Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Болалар уйдалигида дазмол қилишга ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Айниқса махсус тахтада эмас, ерда дазмол қилинганда, бола югуриб келиб, қайноқ дазмолга урилиб кетиши мумкин.
Фарзандларингиз устиларига бехосдан тўкиб юбормасликлари учун ҳар доим сими осилиб туриши ва ичида қайноқ нарса бўлиши мумкин бўлган (электр чойнак, электр това, кофе қайнатгич) воситаларнинг симини дарров йиғиб қўйинг.
Фарзандингизни чўмилтиришга тайёрлаётганда, энг аввал совуқ сув солинг, кейин аста-секин иссиғидан қўшиб, керакли ҳароратга етказинг. Акс ҳолда бола шошқалоқлик қилиб, иссиқ сувга тушиб олиши мумкин.
Хонадонингизда ҳеч қачон электр техникаси носоз бўлмасин ва ҳар эҳтимолга қарши кичик ёшдаги фарзандларингизга улардан фойдаланишга рухсат берманг. Масалан, “Телефонимни қувват олишга қўйиб юбор” деманг.
Агар кир қайнатаётган бўлсангиз, уни ҳаммомга олиб бориб, кейин у ердан чиқиб кетманг. Болалар исталган пайт исталган жойга киришлари мумкин.
Эҳтиёт бўлинг: уйда кичик ёшдаги болалар бўлганда, олов устида турган товаларнинг ушлагичини девор томонга буриб қўйинг, яхшиси таомни орқа томонда жойлашган камфоркада тайёрланг.
Оиламизда болалар борки, куйиш билан боғлиқ муаммолар кўпчиликка бегона эмас. Албатта, биз фарзандларимизга туғилиши биланоқ “қайноқ” деган сўзни ўргатамиз, лекин шундай бўлса-да, бу масалага диққатли бўлган маъқул.
Фарзандингизнинг ҳар бир яхши иши учун “Баракалла”, “Шу ишни жуда яхши қилдинг” деб мақтаб туринг. Шунда у кўпроқ яхши ишларни қилишга, янги зафарларни қучишга одатланади. “Ҳар доим шуни эплолмайсан” деган жумлани батамом унутинг.
Мумкин эмас: фарзандингизни ҳеч қачон урманг! Агар сиз уни урсангиз, унинг онгида “ўзидан кичикларни, кучсизларни уриш мумкин экан” деган фикр туғилади. Кейин бу фикри билан боғчадаги ёки мактабдаги болаларни ура бошлайди. Кўпинча уйда калтак еган болалар урушқоқ бўладилар.
Болани тувакка ўргатиш оналар учун кўпинча катта муаммо. Бу иш сизга қийин бўлмаслиги учун болангиз қачон ҳожат қилишини билиб олишингиз керак: кўпинча болалар уйқудан уйғонишлари билан (агар улгурсангиз), ичимлик ичгандан 15 дақиқа ўтиб, совуқ кунларда эса тез-тез кичик ҳожатга эҳтиёж сезадилар
<< < 19 20 21 22 23 24 25 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика