Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар болани кўп мақташса, у баҳо беришни ўрганади.
Агар фарзандингизни қўллаб-қувватласангиз, унда ўзига нисбатан ишонч уйғонади.
Агар фарзандингизга нисбатан эътиборли бўлсангиз, у сабрли бўлиб ўсади.
Агар болани кўп айбдор қилаверилса, у ҳар бир ёмон ҳодисада ўзини айбдор ҳис этиб улғаяди.
Агар боланинг устидан кўп кулишса, у журъатсиз бўлиб ўсади.
Агар болага кўп уруш-жанжал билан муомала қилишса, у урушқоқ бўлишни ўрганади.
Агар болани кўп танқид қилишса, у ўзгалардан ҳамиша айб қидиришга ўрганади.
Фарзандингизни ҳеч қачон меҳнат билан жазоламанг. Масалан, “Шу қилган ишинг учун бугун уйни битта ўзинг тозалайсан” деманг. Аксинча, “Бугун мен билан бирга печенье пиширмайсан” деб жазолаш мумкин. Шунда унда меҳнатга нисбатан нафрат эмас, балки интилиш уйғонади.
Фарзандингиз шахс бўлиб етишиши учун у масъулиятни ҳис қилиши керак. Бунинг учун баъзи кичик вазифаларни унинг зиммасига аста юклаб қўйинг. Масалан, чиқиндиларни ҳар куни ташлаб келиш унинг вазифаси бўлиши мумкин.
Уйдаги ҳамма электр розеткалар учун махсус қопқоқлар олиб келиб ўрнатинг. Фарзандингизга уларга тегишга эмас, ҳатто тегиб кетишга ҳам рухсат берманг. Хавфли эканини тушунтиринг.
<<
<
18
19
20
21
22
23
24
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa