Gozalik | Гўзалик

Тушликни ярим коса шўрва билан бошланг. Бунда фақат шўрванинг суви назарда тутилади. Шўрва ошқозонни тўлдиради ва ундан сўнг кўп овқат ея олмайсиз.
Мевалардан шарбат тайёрлаганингизда уларнинг ортган турупини ташлаб юборманг. Яхшиси уларни шарбат қилиб эмас, ўзини истеъмол қилинг. Чунки организмимиз учун клечатка керак. Мева клечаткаларидан эса ҳеч қачон семирмайсиз.
Меҳмондорчиликка боришдан олдин уйда бир пиёла қатиқ ичиб олинг ёки битта қайнатилган тухумни еб олинг. Шунда у ердаги турли лаззатли таомлардан бошингиз айланиб, бар ҳафталик “меъёр”ни еб қўймайсиз.
Агар ўзингизни шунча ушлаб туришингизга қарамай сизнинг диетангиз рухсат бермайдиган бирор маҳсулотни “охирги марта” ейиш истаги жуда кучли бўлса, сиз унинг ўрнига бошқа бирор луқмани оғзингизга солинг. Чунки кўпинча бу “охирги марта” эмас, охиргидан битта олдингиси бўлиб қолади.
Агар иссиқ кунларда музқаймоқ егингиз келса, бироқ у яхшигина семиртириши сизни ташвишга солаётган бўлса, уй шароитида қулупнай шарбати ёки ялпиз таъми қўшилган сувни музлатиб, қўлбола музқаймоқ тайёрлаб олинг. Кейин жуда егингиз келса, ундан ялаб турасиз.
Агар телевизор олдида ўтириб печенье ёки ёнғоқ ейишга одатланган бўлсангизу, бундан воз кечиш сизга қийн бўлса, телевизор олдига ликобчада салат барги қўйиб қўйинг.
Албатта, соғлом бўлиш учун шарбатлар ичиб туриш тавсия этилади. Лекин сиз шарбат ва сувни тенг миқдорда аралаштириб, ичишга одатланинг. Шунда очлик ҳиссини ошқозонни тўлдириш ҳисобига енгасиз ва калориялар сонини камайтирасиз.
Турли таъмларга эга сақичлар (қулупнайди, ялпизли, ванилли,лимонли ва ҳ.к.) бир оз муддатга ошқозонни алдаб туриши мумкин.
Агар кеча овқатни бирор сабаб билан кўпроқ еб қўйган бўлсангиз, унда бугун ўзингизни бирор енгил таом билан чегаралаб туринг.
Овқат вақти ва ундаги калорияларни бевосита кун тартибингиздан келиб чиқиб, белгилашингиз мумкин. Масалан, нонуштада истаганингизча енг, тушлик ва кечки овқатда ўзингизни баъзи маҳсулотлардан тийганингиз маъқул.
<< < 23 24 25 26 27 28 29 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика