Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Агар сиз фарзандли бўлган бўлсангиз, демак ўзингиз улғайишингиз керак бўлган пайт келибди. Эркалик ва беқарорликни йиғиштириб, масъулиятли бўлиш даври етган.
Фарзандингизга айтаётган сўзларингизга аҳамиятли бўлинг. Агар сиз унга “Менинг жаҳлимни чиқаряпсан”, “Асабимни бузяпсан” деб турсангиз, фарзандингиз сизнинг устингиздан ўз назоратини кучайтиришга интилади.
Фарзандингиз сизни эмас, сиз фарзандингизни назорат қилишингиз керак. Агар у сизни бошқараётган бўлса, демак ҳозирча назорат унинг қўлида. Яхши гап ва ширин муомала билан, назоратни ўз қўлингизга олинг.
Турли вазиятларда фарзандларимиз ўзларини ушлаб тура олишмайди, дарров “Портлашади”. Агар сизнинг ҳам жигарбандингиз шундай қилса, ўзингиз ва турмуш ўртоғингизга аҳамият беринг. Балки у сизларга ўхшашга урунаётгандир?
Фарзандингиз ва сизнинг ўртангиздаги муносабатларда сиз масъулиятни ўз бўйнингизга олар экансиз, ўзингиз ҳақингизда ҳам қайғуришингиз лозим. Атрофдаги инсонлар ҳам сиз ҳақингизда яхши фикрда бўлмоқликлари, фарзандингизда сиз билан фахрланиш ва сизга ўхшаш орзусини уйғотади.
Фарзандингиз жиззаки бўлиб ўсмаслиги учун, унга бақириш, уришдан воз кечинг. Нима иш қилиб қўйган тақдирда ҳам у сизнинг фарзандингиз. Ҳали у бола экан, шу ишни нотўғри қилгани учун сиз ҳам у билан теппа тенг жавобгарсиз. Демак ярим айбдор сифатида аввал ўзингизни урушинг.
Фарзандингизни бирор қарор қабул қилишда шошилтирманг. Шунингдек сизнинг талабларингизни бажаришда ҳам тезроқ бўлишга мажбурламанг. Албатта бундай вазиятда ўзингизни ушлаб туришингиз қийин, аммо сиз уларни мажбурласангиз, бу ишнинг натижаси сизни хурсанд қилмайди.
Фарзандингиз қилаётган ноўрин ҳатти ҳаракатлар учун шошилиб жавоб қайтарманг. Нима бўлган тақдирда ҳам ўзингизни қўлга олиб, жавобни кечиктиринг. Қанчалик кўп вақт чидай олсангиз, шунчалик ақлли жавоб қайтариш имконингиз ортади
Фарзандингиз ҳамма билан осон тил топишадиган, келшувчан бўлиб ўсишини истасангиз, ўзингиз хотиржам бўлиб олинг. Асаб тизимингиз учун фойдлали бўлган маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. В гуруҳи витаминларини қабул қилинг. Баъзан ўзингизга дам бериб, тинчланиб олинг.
Агар сизга ёқмайдиган жиҳатлар фарзандингиз тарбиясида намоён бўла бошласа, унда ўзингизга диққат қилинг. Балки сиз йўл қўяётган бирор хато камчилик унинг тарбиясида акс садо бераётгандир.
<< < 9 10 11 12 13 14 15 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика