Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Фарзандингизга ҳеч қачон “Агар шу ишни қилсанг, мен сени бошқа яхши кўрмайман” деманг. Болалар ёлғонни дарров сезишади. Уларга “Сени болалар уйига топшириб юбораман”, “Қоронғида адаштириб келаман” деб ўз обрўйингизни тўкманг. Яхшиси “Мен сени яхши кўраман, лекин бу ишингни оқламайман” денг.
Агар фарзандингиз маъносини тушуниб-тушунмай ёмон сўзларни, кўчадагиларга тақлид қилиб ишлатмасин десангиз, яхшиси улар қайси сўзлар эканини ва нима маъно англатишини ўзингиз айтинг. Ва бу сўзларни ишлатган инсонларнинг бошқалар олдида ҳурмати йўқолишини тушунтиринг.
Агар фарзандингиз кўчадан бирор сўкиниш сўзини ўрганиб келса, сўзнинг маъносини яхши англамайдиган фарзандингизга унинг ёмон эканини тушунтиринг.
Фарзандингиз ҳали кичкина бўлса, у "чақимчилик"нинг маъносини тушунмайди. Унга бу иш яхши эмаслигини тушунтиринг ва “чақилган” фарзандингизни жазоламанг. Шунчаки бу гапларни ахборот сифатида қабул қилиб қўйинг, холос.
Фарзандингиз ўзи қизиқадиган йўналишни топиши учун унда танлаш имкони бўлиши керак. Масалан, китоб ўқиш, тикиш, спорт билан шуғулланиш, расм чизи ва ҳоказо. Агар сизнинг энг ёқтирган машғулотингиз телевизор томоша қилиш бўлса, келажакда фарзандингиздан катта натижалар кутманг!
Кўпчилик оналар боласининг китоб ўқимаслигидан хавотирда. Нега шундай? Чунки оналарнинг ўзлари, айниқса оталар китоб ўқимай қўйишган. Болаларимиз, қилгин, деган ишни эмас, айнан ўзимиз қилаётган ишни такрорлашларини унутманг!
Бир ёшдан икки ёшгача бўлган болалар оналарга алоҳида масъулият юклашади. Чунки улар титкилаб кўрмаган тортма ва очиб кўрмаган шкаф қолмайди. Шунинг учун фарзандингизни урушавермасдан, ўзингиз унинг қўли етадиган жойлардан хавфли нарсаларни олиб қўйинг.
Агар бола аҳиллик бор жойда яшаса ва ўзининг кераклигини ҳис этса, у меҳр муҳаббат билан яшашни ўрганади.
Агар бола хавфсизлик ҳисси билан яшаса, у ишонишни ўрганади.
Агар болага одиллик билан муомалада бўлинса, у адолатни ўрганади.
<< < 17 18 19 20 21 22 23 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика