Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар фарзандингиз гўзал аҳлоқли бўлишини истасангиз, аввало ўзингиздан чиройли хулқли бўлиш талаб этилади.
Фарзандингиз тинч хонадонда улғаймоғи керак. Агар сизнинг турли муаммоларингиз асабларингизни таранглаштирса, бу болага бўлган муносабатингизга таъсир кўрсатиши мумкин эмас.
Фарзандингизга уни яхши кўришингизни эслатиб туринг!
Фарзандларингиз билан муомалада ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Ёдда тутинг: ота она берган тарбия ва шакллантирган дунёқараш боланинг келажакда бирор нарсага эриша олиши ёки аксинча ҳеч нарсага эришмаслигига сабаб бўлади.
Агар фарзандингиз ташқи таъсирлар натижасида қўпол гапиришни бошлаётган бўлса, унга ҳар бир мулойим суҳбати учун бирор мукофот, ҳатто оддий мақтов бўлса ҳам жорий қилинг. Муомалангиздаги қайси жиҳат унга ёқмаслигини очиқчасига сўраб кўринг.
Агар сиз фарзандингизни ноўрин ҳафа қилиб қўйган бўлсангиз, ундан кечирим сўранг ва уни қанчалик яхши кўришингизни айтинг. Бундай муносабат она бола ўртасидаги вазиятни яхшилайди.
Фарзандларингизга мустақил танлаш имконини беринг ва уларнинг танловини ҳурмат қилинг.
Фарзандингизга унинг ҳаракати ўз ҳаётига катта таъсир кўрсатишини тушунтиринг. Буни амалий мисоллар билан асослаб беринг. Агар унга бирор нарса ёқмаса, у буни ўзгартириши мумкин.
Фарзандингиз билан оилангизга тегишли масалаларда маслаҳатлашинг: тушликка нима овқат тайёрлаш, дам олиш кунлари қаерга бориш, унинг хонасига қандай мебель харид қилиш ва ҳ.к.
Фарзандларингизга мустақил қарор қабул қилишни, ўзи танлашни, масъулиятни бўйнига олишни ўргатинг.
<<
<
10
11
12
13
14
15
16
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa