Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Болалар ўйинларни жуда яхши кўришади. Бу улар учун янги билим ва кўникмалар дегани. Фақат болангиз ўйинчоқ ўйнаётганида унга халақит қилмасангиз бўлгани. Агар сиз унга ўйинчоқ олиб берган бўлсангиз, демак, ўйинчоқ уники. Ўйинчоғини истаганча ўйнаши мумкин. Бузиб қўясан, деб уни шкафнинг тепасига олиб қўйиш одатингиз бўлса, яхшиси болангизга ўйинчоқ олиб берманг.
Агар фарзандингиз янги ўйинчоқларни тинмай талаб қилаверса, унга сездирмаган ҳолда эскиларидан битта-битта олиб, бирор баландроқ жойга беркитиб қўйинг. Орадан 3-4 ой ўтиб, уларни “топиб оласиз”. Қарабсизки, фарзандингиз учун улар худди янгидек қизиқ. Оила бюджетига ҳам катта фойда.
Заҳарланиш ҳолатлари кўпинча бола бир ёшга тўлган пайтда, яъни у ўзи мустақил юра олганда бошланади. Ахир у ҳамма нарсани “ўрганиб чиқиши” керак. Айниқса турли дориларнинг ранг-баранг қутилари уни ўзига жалб қилади. Суварак ва сичқонларга қарши қўйилган бўлганига қарамай, заҳарли дориларни болангиз татиб кўриши мумкин. Бунга ниҳоятда эҳтиёт бўлинг.
Ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, жиноят содир этадиган шахсларнинг аксарияти болалигида меҳрга тўймаган инсонлардир. Шундай экан, ўз фарзандингиздан меҳр, ғамхўрлик, эркалаш каби ширин совғаларингизни аяманг.
Агар фарзандингизга бирор ишни нотўғри қилаётганини айтсангизу, улар ўша пайтнинг ўзида бу ишни яна такрорласалар, бу болангиз катта жиноятчи дегани эмас. Бир мартагина унинг бу ишига кўз юминг, келаси сафар ўзи ҳам бу ишни такрорламайди.
Фарзандингизни жазолашингиз ёки унинг бирор хатти-ҳаракатидан сўнг бошқача муносабатда бўлишингиз адолатли бўлмоғи лозим. Ҳеч қачон болангизни ноҳақ жазоламанг! Асабийлашиб, бақириб, жаҳл устида қарор қабул қилманг.
Мумкин эмас: фарзандингиз устидан ҳеч қачон кулманг! Агар у дўмбоқ бўлиб, ўзини эплай олмаса, ўз-ўзини танқид қилишга ўргатаман, деб бу ишга қўл урманг. Чунки бунинг ортидан унинг қалбида бир умрга оғриқли хафагарчилик сақланиб қолади.
Мумкин эмас: фарзандингизни ҳеч қачон атрофдагиларга кўз-кўз қилманг. У чиройли кийимларни кийгазиб қўйиладиган қўғирчоқ эмас. Муваффақиятли чиққан бирор жумласини ҳамманинг олдида “Яна бир айтиб қўйчи” деманг. Бу бола тарбиясини бузади. Ўзини катта ола бошлайди.
Мумкин эмас: оилавий муаммоларни ҳал қилишда асло фарзанддан фойдаланиш мумкин эмас. Болангизга ҳеч қачон "Қани айтчи, орамизда қай биримиз ҳақмиз: отангми ёки менми?” деманг. Бу фарзандингиз учун оғир сўроқ, зеро, у отасини ҳам, онасини ҳам бирдек яхши кўради.
Мумкин эмас: ҳеч қачон фарзандингизга “сени яхши кўрмайман”, “Сени бошқа болага алмаштириб оламан”, “Сени милиционерга бериб юбораман”, деманг. Айнан шу сўзлардан боланинг митти ички дунёсида ўзига бўлган ишончсизлик ўсиб улғаяди.
<<
<
23
24
25
26
27
28
29
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa