Sever.UZ
Farzand tarbiyasi | Фарзанд тарбияси
Агар фарзандингизга ўйнаб туриши учун нўхат, ловия каби маҳсулотларни берган бўлсангиз(идишда албатта) шунда ҳам қараб туринг! Сиз кутмаганда у қопқоғини очиб, улардан бирини “татиб кўриш”га ҳаракат қилиши мумкин!
Уйда ёш болалар борлигида ҳеч қачон стол ёки хонтахта четидан пастга осилиб турувчи дастурхон солманг! Стол устига ва айниқса четига қайноқ чой, овқат ва бошқа нарсаларни қўйманг!
Агар фарзандингиз ошхонада бўлса, гарчи сиз ҳам бу пайт бўш бўлмасангизда, овқат тайёрлаш билан бирга унинг хатти-ҳаракатларига диққатли бўлинг! У сиз баландда жойлашган деб ўйлаётган нарсаларни “кўзингизни шамғалат” қилиб туриб ҳам олиб қўйиши мумкин.
Агар фарзандингиз кичик тўсиқлардан ошиб тушишни машқ қилиб турган бўлса, у ҳолда унинг бир ўзини коляска, каравотча ва болалар учун махсус баланд стулда ҳам ёлғиз қолдирманг!
Диққат қилинг! Кичик ёшдаги фарзандингизнинг бир оз муддатга жим қолиши унинг тўғри келган вақтда ухлаб қолганидан эмас, кўпинча нимадир бир иш бошлаётганидан дарак беради. Аксар ҳолларда бундай ишлар катталарнинг сочини тикка турғизадиганлар тоифасига киради.
Фарзанд улғаяр экан, унга ҳамма нарсада, ҳар бир хатти-ҳаракатида таъқиқлар ўрнатиш тўғри бўлмайди. Акс ҳолда, келажакда у журъатсиз ва мутеъ бўлиб ўсади. Биз жуда кўплаб бахтсиз тасодифларнинг олдини олишимиз мумкин, фақат уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга эринмасак бўлгани.
Фарзандимизнинг майда хатоларини кечирайлик. Унинг ҳар бир хатти-ҳаракатига таъқиқ қўйиш, бизни тарбиячидан таъқиқловчига айлантириб қўймасин! Унинг кайфияти билан ҳам ҳисоблашиб туринг ва ўзингизни четдан кузатинг: фарзандингизнинг инсонийлик ҳуқуқларини поймол қилманг!
Фарзандингизга ишонинг! У билан муносабатда унинг энг яхши фарзанд эканига, яхши фазилатларига ва феълидаги айрим муаммолари вақтинчалик эканига ишонинг. Шунга яраша муомалада бўлинг!
Қизиқтириш ва эътиборини тортиш болани мажбурлашдан кўра қийинроқ. Лекин биз осон йўлдан борсак, кейинчалик дангаса ва қулоқсиз болаларимиздан ҳайрон бўлмаслигимиз керак.
Бирор бир масала юзасидан қарор қабул қилаётганингизда, унинг ҳам ўз фикрини айтиши “катталарнинг ишига бурнини суқиши” эмаслиги, бу ҳар бир инсонга хос ўз фикрини айтиш ҳуқуқи экани ёдингиздан чиқмасин!
<<
<
26
27
28
29
30
31
32
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa