Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Агар фарзандингиз бирор ишнинг уддасидан чиқаётган бўлса, уни мақтанг. Яхши гапни ҳатто ҳайвонлар ҳам сезишадику! Бола эса унданда яхши қилишга интилади.
Агар кичик ёшдаги фарзандингиз сизга ёрдам бермоқчи бўлса ёки ўзи мустақил бирор ишни бажармоқчи бўлса, унга бундай имконни беринг. Ҳар бир қилган яхши иши учун, ҳатто энг арзимаси учун ҳам мақтаб туринг.
Фарзандингизни имкон қадар кўпроқ қучоқлаб туринг. Уни эркаланг, бошини силанг, бироқ бу ишларни бунга тайёр пайтида бажаринг. Масалан қувлашмачоқ ўйнаётганда эмас.
Фарзандингиз билан гаплашаётгаанингизда унга юқоридан туриб гапирманг. Яхшиси чўккалаб олиб, кейин гаплашинг. Шунда бир бирингизни тушуниш осон бўлади.
Фарзандингизни ҳар қандай вазиятда ҳурмат қилинг! Ёдда тутинг: биз ўзимизни ҳурмат қиладиган инсонларнигина ҳурмат қиламиз.
Фарзандингизга ишонинг! Бизга ишонган инсоннинг ишончини оқлашга ҳамиша ҳаракат қиламиз. Олдингидан ҳам яхшироқ ва меҳрибонроқ бўлишга интиламиз.
Фарзандингизни жазоламанг! Агар у ўзини сизнинг жазоингиз оқибатида ёмон ҳис қилса, у бундан яхшироқ бўлиб қолмайди. Аксинча, ўзини оқлаш учун ёлғон гапиришни бошлайди.
Агар бирор кун фарзандларингиз сизни жуда толиқтириб қўйганда, “бефарзанд ўтганим” яхши эди, деган хаёл чақмоқ тезлигида сиздан ўтса, атрофингиздаги бефарзанд дугоналарингизга бир қаранг. Аслида жуда яхши кўрасизу, тўпалон ва инжиқликларига чидай олмайсиз. Аммо бир кун касал бўлиб қолса, у учун ҳамма нарсага тайёрсиз. Унутманг, сиз дунёдаги энг яхши онасиз!
Фарзандингизни эрталабдан мақтаб қўйишга битта баҳона топинг. Масалан, ўрнингни чиройли тузатибсан, синглингни яхши кийинтирибсан, нонушта тайёрлашганинг учун раҳмат! Кун давомида бу мақтов унга яхши кайфият замини бўлиб хизмат қилади.
Оналардан, фарзандингиз учун жонингизни беришга тайёрмисиз, деб сўралганда, ўйлаб ўтирмасдан “ҳа” деб жавоб берадилар. Негадир шу оналар жон эмас, озгина вақт, эътибор ва тушуниш ҳиссини ўз фарзандларидан қизғонадилар. Эрталаб мактаб кийимига сут тўкиб юборган болани уриш шарт эмас. Шунчаки унинг ҳали бола эканини унутманг.
<< < 13 14 15 16 17 18 19 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика