Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар “Уйимизда одам кўп, шунча суҳбат ҳам боламнинг нутқи ривожланиши учун етарли эмасми?” деб сўрасангиз, сизга жавобимиз бундай: бозорда ҳамма гаплашади, аммо ҳеч қайси бир сўзни аниқ эшитмайсиз. Шунинг учун ҳам фарзандингизга алоҳида муомала керак, алоҳида ёндошув лозим. Унинг ўзигагина айтган ҳар бир сўзингиз бола томонидан яхши ўзлаштирилишига шубҳаланманг.
Фарзандингиз билан суҳбатлашишни у туғилган кунданоқ бошланг! Ким сизга у гап тушунмайди деди? Бекор гап! У ҳамма нарсани тушунади. Шунинг учун ҳам кўп суҳбатга тортилган болаларнинг тили эртароқ чиқади. Ҳатто баъзан 6 ойликда ҳам гапирган болалар бўлган. Унга унинг исмини айтиб мурожаат қилинг. “Мен” эмас “ойи” сўзидан фойдаланинг.
Фарзандингиз учун кутилмаган совғаларга бой бўлган сандиқча тайёрлаб қўйинг. Сандиқчанинг ичидан ҳар сафар турли ўйинчоқлар чиқсин. Агар фарзандингиз билан шуғулланишга вақтингиз бўлмасаю, у сизнинг эътиборингизни талаб қилса, унга шу сандиқчани таклиф қилинг. У келаси сафар сандиқчани очиб кўриб, ичидан бирор янги нарса олиш таклифини ҳеч қачон рад этмайди.
Агар фарзандингиз диққатини бирор нарсага чалғитиш керак бўлса, уни “самолёт” қилиб учириш ёки “балиқча” қилиб суздиришингиз мумкин. Муҳими у ўйиндаги бир хилликдан зерикмасин. Айни усул фарзандингиз дўконда бирор нарсани олиб беришга қаттиқ талаб қўйиб, ҳамманинг эътиборини жалб қилаётганда ҳам фойдалидир.
Фарзандингизга тинимсиз равишда “мумкин эмас” деб такрорлайверишдан чарчаган бўлсангиз, уни ҳам бу зерикарли сўзлардан қутқаринг. Яхшиси уни қилмоқчи бўлган нотўғри ишидан чалғитувчи бирор нарсага эътиборини тортинг.
Фарзандингизга энг аввал “иссиқ”, “хавфли”, “кесади”, “оғрийди” каби сўзларни ва уларнинг маъносини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Ҳатто “дада” ва “она” сўзларини айтишдан аввал ҳам ўзининг хавфсизлиги учун керак бўлган ушбу сўзларни айта бошласа, сиз ундан хафа бўлманг. Балки хурсанд бўлинг!
Фарзандингиз билан сайрга чиққанингизда бегона итларга тегишга рухсат берманг. Улар тишлаб олиши мумкинлигини тушунтиринг. Бегона мушукларни ҳам эркалашга рухсат йўқ. Чунки улардан касалликлар юқиши мумкин.
Гугурт ва олов ёқиш мумкин бўлган бошқа воситаларни жуда ҳам баланд шкафларда сақланг. Агар газ плитангизнинг ҳимоя функцияси бўлмаса, бурагичларни ҳам “йиғиштириб” қўйиш керак.
Уйдаги токли ўтказгичларни, симларни текшириб туринг. Керакмас розеткаларни махсус қопқоқ ёрдамида ёпиб қўйинг ёки уларни диван ва кресло билан беркитинг!
Фарзандингизни чўмилтиришдан аввал тирсагингизни ўша сувга солиб кўринг. Агар қўлингиз куймаса, демак бола ҳам куймайди. Агар сув совуқ бўлса, яна иссиқ сувдан қўшинг. Ҳеч қачон қайноқ сувли челакларни бола эмаклаб келиши мумкин бўлган жойларга қўйманг!
<<
<
25
26
27
28
29
30
31
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa