Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси

Бола касал пайтида баъзи нарсаларни егиси келмайди, унга “емасанг тузалмайсан” деманг, организм айни пайтда унга нима кераклигини ўзи яхши билади. Товуқ шўрва ва йогурт (мурабболи қатиқ) фарзандингизга ёқади ва касалликка қарши курашда ёрдам беради.
Шамоллашга қарши чоралардан бири витамин С билан ҳужум қилишдир: наъматакли дамламалар, малина чой, аскорбин кислотаси таблеткаси.
Агар фарзандингизда шамоллаш аломатлари сезила бошласa, дарҳол даволашга киришинг. Мактабга ва боғчага бир-икки кун юбормай туринг. Икки ҳафта дарсларни қолдирганидан кўра, икки кун бормагани маъқул.
Бугунги кунда болалар кўп вақтини экран олдида ўтказишади. Улар вақти-вақти билан кўзга фойдали машқларни бажариб туриш керак. Бунинг учун кўзни бир неча бор қаттиқ очиб-ёпиш, кейин эса узоққа ва яқинга қараш керак. Машқни бир неча бор такрорланг.
Агар фарзандингиз иштиёқ билан тайёрланган қуймоқ (блинчик)ларни ейишдан бош тортса, унга ўйин таклиф қилинг: қуймоқ қоғоз деб тасаввур қилинади, бўёқлар эса мураббо, қуюлтирилган сут ёки қаймоқ, мўйқалам ўрнида қошиқ. Қани санъат асарларини ейишга ким биринчи?
Фарзандингизнинг овқатланишидаги пала-партишликни йўқотмоқчи бўлсангиз, унга таомланишдаги суннатларни ўргатинг.
Агар фарзандингизнинг овқат танлашидан безор бўлсангиз, унда уларга “қулоқсиз макаронлар" таомини тайёрлаб беринг. Оддий ғилдирак ёки бант кўринишидаги бу макаронларни аввал санчқи билан, кейин қошиқ билан, кейин хитой чўпи ёрдамида еб кўришсин! Ўша куни сизга таом қолмаса хафа бўлмайсиз!
Фарзанд тарбиясида уни ишонтириш муҳим ўрин тутади. Масалан, унга “сен яхшисан” десангиз, у аввал қилмаган яхши ишини ҳам қила бошлайди. “Сен аълочисан, зўр ўқийсан” десангиз, эртасига мактабдан фақат беш олиб келади. Энг муҳими унга ҳамиша унинг истеъдодли эканини таъкидлаб туриш.
Иссиқ кунлар келиб, олча ва гилос каби данакли мевалар пиша бошлайди. Кичик ёшдаги болаларингиз данакли мева истеъмол қилаётганда ҳамиша кузатувда бўлинг. Улар данагини ютиб юбормасликлари, кейин қўлларига олиб ўйнамасликлари, миттивойлар эса бурнига тиқиб юбормаслигига диққат қилинг.
Болалар кўпинча овқат чайнаётиб гапириб қўйишади ва бунда таомни нотўғри ютиб, “тиқилиб қолишади”. Шундай ҳол юз бермаслиги учун оғзида овқат билан гапирмаслик кераклигини ўргатинг.
<< < 20 21 22 23 24 25 26 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика