Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]

Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Ирисмат қопқоқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat]
Ҳар доимгидек эрталаб ишга келдим. Ҳамхоналар саломлашиб, обу-ҳаво, нарху наводан бироз гаплашдик. Сўнг ҳамма ўз иши билан овора бўлиб кетди.
Тушликка яқин Олимжон деган ҳамкасбимиз хонага кириб келди. Раҳбаримиз ундан нега ишга кечикиб келаётганини сўрашга чоғланиб турганида, Олимжоннинг ўзи гап бошлади:
-Опа, уйдагилар тўйни белигилашибди. Худо хоҳласа, фалон кунга тўй бўлади. Кеча юртдан қариндошлар келишган экан, ўтиришдик, бугун эрталабдан уларни уёқ-буёққа элтдик. Шунга сал кечикдим...
-Келинпошшо ким бўлди? – дея саволга тутамиз.
-Эй, ўша ўзингиз биладиган... – дея Олимжон жавоб бера туриб, уялганидан ерга қараб қўйди.
-Ким экан ўша ўзимиз биладиган? – дея ҳаммамиз бир-биримизга сирли қарайдик.
-Ўша шоира-да. Телевизорда ишлайдиган, - дея Олимжон бошини ердан кўтармай жавоб беради.
-Ҳа, бўлди. Тушундим. Шаҳло деган шоира қиз. Яқинда телевизордан шеър ўқиб чиқувди. Яхши, одобли қизга ўхшайди. Қошу кўзи ҳам чиройлигина исми жисмига монанд ҳақиқий Шаҳло қиз экан, - дея ҳамкасбимиз Фархиддин таърифлаб, куёвболага зимдан қараб қўйди.
Ҳаммамиз биргалашиб уни табрикладик.
-Қўша қаринглар, ўзинглардан кўпайинглар... – дея ёши кексароқ Саодат опамиз дуо ўқидилар.
Олимжон энтикиб, ҳам уялиб юрарди. Унга ҳар ким ҳар турли маслаҳатларни берарди. Олимжон эса беминнат насиҳатни жимгина эшитиб ўтирарди. Олимжон Шаҳло билан унаштирилганидан хурсанд эди.
Айни шоду хуррамлик фақатгина уларнинг ўзларигагина хос эди.
Четдаги одам бу ҳолатларни унчалик ҳам ҳис қилолмайди. Ошиқлар дунёсига кириш ҳаммага насиб қилавермайди.
Кеч куз эди. Мезон шамоллари эсарди. Мева-чева ғарқ пишган. Далада иш қизғин. Ҳосилни йиғадиган пайт.
Худди мана шу дамларда Олимжон билан Шаҳлонинг тўйини белгилашди. Фалон кун, фалон соат, дея чор тарафга жарчиларни жўнатишди. Олимжон ишхонадаги барча ҳамкасбларга тўйхат берди. Сўнг алоҳида таклиф қилдики, «албатта боринглар, кутаман.
Бўлмаса, хафа бўламан.»
Олимжон водийлик йигит эди. Шу сабаб ҳамма ҳам тўйга боролмасди. Негаки, тўй унинг юртида бўларди-да. Ҳамкасблар йиғилиб, совга олдик.
Энди тўйга кимлар бориш кераклигини белгилаш керак эди. Ҳамма тантанага боролмаётганидан афсусланди. Олимжоннинг тўйига ишхонамиз номидан бориш мен ва Фахриддиннинг чекига тушди.
Иккаламиз Олимжонга аталган совғани қўлтиқлаб йўлга тушдик. Автобусда олти соатда унинг уйига етиб келдик. Эртага тўй. Ҳамманинг ўз юмуши бор. Бўлажак тўйга тайёргарлик кўриляпти. Бизлар ҳам бир четда турмасдан сал-пал ёллашгандек бўлдик.
Олимжоннинг Содиқ деган амакиси бор экан. Танишдик, суҳбати соз, ёқимтой киши. У кечга томон «Меҳмонлар, юринглар, сизларни бир айлантириб келай. Биз томонларга ҳар доим ҳам келиб турибсизларми,» дея бизларнининг билагимиздан тутиб, ташқарига опчиқди.
Содиқнинг машинасида тоғ томон кетяпмиз. Обод жойлар экан. Кўчалар озода. Секин баландликка кўтариляпмиз. Ҳаво совий бошлади. Содиқ эса йўлда учраган жой ва одамларига таъриф бериб кетаверарди.
Бир маҳал бизнинг машинамизни қаймоқранг «Жигули» қувиб ўтди. Содиқ атрофга бесаранжом қаради.
-Меҳмонлар, мана шу машинадагиларга эътибор бериб қаранглар, - дея ўзининг «Волга»сига газ берди.
Яқинроқ келдик. Бунинг устига кун ёруғ. Ёши олтмишлардан ошган, сочи устарада олинган жиккак бир киши, орт ўриндиқда эса қошу кўзлари сузилган, лаблари қирмиз, сочлари сариқ, жувонлар ўзаро нималарнидир суҳбатлаганича мастона кулиб кетишарди.
Биз эса Содиққа қарадик. У эса «ҳозир бир бошдан айтиб бераман» дегандай сирли қаради-да, тоғнинг тор йўлида машинасини абжирлик билан бошқариб борарди. Бу орада қаймоқранг «Жигули» кўздан ғойиб бўлди.
Бироз муддат ўтиб, машинамиз салқин, дарахтзор бир жойга келиб тўхтади. Машинадан тушдик. Тоғ ҳавоси дарров сезилди. Чорпояда кўрпача-ю ёстиқ солинган. Содиқнинг имоси билан дастурхон ҳам ёзилиб, усти бирпасда турли хил неъматларга тўлдирилди.
-Содиқжон, зўр жойлар экан, - дедим.
-Ака бу ерни ўзим қурдирганман. Нозик меҳмонларимни шу ерга опкеламан, - дейди Содиқ сўнг, - Баҳромжон, овқатни тезлаштириб юборинглар, - дея йигитларга иш буюради.
-Ҳамма ҳам бу ерда дам ололмайди, - дея гапга Баҳром қўшилди. – Мана ҳозиргина Ирисмат хожини киритмадим. Садқаи хожилик кетсин у. Иккита манжалақини эргаштириб юрибди. Уялмайдиям, қизиғар.
-Бўлди, бўлди. Уни ҳеч қачон Ирисмат хожи демагин. Умуман у ҳаромининг отини ҳам тутмагин. Ундан кўра, меҳмонларнинг чой-пойига қара, - деди Содиқ.
Чорпояга чиқиб чўзилдик. Танимиз андак роҳат туйгач, Содиқ ҳикоясини бошлади: «Боя «Жигули» эсингларда қолди-а, меҳмонлар. Ундан кейин Баҳромжон айтган одамни бир ёдга олинг. Уни бу ерга киргизмайди. Сабаби эса кўп олисларга боради. Бир бошидан айтай. Уни Ирисмат деган номи бутун водийда машҳур эди. Ёшлигидан савдо билан шуғулланди. Таниш-билишлари кўп эди. Унинг олдини биров кесиб ўтолмасди. Дасти узун эди. Унча-мунча одам билан гаплашмасди. Шаҳарнинг ўртасидан тилла дўкон очди. Ишлари зўр эди. Тез орада «Ирисмат тиллафуруш» дея оғизга тушди. Дўконидан харидор аримай қолади. Бу одам ишнинг кўзини биларди. Биласизлар, эсингизда бўлса керак, бир пайтлар хажга бориш урфга айланувди. Ирисмат ҳам шу амални рўёбга чиқариш учун хужжат топширади. Не ажабки, зиёратга бориш учун йўлланма – рухсатномани қўлига олади. Олис юртга кетиш олдидан у таниш-билишларини чорлаб, уйида зиёфат беради. Худди шу дамда Ирисматнинг ўғли қўшнисининг товуғини ўғирлайди. Қўшниси эса ўғлини, ўғирланган товуқ – ўлжа билан
бирга Ирисматнинг уйига опкелади. Бу пайтда эса зиёфат айни авж палласида бўлади. Жабрланувчи Ирисматни чақириб, бўлган воқеани айтиб беради. Ўғли ҳам товуқ ўғирлаганини тан олади. Ирисматнинг боши қотади. Қўшнисини уйга таклиф қилади. Товуқнинг эгаси уйга кирмайди. Таклифни рад этади. Ўғрини койийди. Сўкади. Ўнғайсиз вазият. Ирисмат қўшнисига бир даста пул беради. У эса пулни олмайди. Ирисмат ялинади, ёлворади. Барибир қўшниси пулни олмайди. Уйга ҳам кирмайди. Уйдагилар эса бу пайтда Ирисматнинг ой бориб, омон қайтиши учун қадаҳ уриштиришади.
Қўшниси «шу амални қилгунча, ўғлингизни тарбияласангиз бўлмайдими? Одамларнинг товуғини ўғирлагунча, уйдаги меҳмонларингизга чой-пой ташишни ўргатинг. Ҳайф, сизга зиёрат, ҳайф, сизга одамгарчилик,» дея изига қайтади.
Ирисмат уялади.
Эрталаб эса у ҳеч нарса кўрмагандай хайр-хушлашиб, ҳаж сафарига жўнаб кетади. Намоз ўқиш уёқда турсин, оддий калимани билмайдиган, Ирисмат ҳажга боради. Эшак от бўлмайди, деганлари рост экан.
У зиёратда ҳаж амалларини қандай бажарганига ҳалигача биров тушунмайди. Ҳатто ишонишмайди ҳам.
Ирисмат юртимиз зиёратчилари билан белгиланган жадвал асосида амирликнинг тилла дўконларига киради. У ердан офтобами ёки кўзанингми тилла қопқоғини бу ярамас ўмаради. Бу қаранг у самолётда ўз уйигача бемалол келади.
Ирисмат қилган ишини ҳеч ким билмайди, дея ўзича хурсанд.
Бироқ амирликдаги ўша тилла магазинида ҳисоб-китоб бўлганми ёки анови офтобами-кўзачами, ўшани биров олганида қопқоғи йўқ чиқади. Текшир-текшир бошланади. Ўғри битта, уям бўлса
Ирисмат. Лекин гумон мингта. Биринчи бўлиб камераларни, видеокузатувдан олинган кадрларни бирма-бир текширишади. Не ажабки, видеокассетадан тилла қопқоқни ўғирлаётган Ирисматнинг боши, қўли, елкаси аралаш кадр чиқиб қолади. Тасмада йил, ой, кун, соат, дақиқагача муҳр этилган экан. Ўғри топилди. Манзили йўқ. Тилла дўконининг эгаси далилий ашёларни қўлтиқлаб амирлик маҳкамасига келади. Кўришади. Ҳужжатларни архивдан олиб солиштирадилар. Ҳаммаси аниқ-равшан бўлди. Амирлик маҳкамаси ҳаш-паш дегунча ўғри бизнинг юртимиздан эканлигини аниқлаб беради.
Амирликнинг маҳкамасидан видеокассета ва ёнида ўғри билан қопқоқни қайтаришни сўраб ёзилган хат юртимизга келади.
Ўзимиздаги тегишли маҳкама бу номани ва видеотасмани ўрганишади. Излайди. Қидирганлари Ирисмат бўлиб чиқади. Вилоятда анча шов-шув бўлади.
Бошда Ирисмат қилган ишини тан олмайди. Сўнг кадрни кўрсатишганларида эса ноилож айбига иқрор бўлади.
Ирисматнинг қилган тоат ибодати эса бир пул эди. У қопқоқни уйидан чиқариб беради. Араблар Ирисматни кўп сўрашди. Талаб қилишди. Лекин натижа бўлмади. Бироқ у барибир жазосини топди.
Ҳозирги кунда Ирисматни ҳеч ким ҳожи демайди. Қайтага «Ирисмат қопқоқ» деб чақиришади.
У шарманда бўлди. У ўзи билан бирга маҳалласи ва юртининг ҳам шаънини булғади.
Одамлар Ирисматни маҳалладан ҳайдаб юборишди. Уни тўй-ю маъракаларга мутлақо айтмай қўйишди. Шундан сўнг у айниди. Ароқ ичадиган, манжалақилар билан шакаргуфторлик қиладиган бўлди. Ҳар неки ёмон йўл бўлса у кираверди.
Одамларни кўрса қочадиган бўлди.
Менимча, у дунёга келганига пушаймон бўлди. Ирисмат қопқоқ деганларининг қисқача таърифи ва тарихи шу эди.»
Содиқ гапларни айтгандан сўнг мен ҳам шеригим ҳам ҳайрон қолдик.

Эртасига Олимжон билан Шаҳлонинг тўйини ўтказдик. Табрикладик. Кейин изимизга қайтдик. Йўлда эса ҳамон Ирисмат қопқоқнинг қисмати ҳақида ўйлаб келардим...
Mualifning boshqa asaralari
1 Armonga aylangan orzu (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 582
2 Армонга айланган орзу (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 399
3 Ehtirom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 407
4 Эҳтиром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 395
5 Hamro bobo (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 448
6 Hol (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 446
7 Ҳамро бобо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 514
8 Ҳол (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 463
9 Inoyat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 512
10 Intiq qilgan moʻjiza (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 450
11 Irismat qopqoq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 479
12 Izlanayotgan baxt (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 466
13 Изланаётган бахт (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 387
14 Иноят (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 408
15 Интиқ қилган мўжиза (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
16 Koʻzdagi aks (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 426
17 Кўздаги акс (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 396
18 Mergan Muso (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 499
19 Morboz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 457
20 Мерган Мусо (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 388
21 Морбоз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 417
22 Nazr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 489
23 Niyoz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
24 Назр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 430
25 Ниёз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 389
26 Omadi kulmayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 455
27 Omonat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 446
28 Oqayotgan odam (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 423
29 Oqbosh (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 389
30 Омади кулмаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 399
31 Омонат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
32 Оқаётган одам (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 398
33 Оқбош (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 385
34 Qoʻmsash (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 449
35 Qulmat (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 487
36 Quralay (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 478
37 Қулмат (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 384
38 Қуралай (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 445
39 Қўмсаш (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 430
40 Savrgacha yetmagan sabr (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 447
41 Sovgʻa (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
42 Sukunat sohili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 465
43 Савргача етмаган сабр (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 362
44 Совға (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 362
45 Сукунат соҳили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 416
46 Tazarru (qissa) [Shodiyor Hazrat Ismat] 565
47 Toʻrtkoʻz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 459
48 Tugʻilgan kun (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 820
49 Тазарру (қисса) [Shodiyor Hazrat Ismat] 387
50 Туғилган кун (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 440
51 Тўрткўз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 372
52 Uloqcha (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 480
53 Unutilgan va’da (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 620
54 Usta (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 415
55 Uzoqning muhabbati (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 436
56 Узоқнинг муҳаббати (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 355
57 Улоқча (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 354
58 Унутилган ваъда (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 375
59 Уста (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 378
60 Yaxshilik manzili (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 453
61 Яхшилик манзили (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 406
62 Yovon jonzotlari (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 423
63 Ёвон жонзотлари (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 386
64 Zavq (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 548
65 Завқ (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 356
66 Oʻrnak (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 450
67 Oʻtinch (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 525
68 Ўрнак (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 363
69 Ўтинч (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 349
70 Gʻafur muallim (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 466
71 Gʻirrom (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 413
72 Ғафур муаллим (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 401
73 Ғирром (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 403
74 Chalinmagan chanqovuz (hikoya) [Shodiyor Hazrat Ismat] 576
75 Чалинмаган чанқовуз (ҳикоя) [Shodiyor Hazrat Ismat] 363
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика