Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Ҳеч қачон фарзандингиз бирор нарса егани учун мукофот, аксинча емагани учун жазо қўлламанг.
Ҳеч қачон болангизни йўл-йўлакай, кўчада, тик оёқда овқатлантирманг. Баъзи оналар фарзанди овқат емаслигидан нолиб, уларни кўчадаги сайр вақтида овқатлантиришга одатланадилар. Бу нотўғри.
Ҳеч қачон овқатланиб ўтирган болангизни бирорта ўйин ёки янги китобча сабабли таомдан чалғитманг. Овқатланиб бўлишини кутиб туринг, ундан сўнг истаганча ўйнаб, китоб ўқиши мумкин.
Ҳеч қачон фарзандингизни мажбурлаб овқатлантирманг. Ўз хоҳиши билан есин.
Агар фарзандингиз бошқаларга нисбатан мулойим бўлишини истасангиз, бу ишда ўзингиз унга ўрнак бўлинг. У сизнинг фақат сўзларингизга эмас, балки ҳар бир хатти-ҳаракатингиз, юз ифодангиз ва сўзлашув оҳангингизга ҳам эътиборли.
Агар фарзандингизни бошқа болалар олдида урушсангиз, у сизни “сотқин” деб қабул қилади ва баттар асабийлашади. Шунинг учун агар шу каби ҳолат рўй берса, болангизни чекароққа олиб чиқиб, вазиятни тушунтиринг. Ҳамманинг олдида обрўсини тўкманг.
Фарзандингизга меҳрибон бўлишни ўргатинг. Агар у қайсидир ўйинчоғини бошқа боладан тортиб олаётган бўлса, бу ҳали унинг келажакда қаҳрли бўлишини англатмайди. Шунчаки унда тўғри келишиб олишга уқув етишмайди, холос.
Фарзандингизни хона ичида тоғорада ўтказиб чўмилтираётган бўлсангизу, сув бир оз совугач, унга яна иссиқ сув қўшиш эҳтиёжи туғилса, бу пайтда болани тоғорадан олиб туринг.
Фарзандингизни чўмилтиришдан олдин тайёрланган сувга тирсагингизни солиб кўринг. Агар сув терингизга ёқимли бўлса, бу бола учун энг яхши даража.
Ёш ота-оналар учун болани чўмилтириш энг қийин вазифалардан бири, лекин қоидаларга амал қилсангиз, у фақат ёқимли дамларни ҳадя қилади. Болани чўмилтираётганда бирор ерга чиқишингиз зарур бўлиб қолса, уни сочиққа ўраб, ўзингиз билан олинг. Асло сув олдида ёлғиз қолдирманг.
<<
<
16
17
18
19
20
21
22
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa