганлигини ҳис этсангиз, уларни айблашга шошилманг. Бу фақат сизнинг айбингиз. Кўп асабийлашганлар, тез чарчашади. Шунинг учун ўзингизни қўлга олинг ва болангиз билан тил топишинг.
Фарзандингизни тарбиялаётганда ҳар доим ўзингизни унинг ўрнига қўйиб кўринг. Агар сизнинг ҳаракатларингиз ёки сўзингиз ўзингизга қарата айтилганида сизни ҳафа қиладиган даражада бўлса, демак бу сўз ва ҳаракатлардан у ҳам ҳафа бўлади.
Фарзандингизга ҳатти ҳаракатларда эркинлик беринг, аммо эркинликнинг ҳам маълум чегаралари бор, сиз уларни белгилаб қўйинг. Фарзандингизга қаттиққўл бўлинг. Аммо қатиққўлликнинг ҳам чегараси бор. Меъёрдан чиқманг.
Тарбияда энг номақул усул деб: стресслар, ёвузлик, бақиришлар, баҳслар тан олинган. Бу орқали айнан тескари натижага эга бўлиш мумкин.
Агар фарзандингизга ўзингиз намуна бўлишни истасангиз, уйингизда ҳар қандай вазиятда ҳам тинчлик, хотиржамлик, меҳр ва ғамхўрлик мавжуд бўлиши керак. Унутманг: биргина хатоингиз йиллар давомида берган тарбиянгизни бузиши мумкин.
Фарзандингизга бўлган қўпол муомалангиз ва ёмон муносабатингиз вазиятни бошқара олмаслигингизни кўрсатади.
Агар фарзандлар туфайли ўта асабий бўлиб қолган бўлсангиз, бирданига хотиржамланиш қийин бўлади. Бунга аста секинлик билан эришасиз. Лекин “ўзингиздан чиқиб кетиш” билан бекорга вақтингизни сарфлайсиз. Бақириқларингиз фарзандингиз тарбиясини оширмайди.
Фарзандларни тўғри тарбиялаш учун меҳр ва донишмандлик керак. Сиз ҳамма муаммоларни тинч йўл билан, хотиржам ҳал қилишингиз керак.
Ҳеч қачон фарзандингиз эркаликлари ва шўхликларига нисбатан сабрни йўқотманг. Фақат ўзингизни қўлга олиш билангина болангиз устидан назоратни ўз қўлингизда ушлаб тура оласиз.
<< < 8 9 10 11 12 13 14 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика