Gozalik | Гўзалик

Бола касал пайтида баъзи нарсаларни егиси келмайди, унга “емасанг тузалмайсан” деманг, организм айни пайтда унга нима кераклигини ўзи яхши билади. Товуқ шўрва ва йогурт (мурабболи қатиқ) фарзандингизга ёқади ва касалликка қарши курашда ёрдам беради.
Бугунги кунда диетологлар сабзавотларни хом ҳолда истеъмол қилиш саломатлик учун ниҳоятда фойдали эканлигини қайта қайта таъкидламоқдалар. Уларнинг ҳар бири бир неча ўнлаб касалликларга шифо, энг муҳими ортиқча вазндан ҳоли бўлишга ёрдам беради.
Гарчи миллий таомларимизнинг кўпчилиги қовуришни талаб этсада, сиз қайнатма ва димлама таомларга урғу беринг.
Ёз келиши ва тарвузлар пишиши билан саломатлик ва гўзаллик истаган ҳар бир уйда тарвуз бўлиши лозим. Унутманг у иштаҳани анча пайтгача йўқотиб, чанқоқни зўр қондиради.
Агар қовурилган гўшт егингиз келса, уни ёғ солинмайдиган товада тайёрланг. Бунда сиз ёғсиз, аксинча ёғлари ҳам эриб кетган тоза оқсилга эга бўласиз.
Биз семирмаслик учун салатларимизни ҳам сабазвотларнинг ўзидан, имкон қадар енгил қилиб тайёрлаймиз. Лекин уларни майонез билан аралаштирсак, ҳамма қилган меҳнатимиз бир пул. Шунинг учун салатларни озгина зайтун ёғида аралаштиришни лозим тутинг.
Гўзаллик Сақич очлик ҳиссини бир мунча вақтга униттира олади. Аммо унутмангки деярли барча сақичларнинг энг устки қаватида ширин таъми бўлади. Сиз уни чайнаганда худди 3 чақмоқ қандни егандек калорияга эга бўласиз.
Олмадан компот тайёрлаётганингизда унга шакар солмасангиз ҳам бўлади. Чунки олмада 15 % шакар бўлади. Ундан кўра бу компотга бир оз майиз солиш мумкин.
Агар кун давомида бир марта бўлса ҳам кофе ичмаслигингиз сизга қийинчилик туғдирса, унга шакар қўшиб эмас, балки олма ёки сув билан ичинг. Бунда кофе хўплаб, олма тишланади ёки сув хўпланади. Шунда кофенинг аччиқ мазаси қолмайди, балки ёқимли ҳиди қолади холос.
Агар нонуштадаги қовурилган тухумнинг калориялари сонини камайтирмоқчи бўлсангиз, иккита бутун тухум ўрнига битта бутун ва иккита тухум оқидан фойдаланинг. Ҳажми бир хил аммо калорияси анча камроқ бўлади.
<< < 20 21 22 23 24 25 26 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика