Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингизга жараёнга аҳамият беришни ўргатинг. Масалан чизиш жараёнида чиройли расм пайдо бўлади, математик мисолни ечиш жараёнида тўғри ечим пайдо бўлади. У бирор иш билан шуғулланишдан зерикканда, унга фақат шу жараёнгина керакли натижага олиб боришини эслатинг.
Агар фарзандингиз сизни ҳафа қилган бўлса, ёки сиз унинг қайсидир бир фикрига, ҳатти ҳаракатига қарши бўлсангиз, бу ҳақида унга ётиғи билан ёлғиз қолганингизда тушунтиринг.
Ҳар қандай вазиятда ҳам фарзандингизни қўллаб қувватлашга ҳаракат қилинг. Агар муаммо бегона бир инсон билан боғлиқ бўлса, фарзандингизнинг ноҳақлигини унинг ўзига, алоҳида суҳбатда тушунтиринг.
Фарзандингизга ўз муваффақиятларингиз ва уларнинг акси ҳақида сўзлаб беринг. Болалар ота оналар ҳам хато қилишлари мумкинлигини тушуниб етсинлар. Фарзандингиздан ҳам айни пайтда хаёли нималар билан бандлигини сўраб туринг.
Агар фарзандингиз сиздан ёрдам сўраса, унга ўзи қила оладиган ишни кўра билишда ёрдам беринг. Лекин қўлидан келмайдиган иш бўлса, унга ёрдам беринг.
Фарзандингизни тартибли бўлишга 1,5 ёшдан 6 ёшгача бўлган оралиқда ўргатинг. Кейин анча қийин бўлади.
Агар фарзандингизни сиз билан, яъни ота она билан ўзини қийнаётган муаммолар ҳақида очиқчасига гапиришга ўргатсангиз ва сизни шу ёшда айни муаммолар қийнаганлигини айтиб берсангиз, кўпгина қўрқувлар ўз ўзидан йўқ бўлиб кетади.
Ўзингиз учун икки муҳим нарсани ажратиб олинг: бу фарзандингизга бўлган муносабатингиз ва унинг ҳатти ҳаракатларига бўлган муносабатингиз.
Фарзандингизни бирор ишни нотўғри қилгани учун урушманг. Яхшиси, уни қилмоқчи бўлган яхши иши учун мақтанг ва бу ишни бунданда яхшироқ қилиш мумкин бўлганлигини ўзингиз намуна бўлиб кўрсатиб беринг.
Фарзандингизни мақтаётганда шунчаки “Ақлли болам” деб эмас, айнан қайси ишидан хурсандлигингизни билдириб мақтанг. Масалан: “Укасига меҳрибон ўғлим”, “Ёрдамчи болам” ва ҳ.к.
<< < 12 13 14 15 16 17 18 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика