Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Ўта қаттиққўл бўлманг. Хато қилиш мумкинлиги ёдингиздан чиқмасин. Зеро, инсон хато қилмаса, тўғри ва нотўғрини фарқлай олмайди.
Баъзан тарбиядаги ўта қаттиққўллик ҳам муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун ёдда тутинг: бошқалардан фарқли ўйлаш, фарқли фикрлаш мумкин.
Фарзандингизга ишонинг! Агар уни бирорта ўғрилик устида ушлаб олган бўлсангиз, ҳар куни бу мавзуда бир соатдан маъруза ўқимасдан, унга ишонишингизни билдиринг. Масалан, керагидан ортиқроқ пул бериб, дўконга жўнатинг. Қайтимини, албатта, олиб келади, агар қайтимига бирор нарса олса ҳам зарари йўқ. Ахир у оиладагилар учун олади. Кейинроқ қайтимни фақат рухсат билан ишлатиш мумкинлигини тушунтирасиз. Ишонч ва меҳр ҳар қандай муаммонинг ечими!
Сиз фарзандингизга қанчалик тўғри тарбия беришга уринманг, кўчада унутилиб қолдирилган ўйинчоқларни ҳам уйга олиб киришга рухсат берманг, лекин бир куни уни ўғрилик устида ушлаб олишингиз мумкин. Одатда, болалар 7 ёшга тўлганда бу биринчи бор рўй беради. Эътибордан четда болалар ўзларига диққат жалб этиш учун шу ишга қўл урадилар.
Агар фарзандингиз сиз танлаган тўгарак машғулотларига боришдан бош тортса, бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқ. Чунки унинг табиий, яъни у билан бирга туғилган ўз олами ва қизиқишлари бор. Сиз бунга тўсқинлик қила олмайсиз.
Фарзандингизни ҳамиша овқатдан олдин ва кейин қўлини ювишга, оғзини юмиб овқатланишга, қошиқ ва санчқилардан тўғри фойдаланишга ўргатинг.
Фарзандингиз 3 ёшга тўлгандан сўнг, у ҳам таом тайёрлаш, дастурхон безаш ва таомдан сўнг дастурхонни йиғиб олишда иштирок этиши мумкин. Масалан, сабзавотларни сизга биттадан олиб бериб туриши, оила аъзолари сонини санаб, уларга қошиқ қўйиши, ишлатилган идишларни жўмрак тагига қўйиб келиши мумкин.
Фарзандингиз қошиқ тутишни ўрганиши билан унга мустақил овқатланишни ўргатиб боринг. Қанча ёшлигидан таомни мустақил ея олса, шунча яхши.
Фарзандингизга ҳеч қачон таом емаётганлиги сизнинг кайфиятингизга таъсир этаётганлигини кўрсатманг. Ўзингизни бу ҳолатга бепарводек тутинг. Акс ҳолда митти хўжайин таом ейиши сиз учун муҳимлигини тушуниб қолади ва бу борада шартлар қўя бошлайди.
Ҳеч қачон фарзандингизга таомни “Агар емасанг, фалончи еб қўяди” деб едирманг. Чунки бунда болада қизғанчиқлик одати шаклланади.
<< < 15 16 17 18 19 20 21 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика