Sever.UZ
Gozalik | Гўзалик
Нон танлашга ҳам катта аҳамият бериш керак. Агар чиндан озмоқчи бўлсангиз ёғли патирлардан воз кечинг, қора нон ва қотган нонни лозим тутинг. Шунингдек нон харид қилаётганда пастроқ бўйлигини олинг, унда юмшоқ жойи кам бўлиб, камроқ калорияга эга.
Нонуштага турли маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин. Улар орасида кам калориялиси жўхори қаламчалари ва ёғсиз сут.
Кечаги таомни иситиш зарурати туғилганда тагига олмаслиги учун ёғдан эмас, оддий сувдан фойдаланинг. Ишонинг, ташқи кўринишингизга бир қошиқ ёғ ҳам таъсир қилади.
Шўрва семиртирмас экан деб, қўй гўштидан шўрваларни паққос туширманг. Яхшиси сабзавотли шўрваларни танаввул қилинг. Бунда картошканинг ўрнига қовоқ ёки шолғом солиш мумкин.
Агар қозон кабоб ёки шунга ўхшаш қозонда пишадиган гўштли таомлар тайёрлаётган бўлсангиз, куймаслиги учун уларнинг тагига думба солиб пиширманг. Яхшиси худди шу маҳсулотларни алюмин фольгага ўраб, газ духовкасида тайёрланг.
Димлама тайёрлаётганда, тагига олмаслиги учун ёғ ёки гўшт қайнаган шўрва эмас, балки оддий сув қўшиш ҳам мумкин.
Қовурилган тухум емасангиз, нонушта ўтмайдиган бўлса, унинг калориясини камайтириш учун 2 та тухумга 1 ош.қ. сув қўшиб, аталанг. Кейин ёғсиз қовуриш имконини берувчи махсус товада пиширинг.
Гўшт яхши пишиши учун узоқроқ вақт қовуриш керак. Лекин қуриб кетмаслиги учун ёғ қўшавермасдан, унга аччиқмас хантал суртиб қовуриш самралироқ. Шунда тайёр таомнинг калорияси анча камроқ бўлади.
Энг кам калорияли шарбатлар ичида томат шарбати биринчи ўринни эгаллайди. Унга таъм учун озгина аччиқ қўшиб ичишингиз мумкин.
Имкон қадар калорияси кам бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишга ҳаракат қилинг. Масалан, янги ёғли патир эмас, озгина суви қочган нон.
<<
<
21
22
23
24
25
26
27
>
>>
Tavsiya qilamiz
Tush.UZ - Tushlar tabiri
Yuklamlar ombori
O'zbekcha Android dasturlar
Kitoblar | Referatlar | Darsliklar
Namoz vaqtlari 2025
Bosh sahifa