Ҳажвчи (ҳажвия) [Mixail Zoshchenko] |
Яқинда менга телефондан қўнғироқ қилишди. Кимдир мулойим, юмшоқ овозда сўради: – Ўртоқ Зошченкомисиз? – Ҳа. – Гап шундаки, биз кучайтиргич устида тажриба ўтказяпмиз. Бирорта ҳикоянгиздан уч-тўрт сатр ўқиб беришингизни ўтиниб сўраймиз. Кечиктириб бўлмайдиган муҳим юмушим бор эди. Уни тўхтатишни ҳечам хоҳламасдим. Лекин мен кўнгилчан одамман. Камина, бундан таш-қари, ҳар хил янги ихтироларни ҳурмат қиламан. Телефон гўшагига бир неча сатрни ўқиб бердим. – Жуда соз, – деди мулойим овоз. – Миннатдорман. Жарангдорлик аъло даражада. Энди эшиттиришимизни тинглаб кўришингизни илтимос қиламиз. Марҳамат, хонанинг бурчагига бориб туринг. Ва қулоқ тутинг. Гўшакни стол устига қўйдим-да, ўн қадамча юриб тўхтадим. Икки дақиқалар чамаси тентакдай ғўдайиб турдим. Кейин қайтиб келдим. – Қалай? – Ҳеч нарса эшитмадим. – Унда беш қадамча юринг ва шу тахлит ўтирингки, қулоғингиз гўшак билан бир cатҳда бўлсин. Узоқлашдим ва ўтириб олдим. – Қалай? – Xудо ҳаққи, ҳеч нимани эшитмаяпман! – дедим жаҳл билан. – Унда, – деди ҳамсуҳбатим кула-кула, – гўшакни қўйинг ва ётиб ухланг. Ҳалиги одам яйраб, мириқиб, энтикиб хохолаб куларди. Нимасини айтасиз, чиндан ҳам жуда хунобим чиқди. Гўшакни узиб олишимга сал қолди. Қаранг-а, аллақандай ярамас мени ўн дақиқача лақиллаца-я. Ҳатто ўтиришга ҳам мажбурлади. Кейин ўзимни босиб олдим. Ҳатто тиржайиб қўйдим. Нима бўпти? Ҳаммаси жойида. Сюжет тайёр, ёзса бўлади. Долзарб мавзу – телефон безорилари ҳақида мўъжазгина ҳажвий ҳикоя қоралаш ҳам мумкин. Мана шу бўлмағур ишда йигирма рублни ҳалол ишлаб олдим. Ҳар бир бемаънигарчиликнинг тагида ҳикмат бор, деб шуни айцалар керак-да. |
№ | Eng ko'p o'qilganlar |
---|---|
1 | Gʻazallar, ruboylar [Zahiriddin Muhammad Bobur] 62930 |
2 | Yulduzlar mangu yonadi (qissa) [Togʻay Murod] 61045 |
3 | Gʻazallar [Nodira] 40732 |
4 | Guliston [Sa’diy] 37340 |
5 | Sobiq (hikoya) [Said Ahmad] 25219 |
6 | Hikmatga toʻla olam (gʻazal, ruboiy... [Sa’diy Sheroziy] 24060 |
7 | Мусульманские имена (част... [Ibn Mirzakarim al-Karnaki] 23671 |
8 | Yulduzli tunlar (I- qism) [Pirimqul Qodirov] 20232 |
9 | Vatanni suymak [Abdulla Avloniy] 19107 |
10 | Mehrobdan chayon (I- qism) [Abdulla Qodiriy] 14967 |