Gozalik | Гўзалик

Нонуштага озгина пишлоқ, пишган гўшт ва иккита ёғсиз қовурилган тухум ейишингиз мумкин. Бу пирожний, шоколад, қаймоқ ва варақидан анча яхши.
Биз гўштли таомларга гарнир сифатида димланган гуруч, қовурилган картошка ёки картошка пюресини истеъмол қиламиз. Айни гарнирларни қирғичдан чиқарилган хом қизил сабзи, пишган лавлаги, қайнатилган гулкарамга алмаштиринг. Бу фойдали ва мазали бўлади!
Ҳар сафар таом тайёрлаганда оила аъзоларингиз сонига нисбатан лойиқ бўлишига ҳаракат қилинг. Шунда ўта мазали чиққан бўлишига қарамай, бу таомдан қўшимча сузиб ололмайсиз.
Уйингизда семиртирмайдиган маҳсулотларгина бўлишига аҳамият беринг. Чунки оила аъзоларингиз маза қилиб торт еб ўтиришган бўлишса, сиз хотиржам қайнаган сув ичолмайсиз.
Овқатланишдан олдин 2 стакан сув ичинг. Бу ошқозонни тўлдиради ва организмдан ёғлар чиқариб ташланишини осонлаштиради.
Овқатланишни бир бўлак пишлоқ ёки бринза билан бошлашни одат қилинг. Бу маҳсулотлар бир бўлак қанд ёки конфетдан кўра фойдалироқ.
Агар шоколад ейиш истаги туну кун хаёлингиздан кетмаётган бўлса, бир бўлак шоколадни кечки пайт озгина нон билан есангиз бўлади.
Қорнингиз очганда барра ёки тузланган бодрингни майда бўлакчаларга бўлиб олиб, эрмак қилинг. Бу очлик ҳиссини камайтиради.
Кўпчилик агар сочларимни тез-тез кестириб турсам, улар камроқ гуллайди деб ўйлайди. Чиндан ҳам сочларни қайноқ қайчида калталатилса, улар камроқ гуллайдиган бўлади. Сочларнинг гуллашига сабаб уларни сочиқда нотўғри қуритишдир. Сочларни сочиқ ёрдамида ҳаддан зиёд ишқалаш ҳатто фен ва соч учун дазмолдан ҳам зарарлироқдир.
Ишга отланаётиб, ўзингизга пластик идишчаларга музлатилган мева пюреларини солиб олинг. Улар қорнингиз очгунча музидан тушиб, ёқимли бўлиб туради. Бундай тамадди фойдали ва семиртирмайди.
<< < 22 23 24 25 26 27 28 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика