Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар қайсидир ота-она, калтаклаш билан болани қулоқ солдириш мумкин, деб ўйласа, хато қилади. Аксинча меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик, эътибор билан болани яхши томонга ўзгартира оласиз.
Агар фарзандингиз ўзидан катталарга салом бермаса ёки унга қилинган кичик ҳадя учун “Раҳмат” демаса, бу ҳали унинг бетарбиялигини англатмайди. Шунчаки, оилангизда бу сўзлар кам ишлатилишидан дарак беради, холос. Бунинг учун фарзандингиздан бирор нарсани олиб беришини илтимос қилинг. Унга, албатта, “Раҳмат” денг. Шунда бола бунга одатланади. Ҳар куни эрталаб юз ювиб чиқиши билан саломлашинг.
Кичик ёшдаги болаларни тунги уйқуга ётқизиш оналар учун катта муаммолардан бири. Кўзлари юмилиб кетаётган бўлса ҳам улар бунга дарров рози бўлишмайди. Шунда сиздан донишмандлик талаб қилинади. Уларга бақириб, кайфиятини бузманг, уйқудан олдин йиғлатманг. Шунчаки яхши она бўлиб уларни ўринга жойланг. Кўрасиз, ҳадемай улар ўзлари уйқуга ётадиган пайт келади. Сизга эса фақат ширин хотиралар қолади, холос.
Тиш инсон саломатлигида катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам фарзандингизга эрталаб нонуштадан сўнг ва кечқурун уйқуга ётишдан олдин тишини икки дақиқа давомийликда ювишни ўргатинг ва бунга одатлантиринг. Бунинг учун эса аввало ўзингиз айни ишни доимий бажаришингиз керак.
Уйда овозингизни баландлатмай гапиришни ўрганинг. Ҳеч қачон бақирманг. Шунда фарзандларингиз ҳам хотиржам гапиришни ва муаммоларни тинчгина ҳал қилишни ўрганишади.
Агар фарзандингиз бақир-чақир қилишингизга қарамасдан ҳам сўзларингизга қулоқ солмаётган бўлса, унга пичирлаб гапиринг. Кўрасиз, қизиқиш туфайли у жон қулоғи билан сизни тинглай бошлайди.
Сиз ҳар доим фарзандингизнинг онг остига буйруқлар бериб турасиз: “Ёлғончи!”, “Исқиртвой”, “Дангаса”. Келажакда у, албатта, шундай бўлади. Келинг, яхшиси бошқача айтиб кўрамиз: “Ўзимнинг ишчан болам”, “Ақллигим”, “Меҳрибоним”. Ахир сиз уни шундай бўлишини истайсизку, тўғрими?
Дунёда неча хил инсон бўлса, шунча хил фикр бор. Шу жумладан фарзандингиз ҳам алоҳида шахс сифатида ўз фикрига эга. Сизникидан фарқ қилувчи фикрлари учун у жазоланиши керак эмас, лекин ота-она ҳар доим биринчи ўриндалигини ёдидан чиқармасин.
Инсон ҳамиша ўзида боридан кўра кўпроғига эришишга интилади. Бас, шундай экан, фарзандингиз бугун биттамас иккита музқаймоқ ейишни хоҳлаши ҳам, ўзида боридан кўра яхшироқ ўйинчоқ ўйнашни орзу қилиши ҳам табиийдир. Унга шукр қилишни ўргатинг, аммо табиий туйғулари учун жазоламанг.
Баъзан кап-катта бўла туриб ҳам қийин вазиятларда ўзимизни қўлга ола олмаймиз, асабларимизни жиловлай олмаймиз. Бас, шундай экан, ҳали ўзини бошқара олмайдиган болаларимиздан ҳар доим ниҳоятда одобли бўлишни талаб қилиш имконсиздир.
<<
<
14
15
16
17
18
19
20
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa