Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Уйингизда ҳар хил нохуш вазиятлар юз бермаслиги учун яхшиси хонадонингизга келаётган ҳамма нарсани “божхона текширувидан” ўтказинг. Ўйинчоқларнинг “кўзлари” мустаҳкам ўрнашганми, майда деталлари йўқми, митти ғилдираклари чиқиб кетмайдими? Агар шундай бўлса, уларни дарҳол тўғирлаб қўйинг ёки чиқинди қутисига ташланг.
Агар уйда кичик ёшдаги болалар бўлса, эҳтиёт чораси сифатида майда нарсаларни тепага олиб қўйишни одат қилинг. Масалан, тугмачалар уларнинг қўлига тушиб қолмасин. Ютиб юборилгани эмас, бурунга тиқилиб қолгани жуда хавфли ҳисобланади. Агар шундай ҳолат юз берса, болани оёғидан кўтариб силкитиш, бирор нарсани ютиб юборган бўлса, орқасига қаттиқроқ уриш керак. “Тез ёрдам”ни кутиб хотиржам ўтириш керак эмас.
Фарзандимиз бизга ҳар томонлама тақлид қилади. Шунинг учун ҳам китоблардаги ақлли гапларни қанчалик кўп ўқимайлик, уларга ўзимиз амал қилмас эканмиз, фарзандимиздан ўша тарбияни талаб қилишга ҳақли эмасмиз.
Агар фарзандингиз билан бирор масалада тортишиб қолсангизу, у билан гаплашмай қўйсангиз, у ўзини ёлғиз ҳис қила бошлайди. Ахир у ҳали бола. Сиз биринчи бўлиб гапиринг. Кечиримли бўлинг. У сиз каби тажрибали ва билимли эмас. Вақти келиб ўзи ҳам ота ёки она бўлганида қилган хатосини, албатта, тушунади.
Агар вазият шуни тақозо этса, яъни хато қилиб қўйганингизни тушунсангиз, фарзандингиздан кечирим сўрашга уялманг, бу билан обрўингиз тушиб қолмайди. Аксинча болангиз билан муносабатингиз янада яхшиланади.
Мумкин эмас, ҳеч қачон фарзандингизга сен алдоқчисан, сен дангасасан, сен ёмонсан деманг. Аксинча атрофдан унга йўналтирилган ёмон сўзлардан уни ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, у баландликдан қўрқиб арғимчоқда учмаса ва уни “қўрқоқ” дейишганда, сиз “ундай эмас, шунчаки ҳозир учгиси йўқ, тўғрими?” деб вазиятни ўнглаб олинг. Бўлмасам, вақт ўтиб фарзандингиз ўзининг қўрқоқлигига ишониб қолади ва шундай бўлади.
Ишонинг, фарзандлар кўпинча оиладаги муҳит сабабли ҳам касал бўлишади. Меҳр камлигидан, уларни ҳеч ким яхши кўрмаслигидан, жазолашлардан ва ота-оналарнинг ўзаро уруш-жанжалидан қўрқиб ҳам касал бўлишади. Бу онг ости билан боғлиқ ҳолат.
Агар фарзандингизнинг ўзи сабаб бўлган касаллик пайтида (масалан, баланддан сакраб, қўлини синдирган, кўп музқаймоқ еб, томоғи оғриган) у билан бу ҳақда баҳслашманг. Акс ҳолда унинг тузалиш вақти узоққа чўзилади.
Сиз фарзандингизга бир нарсани таъқиқламасдан, ўрнига бошқасини ҳам таклиф қилиб кўринг. Масалан, комьпютерда ўйин ўйнаш ёки циркка бориш, телевизорда мультфильм томоша қилиш ёки варрак учириш. Ишонинг, улар ҳар доим сиз айтган таклифни қабул қилишади.
Таъқиқланган нарсага қизиқиш ҳар бир инсонга, айниқса, болаларга хос. Шунинг учун уни ема, буни қилма деб таъқиқламанг. Масалан, уйингизда ҳар доим мевалар бўлишига ҳаракат қилсангиз, меҳмонга борганда фарзандингиз ўртада турган олмага қўл узатиб сизни уялтириб қўймайди.
<<
<
21
22
23
24
25
26
27
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa