Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар биз фарзандимизга компютер ўйинини ўйнашни тақиқлаб, ўрнига китоб ўқишни буюрсак, унинг учун китоб ўқиш жазо, компютер ўйини эса ширин орзу бўлиб қолади.
Агар ўзингиз ҳеч қачон китоб ўқимасангиз, фарзандингизни бунга мажбурламанг. Шунингдек ҳар доим кийимлар сочилиб ётадиган уйда болани тартибли бўлишга ўргатиш қийин.
Агар сиз фарзандингизга бирор нарсани тақиқлай олмаётган бўлсангиз, унда уни қонунийлаштиринг: деворга чизиш мумкин, фақат махсус ажратилган ягона бурчакка!
Агар сиз фарзандингизга бирор ишни қилишни тақиқласангиз, ўрнига бошқасини таклиф қилинг. Фарзандингиз қанчалик қулоқли ва тушунувчан эканлигига ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.
Фарзандларингизнинг ҳар бирининг шахсий ҳудудини ҳурмат қилинг. Улар неча ёшда бўлишларидан қатъий назар уларники бўлган нарсаларни руҳсат билан ишлатинг.
Биз кўпинча кенжа фарзандимизни ҳали кичкина деб ўйлаб кўп нарсаларга руҳсат бермаймиз, масалан уй ишларини мустақил бажаришга. Бу хатони қилмайлик ва уларнинг ёшига мос иш топиб, кенжалар ҳам оила аъзоси эканлигини унутмайлик.
Кенжа фарзандингиздан акаси билан унинг ўртасида келиб чиққан муаммони қандай ҳал қилиши мумкинлигини сўранг. Катта фарзандингизни хурсанд қила оладиган нима иш қилиши мумкинлиги билан қизиқиб кўринг.
Агар фарзандларингизни сони иккитага етса, ёки ундан ҳам ортса, фақат кичиги эмас, катталари ҳам ҳамон бола эканлигини унутманг.
Фарзандларингизни бир бирига солиштирманг. Қўяверинг, улар ҳар хил бўлаверишсин. Агар сиз уларни ажратмасангиз, улар ҳамиша ўзаро аҳил бўлишади.
Ўз фарзандингизга ишонинг. Сизнинг ишончингиз унинг муваффақиятлари гаровидир.
<<
<
11
12
13
14
15
16
17
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa