Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Ҳеч қачон фарзандингиз учун ўзингиздан воз кечманг ва бир кун келиб “Сени деб шунча нарсадан воз кечгандим” деб унинг юзига солманг. Яхшиси ўзингизга қулай ва маъқул йўлни танланг. Бола учун сиз ҳамиша она бўлиб қоласиз.
Фарзандингиз боғча ва мактабдан қолиб, уйда касал пайтида узлуксиз телевизор кўриши ёки комьпютер, телефонларда ўйин ўйнашига асло йўл қўйманг.
Болага дори ичириш энг қийин иш. Бу пайтда унга мулойим гапиришга ҳаракат қилинг. Лекин жиддийликни йўқотманг ва бирор марта ҳам "майли, бу сафар ичмайсан, аммо келаси сафар, албатта, ичасан” деб ортга чекинманг. Бу тузалиш вақтини анча орқага суради.
Фарзандингиз касалликдан тезроқ тузалиши учун унга бирор совға ваъда қилишингиз ҳам мумкин. Агар болада тузалишга кучли интилиш бўлса, организмнинг яширин кучлари ишга тушади ва ҳатто дори-дармонсиз фарзандингиз шифо топади.
Касалланган бола тезроқ тузалиши учун унга руҳий куч-қувват бериб туринг. Бунинг учун дўстлари нималар билан бандлиги, тузалгач, у ҳам ўйнаши мумкинлигини айтинг.
Агар фарзандингиз касал бўлиб қолса, бу “дунё остин-устун бўлди” дегани эмас. Ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Албатта, болага кўпроқ меҳр ва эътибор беринг.
Салқин кунларда ҳам уйда болаларни иссиқроқ кийинтиришга ҳаракат қиламиз. Фарзандларимиз бунга қарши бўлишларига қарамай, барибир уларга иссиқ пайпоқ ва жемферлар кийдириб қўямиз. Ишонинг, болангиз совқотса, ўзи кийиб олишга ҳаракат қилади. Терлагандан кўра, салқин ҳавога одатлангани саломатлиги учун яхшироқ.
Боланинг овқатланишида фақат маҳсулотлар эмас, балки таом солинадиган идишлар ва уни ейиш учун мосламалар ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Фарзандингизнинг иштаҳаси йўқлигидан ҳалиям нолияпсизми? Балки сиз уни чиройли овқатлантира олмаётгандирсиз? Масалан, ўрик ёки шафтолининг ярим палласига солинган творог ва унинг устига қўйилган бирор қизил мева бемалол пирожний деб аталиши мумкин. Фантазиянгизни ишга солинг!
Болангиз ўйинчоқ ўйнаётганда унга бунисини бундай қил, унисини ундай қил деб ўргатиб туриш шарт эмас. Балки биринчи марта “Кел, бирга ўйнаймиз” деб кўрсатиб беришнинг ўзи кифоя.
<<
<
22
23
24
25
26
27
28
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa